Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмуродов Махматкарим Паттаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сурхондарё вилояти табиий сувларининг радиоэкологик тадқиқоти ва мониторинги», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/K428.
Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.Т.78.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қулматов Рашид Анорович, кимё фанлари доктори, профессор; Аллабердиев Фарход Хамроевич, кимё фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё вилояти табиий сувлари таркибидаги цезий-137, стронций-90, торий-232 ва калий-40 радионуклидларини радиометрик-спектрометрик усулда аниқлаш ва табиий сувларнинг радиологик мониторингини ўтказиш тартибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сурхондарё вилояти табиий сувлари таркибидаги цезий-137, стронций-90, торий-232 ва калий-40 радионуклидлари миқдорини аниқлашнинг радиометрик-спектрометрик усули ишлаб чиқилган;
табиий дарё сувларининг истеъмолга яроқлилигини баҳолашда - иштирок даражасини белгиловчи солиштирма альфа-фаолликнинг 234U изотопи миқдорига бета-фаолликнинг 40K изотопи миқдорига боғлиқлиги аниқланган; 
Дарбанд дарёси сувларининг изотоп таркибини α-спектрометрик таҳлил усули асосида таҳлил қилиниб, 40K/39K изотоплари орасидаги радиофаол мувозанат коэффициентининг - Крм(23,16 мкг/г) бузилиши исботланган;
зарарлаш даражаси юқори бўлган нуқталар ва дарёга ирмоқларнинг қўшилиш жойларида қирғоқ бўйи ерларини рекультивация қилиш схемаси ишлаб чиқилган;
янги рекультивация қилиш схемаси асосида қирғоқ бўйларини рекультивация қилинганда бир йилда дарё сувларидаги радионуклидлар миқдори 82% гача камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Сурхондарё вилояти табиий сувларининг радиэкологик тадқиқоти ва мониторинги бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
табиий сувлар таркибидаги радионуклидлар миқдорини аниқлашнинг радиометрик-спектрометрик такомиллаштирилган усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2021 йил 5 октябрдаги АА-008140-сон маълумотномаси). Натижада, комбинат атрофидаги табиий сув (Оҳангарон дарёси)лар таркибидаги цезий-137 ва стронций-90 радионуклидлари миқдорини  ҳамда радиоактив хавфсизлик меъёрини (НРБ:97-2014) аниқлаш имконини берган; 
радионуклидлар миқдорини меъёрдан ортиқ нуқталар ва ирмоқларнинг қўшилиш жойларида қирғоқ бўйи ерларини янги ва камхарж рекультивация қилиш схемаси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2021 йил 5 октябрдаги АА-008140-сон маълумотномаси). Натижада, рекультивация усули дарё сувларидаги радионуклидлар миқдорини бир йилда 82% гача камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish