Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиев Жўрақул Холиқуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фосфогипс ҳамда органик ўғитларнинг тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсири”, 06.01.01 – Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Qx.362.
Илмий раҳбар: Шодманов Маҳкам, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx/B.42.01.
Расмий оппонентлар: Ниязалиев Бегали Ирисолиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Холиқулов Шодиқул Турдиқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий - тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳар хил органик ўғитлар (қорамол гўнги, товуқ гўнги) билан фосфогипсни турли нисбатларда қўллашнинг ўтлоқи бўз тупроқлар унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш ва самарали меъёрларда қўллаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 10 т/га гўнг билан 15-20 т/га меъёрларда фосфогипсни ва 10 т/га қорамол ҳамда 5 т/га товуқ гўнги билан 5 т/га фосфогипсни кузда шудгорлаш билан ўтлоқи бўз тупроқларда ғўзанинг ўрта толали “С-6524” навини етиштиришда қўллаш технологияси ишлаб чиқилган;
фосфогипс ва органик ўғитлар тупроқнинг агрофизикавий (назорат вариантига нисбатан ҳажм массаси 0,04-0,05 ва 0,01-0,03 г/см3 камайганлиги) ва сув-физик хоссаларига (назорат вариантига нисбатан сув ўтказувчанлик 12 м3/га юқори бўлганлиги), унинг структура элементлари (10-0,25 мм ли фракциялар назорат вариантига нисбатан 2,8-3,5 % юқори бўлганлиги), ҳамда сувга чидамлилик даражасига ижобий таъсири аниқланган;
фосфогипс ва органик ўғитлар тупроқнинг унумдорлигига ҳамда “С-6524” ғўза навининг ўсиши, ривожланиши ва қуруқ масса тўплашига ижобий таъсир этиши (назоратдан ғўзанинг бўйи 7,2 см, бир дона чаноқдаги пахта вазнининг 0,40 граммга юқори бўлганлиги) аниқланган;
фосфогипс ва органик ўғитлар қўллашнинг ғўза ҳосилдорлиги (6,8 ц/га қўшимча ҳосил олинган), пахта толасининг технологик сифат кўрсаткичларига таъсири (тола чиқиши 34,6 % бўлганлиги) ижобий эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда қорамол гўнги билан фосфогипс, қорамол ва товуқ гўнги билан фосфогипсни мақбул меъёрларда қўллаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
фосфогипс ва органик ўғитларни қўллаш бўйича “Пахта етиштиришда фосфогипс ва органик ўғитларни қўллаш бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 июндаги 02/020-2581-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома Тошкент вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида тупроқ унумдорлигини ошириш ва сақлашда ҳамда ғўзадан юқори ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида фойдаланилмоқда;
фосфогипс билан органик ўғитларни қўллаш технологияси Тошкент вилоятининг Пискент ва Бўка туманларида жами 41 гектарда қўлланиб, ундан уч йилда бир марта кузда ҳайдаш билан тупроққа 10 т/га гўнг ва 20 т/га фосфогипсни солиш бўйича “Ҳайдаров Музаффар” фермер хўжалигида 3 га, “Ахмедов Нумон” хўжалигида 4 га, “Исоқов Турғунбой” хўжалигида 4 га, “Эсонбоева Динара” хўжалигида 3 га ва Бўка туманининг “Нишонбой Омонбой” хўжалигида 3 га,“Дониёр ТАД” хўжалигида 2 га,“Бегмат Жиянбой” да 3 га,“Тухтамурод Дилмурод” хўжалигида 2 га, жами 24 гектарда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 июндаги 02/020-2581-сон маълумотномаси). Натижада ўртача уч йилда 33,1 ц/га пахта ҳосили олиниб, ҳосилдорлик назоратга нисбатан 6,0 ц/га, соф даромад 1069178,25 сўмга ошиб, рентабеллик 59,1 % ни ташкил этган;  
кузда ҳайдаш билан тупроққа 10 т/га гўнг ва 15 т/га фосфогипсни қўллаш технологияси “Дониёр ТАД” хўжалигида 2 га, “Исроил нурли обод” хўжалигида 4 га, жами 6 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 июндаги 02/020-2581-сон маълумотномаси). Натижада ўртача 31,6 ц/га пахта ҳосили олиниб, ҳосилдорлик назоратга нисбатан 4,55 ц/га, соф даромад 811420,8 сўмга ошиб, рентабеллик даражаси 56,9 % ни ташкил этган;
кузда ҳайдаш даврида тупроққа 10 т/га қорамол гўнги, 5 т/га товуқ гўнги билан 5 т/га фосфогипсни солиш “Нишонбой Омонбой” хўжалигида 3 га, “Бегмат Жиянбой” хўжалигида 3 га ва “Муродил Тешабоев” хўжалигида 5 га жами 11 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 17 июндаги 02/020-2581-сон маълумотномаси). Натижада ўртача 30,6 ц/га пахта ҳосили олиниб, ҳосилдорлик назоратга нисбатан 4,23 ц/га, соф даромад 706077,9 сўмга ошиб, рентабеллик даражаси 56,3 % ни ташкил этди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish