Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахманов Илхом Эргашбоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаэълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Золь-гель жараёнлар асосида олинган наноматериаллардан фойдаланиб аммиакнинг селектив газ сенсорларини яратиш», 02.00.02–Аналитик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/K4.

Илмий раҳбар: [Кабулов Бахадир Джаббарович], кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc 27.06.2017.K.01.03.

Расмий оппонентлар: Рўзимуродов Олим Норбекович, кимё фанлари доктори, доцент; Турабов Нурмухаммат Турабович, кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот номи: Умумий ва ноорганик кимё институти

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: SiO2-TiO2 таркибли юпқа плёнка асосидаги сенсор элементларни золь-гель жараёнлар асосида олинган наноматериаллардан фойдаланиб аммиакнинг концентрациясини аниқловчи селектив яримўтказгичли газ сенсорини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор газ аралашмалари таркибидан NH3 нинг аниқловчи ТiO2 ва Fe2О3 асосидаги яримўтказгичли селектив газ сезгир материалларининг мақсадга йўналтирилган золь-гель синтезлари бажарилган;

SiO2-ТiO2 таркибли газ сезгир материални Fe2О3 билан модификациялаш уни NH3ни аниқлашдаги температура чегарасини пасайтириб, селективлигини ошириши аниқланган;

танланган газсезгир материаллар ва оптимал шароитлардан фойдаланиб, NH3 ниH2, CO ва SO2 иштирокида аниқлашнинг юқори сезгирлиги кўрсатилган;

газ аралашмалари айрим компонентларига нисбатан активликлари турлича бўлган катализаторлардан фойдаланилиб яримўтказгичли сенсорнинг NH3 ни аниқлашдаги селективлиги аниқланган;

NH3 ни аниқловчи 5%Fe2O3-95%TiO2 асосида тайёрланган яримўтказгичли сенсорнинг метрологик, аналитик, эксплуатацион ва бошқа кўрсаткичларига турли омилларнинг таъсири кўрсатилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Саноат ва экология муаммоларини ечишда қўлланиладиган газсезгир нанокомпозит материаллар яратиш бўйича таклифлар асосида:

олинган самарадорлиги юқори бўлган аммиакни аниқловчи яримўтказгичли сенсорлар яратиш соҳасидаги илмий тадқиқот ишлари натижалари Вена университетида Institut fur Physikalische Chemie томонидан «Composite materials for chemical sensing» номли илмий лойиҳасида фойдаланилган (Institut fur Physikalische Chemie Universitat Wien (Вена)нинг 2016 йил 21 декабрдаги маълумотномаси). Тадқиқот натижалари кимёвий сенсорларни яратишда, аммиакни аниқловчи яримўтказгичли сенсорлар динамик ва калибровка тавсифларини текширишда ҳамда заҳарли газларни аниқлаш учун аналитик ва физик-кимёвий усулларни қўллашни кенгайтиришда хизмат қилади;

селектив яримўтказгичли газсезгир материаллар яратиш натижасида тайёрланган ярим ўтказгичли сенсорлардан Ф-7-06 рақамли «Азот ва фосфор сақлаган бирикмалардан енгил ёнувчан материалларнинг ёнишини сусайтирувчи сифатида фойдаланишнинг назарий асосларини тадқиқ қилиш» илмий лойиҳасида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 14 февралдаги ФТК-0313/703-сон маълумотномаси). тайёрланган сенсорлар ёрдамида азот ва фосфор сақлаган, антипирен бирикмаларнинг ёниш жараёнини сусайтириш механизми ва кинетик қонуниятлари комплекс таҳлил этилган ҳамда матолар зичлигининг аланга тарқалиш тезлигига таъсирини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish