Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухтаров Бекзодбек Муроджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Носируддин Самарқандийнинг “ал-Фиқҳ ан-нофеъ” асари ҳанафий фиқҳига оид муҳим манба, 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD /Tar444.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Абдурашид Ганижанович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Бекмирзаев Илҳомжон Исроилжонович, тарих фанлари доктори, доцент; Закурлаев Абдумутал Каримович, юридик фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Носируддин Самарқандийнинг «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асарининг ҳанафий фиқҳидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
«ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асарида ҳуқуқий масалалар ечими борасида турли минтақаларга хос фиқҳий атамалардан фойдаланилгани нопокликнинг миқдорини ўлчашда Мовароуннаҳр диёри учун бир «дирҳам» (درهم – кафтдаги сув) миқдори, Шом ҳудудлари учун «Шуҳлилий» (شهليلي) номли катта дирҳам, Араб минтақаси учун «катта мисқолга тенг дирҳам» ва «Зубрақоннинг қораси» (السود الزبرقانية) номли ўлчов бирликлари асосида очиб берилган;
XII асрга қадар ёзилган фиқҳий матнлардан фарқли равишда «болага энага ёллаш» қисми энага ҳуқуқларини мустаҳкамлаб қўйиш учун «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асарининг «Ижаралар» номли бўлимига киритилган бўлиб, унга қўшимча равишда энага ижараси, унинг шартлари, таъминоти ва хизмат ҳақи билан боғлиқ масалалар баён этилгани ҳамда ушбу тартиб кейинги даврдаги фиқҳий китобларга асос бўлгани далилланган;
Носируддин Самарқандий ўз асарида давр ўтиши билан айрим ҳукм ва шартлар ўзгаришига доир тамойилдан келиб чиқиб, «ҳижрат» (هجرة) ҳукми тўхтагани сабабли имомликнинг шартларидаги «аввал ҳижрат қилганлар» қисмини «вараъ (ورع – тақводорлик)» деб ўзгартирилганини ҳижрат мавзусидаги ҳадислар асосида шарҳлаб бергани исботланган;
молиявий масалаларда Носируддин Самарқандий ҳудудий амалиёт ва одатларни ҳисобга олган ҳолда боғдаги ишчига ўзи етиштирган ҳосилдан хизмат ҳақи бериш амалиётини жорий этиб, унга қўшимча равишда мева-сабзавот маҳсулотларидан ҳам хизматчиларга маош бериш мумкинлиги қоидасини татбиқ этгани ҳамда ушбу мавзуни алоҳида «Мусоқот бўлими» (كتاب المساقاة)да акс эттиргани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Носируддин Самарқандийнинг «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асари ҳанафий фиқҳига оид муҳим манба эканлиги бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
«ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асарида ҳуқуқий масалалар ечими борасида турли минтақаларга хос фиқҳий атамалардан фойдаланилгани нопокликнинг миқдорини ўлчашда Мовароуннаҳр диёри учун бир «дирҳам» (درهم – кафтдаги сув) миқдори, Шом ҳудудлари учун «Шуҳлилий» (شهليلي) номли катта дирҳам, Араб минтақаси учун «катта мисқолга тенг дирҳам» ва «Зубрақоннинг қораси» (السود الزبرقانية) номли ўлчов бирликлари асосида очиб берилгани тўғрисидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган «Ўрта асрларда яшаган машҳур самарқандлик алломалар» ва «Ўрта аср шарқ алломалари энциклопедияси» китоблар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 4 майдаги 02/152-сон маълумотномаси). Натижада, «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асарининг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар илмий жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган;
Носируддин Самарқандий ўз асарида давр ўтиши билан айрим ҳукм ва шартлар ўзгаришига доир тамойилдан келиб чиқиб, «ҳижрат» (هجرة) ҳукми тўхтагани сабабли имомликнинг шартларидаги «аввал ҳижрат қилганлар» қисмини «вараъ (ورع – тақводорлик)» деб ўзгартирилганини ҳижрат мавзусидаги ҳадислар асосида шарҳлаб бергани исботлангани хусусидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган «Ҳанафий фиқҳидан зарур масалалар» номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йил 18 майдаги 1623-сон маълумотномаси). Натижада, соф исломий тушунчалардан бири бўлган «ҳижрат» сўзининг моҳияти кенгроқ очиб берилиб, мазкур тушунчани нотўғри талқин этувчи тоифаларга раддия беришда асосли манба бўлиб хизмат қилган;
XII асрга қадар ёзилган фиқҳий матнлардан фарқли равишда «болага энага ёллаш» қисми энага ҳуқуқларини мустаҳкамлаб қўйиш учун «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асарининг «Ижаралар» номли бўлимига киритилган бўлиб, унга қўшимча равишда энага ижараси, унинг шартлари, таъминоти ва хизмат ҳақи билан боғлиқ масалалар баён этилгани ҳамда ушбу тартиб кейинги даврдаги фиқҳий китобларга асос бўлгани далиллангани хусусидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган “Ислом энциклопедияси” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 11 майдаги 02-03/3198-сон маълумотномаси). Натижада, фуқаролар фарзанд тарбиясидаги масъулият ҳамда таълим-тарбия жараёнида эътибор берилиши лозим бўлган ўринлар борасидаги саволларига жавоб топишларига хизмат қилган;
молиявий масалаларда Носируддин Самарқандий ҳудудий амалиёт ва одатларни ҳисобга олган ҳолда боғдаги ишчига ўзи етиштирган ҳосилдан хизмат ҳақи бериш амалиётини жорий этиб, унга қўшимча равишда мева-сабзавот маҳсулотларидан ҳам хизматчиларга маош бериш мумкинлиги қоидасини татбиқ этгани ҳамда ушбу мавзуни алоҳида «Мусоқот бўлими» (كتاب المساقاة)да акс эттиргани аниқлангани тўғрисидаги илмий хулосалардан «Оzbekiston tarixi» телеканалида эфирга узатиладиган «Тақдимот» ҳамда «Жавоҳир» кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 30 июлдаги 02-40-1245-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги ва унда меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ молиявий масалалар ечимида амалиётга татбиқ этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish