Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмуродов Улуғбек Баҳром ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Интеллектуал мулоқот тизимлари асосида сўровларни яратишга кўмаклашувчи модел, алгоритмлар ва дастурий мажмуаси», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам (В2021.2.PhD/Т2280): 
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Рахимов Нодир Одилович, техника фанлари доктори; Хўжамов Отабек Кадамбаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интеллектуал мулоқот тизимлари элементлари асосида сўровларни яратишга кўмаклашувчи модел, алгоритмлар ҳамда дастурий мажмуасини ишлаб чиқиш, FSV технологияси билан интеграция қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
формал онтологияни ифодалаш қонуниятлари асосида корпоратив ахборот кутубхона объектларининг онтологиясини қуриш усули ҳамда мос предмет соҳа учун онтограф модели қурилган;
мулоқот архитектуралари асосида интеллектуал муҳитда савол-жавобга асосланган бир тугун транзакция учун мулоқот сценарийсининг алгоритми ва сўровга дастлабки ишлов бериш алгоритми ишлаб чиқилган;
сўровларни шакллатиришга йўналтирилган мулоқот сценарийси тизимларининг функционал тузилмаси ва унга мос дастурий инструментлар ишлаб чиқилган;
объектга нисбаттан дастурлаш тамойиллари асосида билимлар базасида факт ва қоидага, ҳодиса ва хусусиятга асосланган сўровларни шакллантиришга кўмаклашувчи интеллектуал мулоқот сценарийсининг билимлар ва маълумотлар базасини бошқаришнинг Мили автомати модели ва ER модели ҳамда маълумотлар тузилмаси ишлаб чиқилган;
маълумот типи ва тузилмаси асосида FSV технологияси ва дастурий мажмуасининг интеграцияси талаблари ва усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
мижоз-сервер технологияларида савол-жавобга асосланган бир тугун транзакция учун мулоқот сценарийсининг алгоритми ҳамда сўровга дастлабки ишлов бериш алгоритми, сўровларни шакллатиришга йўналтирилган мулоқот сценарийси тизимларининг функционал тузилмаси ва унга мос дастурий инструментлари асосида фойдаланувчиларга ҳизмат кўрсатувчи дастурий мажмуаси Республика болалар кутубхонасига, А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказига жорий қилинган (Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 19 июльдаги №33/8-5208-сон маълумотномаси). Натижада интерактив мулоқотни жорий қилиш ва сўровларни аниқ яратиш даражаси бир бараварга ошган, фойдаланувчига сўровни яратиш 25%га тезлашган, аниқ сўров асосида излаш вақтини қисқартириш 50%га камайган, қидирув босқичларидаги ахборот алмашинув тезлигини ошириш ва ҳисоботларни шакллантириш вақтини 2 мартага қисқартиришга имкон яратиб берган;
фактлар ва қоидаларга асосланган ҳодисалар негизида сўровларни шакллантиришга кўмаклашувчи интеллектуал мулоқот сценарийси хизмат кўрсатувчи дастурий инструментни «Robotics Lab Future Technology Company» МЧЖга жорий қилинган (Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 19 июльдаги №33/8-5208-сон маълумотномаси). Натижада электрон ресурсларни излаш ҳизматини 35%га тезлаштирган, унга кетган вақт 2 бараварга қисқарган ҳамда сўровларни шакллантириш аниклигини 50% ошириш имкониятини берган;
корпоратив ахборот кутубхона объектларининг онтограф модели, интеллектуал мулоқот сценарийлари учун билимлар ва маълумотлар базасини лойиҳалаш ва бошқариш алгоритмлари, маълумот типи ва тузилмасига йўналтирилган FSV технологияси ва дастурий мажмуаси Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг 5 та филиаллари, Қирғизистон Республикасидаги Олий таълим муассасаларининг ахборот ресурс марказига жорий қилинган (Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 19 июльдаги №33/8-5208-сон маълумотномаси). Натижада ахборот ресурс марказларида маълумотларни излаш 35%га тезлашган, маълумотларни таҳлилига фойдаланувчиларнинг сарфлаган вақти 1.5 бараварга қисқарган, сўровларни шакллантириш босқичларидаги аниқлик 40%га ошган ҳамда ҳисоботларни шакллантириш вақти 25%га қисқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish