Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўринов Улуғбек Комилжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Морфолин ҳосилалари олиш жараёнлари технологияси», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/T31.

Илмий раҳбар: Максумова Ойтура Ситдиковна, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Магрупов Фарход Асадуллаевич, кимё фанлари доктори, профессор;  Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: янги полифункционал азот сақловчи бирикмалар – морфолин ҳосилаларини олиш технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

морфолин билан акрил ва метакрил кислоталари асосида тўйинмаган гетероциклик бирикмалар олиш шароитлари аниқланган;

морфолин ва эпихлоргидрин асосида N-морфолин-3-хлор-2-пропанол синтез қилинган ва унинг акрил кислота билан этерификацияси натижасида янги мономер – N-морфолин-3-хлор-изопропилакрилат олинган, унинг радикал полимерланиш жараёни ўрганилган, технологик параметрлари аниқланган;

морфолин билан эпихлоргидринни ўз-ўзидан полимерланиши тадқиқ қилинган. Жараённинг кинетик параметрлари: реакциянинг бошланғич реагентлар бўйича тартиби, полимерланиш реакциясининг фаолланиш энергияси аниқланган;

морфолин фрагменти мавжуд бўлган полифункционал бирикмаларнинг олиш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Морфолинбилан эпихлоргидриннинг ўз-ўзидан полимерланиши натижасида:

морфолин билан эпихлоргидрин асосида олигомер олиш технологияси яратилган (TSh 14825224-04, 2016 й.). Натижалар хориждан олиб келинаётган антибактериал перепаратларни алмаштириш имконини берган;

морфолин билан эпихлоргидрин асосидаги ишлаб чиқилган олигомер ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 25 ноябрдаги маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари асосида олинган олигомер қоракўл мўйна буюмларини физик-механик, гигиеник ва антибактериал хоссаларини яхшилаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish