Sayt test rejimida ishlamoqda

Атаханов Рафикжон Сотволдиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Фарғона водийси қорақалпоқларида анъанавий ва замонавий этноинтеграцион жараёнлар, 07.00.07– Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2018.1.PhD/Tar.276.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори; Қаюмов Асрор Раимович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийсида яшовчи қорақалпоқларнинг турмуш тарзи, этномаданий анъаналаридаги ўзгаришлар ва уларнинг этник интеграциясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси қорақалпоқлари моддий маданиятнинг қатор соҳалари (уй-жой, кийимлар ва таомлар) ўзбек, тожик ва қирғиз халқлари билан ўзаро этномаданий алоқалар натижасида трансформацияга учраб, этник ва локал (маҳаллий) хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда умумминтақавий характер касб қилиши дала этнографик материаллар асосида аниқланган;
маҳаллий этномаданий муҳит таъсирида қорақалпоқ этник гуруҳларининг маънавий ҳаётида (урф-одат ва маросимлари) юз берган этноинтеграция жараёнлари, уларнинг этник ва иноэтник хусусиятлари, умумминтақавий жиҳатларнинг устуворлиги, ривожланиш тенденциялари тарихий-этнологик аспектда очиб берилган;  
ўзга этномаданий муҳитда қорақалпоқларда миллий-этник ўзликни англаш, азалий анъаналар ва қадриятлар асосида интеграция жараёнларининг маркери сифатида шаклланганлиги, ўзаро этнослараро алоқалар натижасида Фарғона водийсида ўзбек-қорақалпоқ икки тиллилик ҳодисаси рўй берганлиги тарихий-этнографик ҳамда этнолингвистик тадқиқотлар натижасида аниқланган;
қорақалпоқларнинг Фарғона водийси ҳудудига миграциясининг тарихий босқичлари, кўчиб келиш йўллари, жойлашувининг ўзига хос хусусиятлари аниқланиб, уларнинг анъанавий турмуш тарзидаги ўзгаришлар ҳамда бу жараёнларга таъсир этган сиёсий, иқтисодий, экологик омилларнинг ўрни ва аҳамияти фактик материаллар билан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси қорақалпоқларининг этник интеграциясини этнологик жиҳатдан ўрганиш натижалари асосида:
маҳаллий этномаданий муҳит таъсирида қорақалпоқ этник гуруҳларининг маънавий ҳаётида (урф-одат ва маросимлари) юз берган этноинтеграция жараёнлари, уларнинг этник ва иноэтник хусусиятлари, умумминтақавий жиҳатларнинг устуворлиги, ривожланиш тенденциялари тарихий-этнологик аспектда очиб берилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи экспозицияларини шакллантиришда ва илмий тавсифлашда фойдаланилган ҳамда кўргазмалар ташкил этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 19 октябрдаги 01-12-10-4661-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийсида яшовчи қорақалпоқларнинг маданиятини ёритиб бериш учун маълумотлар олиш имконини берган;
Қорақалпоқларнинг Фарғона водийси ҳудудига миграциясининг тарихий босқичлари, моддий ва маънавий маданияти, ўзбек, тожик ва қирғиз халқлари билан ўзаро этномаданий алоқаларига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳаррияти 2020 йилнинг февраль ва март ойларида “Гулшан”, “Этноглобус”, “Ҳамроҳ” радиоэшиттиришлари сценарийсида фойдаланилган (“Ўзбекистон телерадиоканали” ДУКнинг 2020 йил 2 сентябрдаги 04-25-792-сон маълумотномаси). Натижада, водий қорақалпоқларининг ўзига хос уй-жойлари, кийим-кечаклари, миллий таомлари ва улар билан боғлиқ урф-одат ва маросимларни этнографик материаллар асосида ёритиб беришга хизмат қилган;
ўзга этномаданий муҳитда қорақалпоқларда миллий-этник ўзликни англаш, азалий анъаналар ва қадриятлар асосида интеграция жараёнларининг маркери сифатида шаклланганлиги, ўзаро этнослараро алоқалар натижасида Фарғона водийсида ўзбек-қорақалпоқ икки тиллилик ҳодисаси рўй берганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла телерадиоканали” ДУК “Ижтимоий-ҳуқуқий дастурлар” муҳаррияти томонидан “Юртим қишлоқлари” эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (“Маҳалла телерадиоканали” ДУКнинг 2020 йил 22 сентябрдаги 04-109-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон қишлоқлари тарихи ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётини очиб беришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish