Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахрарова Наимахон Кобиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гемофилия беморларида остеопороз симптомлари комплексини клиник-лаборатор хусусиятларини ўрганиш», 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.РhD/Tib994.
Илмий рахбар: Махмудова Азиза Джумановна, тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 ракамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Бабажанова Шоира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Баховадинов Бурхонидин Баховадинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник ва лаборатор белгилар мажмуамаси хусусиятларини ҳамда гемофилия билан оғриган беморларда остеопорозни даволаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гемофилия «А» ва «B» билан оғриган беморларда VIII ва IX қон ивиш омиллари турига, оғирлигига, ёшига ва ингибиторлари мавжудлигига қараб геморрагик синдром ва ортопедик ҳолатнинг хусусиятлари аниқланган;
илк бор гемофилия «А» ва «B»  касалликлари асоратларнинг табиати ва тузилиши геморрагик синдромга, ўринбосар трансфузион даволашга ва мушак-скелет тизимининг бузилишига боғлиқ ҳолда асосланган;
гемартроз давомийлиги ва оғирлик даражаси кўрсаткичлари гемофилияда остеопороз ривожланиш даражасини ортиши ҳамда остеокальцин ва гомоцистеин ортиши орасидаги боғлиқлик аниқланган;
остеопороз билан кечувчи гемофилия билан оғриган беморларда антирезорбтив даво самарадорлиги ва хавфсизлиги баҳоланиб, касалликнинг белгилари камайишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Гемофилия билан оғриган беморларда остеопороз симптомлари комплексини клиник лаборатор хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гемофилия билан оғриган беморларда остеопения ва остеопорозни эрта ташҳислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган  «Гемофилия билан оғриган беморларда остеопения ва остеопорозни эрта ташҳислаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2021 йил 4 мартдаги 8н-р/90-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома гемофилия касаллигида остеопороз ва остеопения кечишини ва эрта ташҳислашни муқобиллаштириш имконини берган;
гемофилия билан оғриган беморларда остеопения ва остеопорозни кечиши, ташҳислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигини 2021 йил 10 сентябрдаги 08-09/11827-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, эрта ташҳислашни, касаллик кечишини башорат қилиш, келиб чиқадиган асоратларни ўз вақтида олдини олишни муқобиллаштириш ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish