Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиқадиров Шавкат Абдиҳомидовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сурхондарё вилояти атмосфера ҳавосининг радон-222 билан зарарланишини радиоэкологик баҳолаш», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/K426.
Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.Т.78.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қўлдошева Шаҳноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор; Муқимова Гульвар Жумаевна, кимё фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё вилояти атмосфера ҳавосидаги радон-222 радионуклиди миқдорини радиэкологик баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
объектларнинг радиацион ифлосланиши даражасини белгиловчи 222Rn миқдори аҳоли яшаш ҳудудлари ва саноат зоналари атмосфера ҳавосида аниқланган; 
радон-222 миқдорининг ортишига вилоятнинг шимолий туманлари атмосфера ҳавосида Тожикистон алюминий заводидан чиқаётган заҳарли газлар, шимолий-шарқий туманлари атмосфера ҳавосида эса янги очилган конларнинг таъсири баҳоланган;
объектларнинг радиацион ифлосланиш даражасини кўрсатувчи экспозицион доза ўртача қийматининг аҳоли, аҳолининг маълум қисми ва ишчи-ходимлар учун йиллик эффектив дозага боғлиқлик графиги яратилган;
табиий ва техноген объектларнинг радон-222 билан радиацион ифлосланиш даражасини кўрсатувчи нурланиш зарарлаш даражаси НЗД қийматининг аҳоли ва ишчи-ходимлар учун йил фасллари, шамол йўналиши, баландлик, атмосфера босими, ҳарорат ва бошқа омилларга боғлиқлик графиги яратилган; 
радиацион ифлосланиш даражаси НЗД дан юқори бўлган  нуқталарда радиоэкологик назорат қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Сурхондарё вилояти атмосфера ҳавосининг радон-222 билан зарарланишини радиоэкологик баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
атмосфера ҳавосидаги радон-222 радионуклидини аниқлашнинг радиометрик усули “Олмалиқ КМК” АЖда амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2021 йил 5 октябрдаги АА-008141-сон маълумотномаси). Натижада комбинат ҳудуди атмосфера ҳавосида радон-222 радионуклидининг миқдорини  аниқлаш имконини берган.
радиацион ифлосланиш даражасини кўрсатувчи нурланиш зарарланиш даражаси НЗД қийматининг аҳоли ва ишчи-ходимлар учун меъёрини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “Олмалиқ КМК” АЖда амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2021 йил 5 октябрдаги АА-008141-сон маълумотномаси). Натижада корхона атмосфера ҳавосида радон-222 миқдори белгиланган меъёрдан ортиб кетганда радиацион хавфсизлик чораларини белгилаш ва амалга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish