Sayt test rejimida ishlamoqda

Янгиев Ғайрат Авезхоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиноят ишларини юритишда далилларга баҳо бериш институтини такомиллаштириш», 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Yu98. 
Илмий раҳбар: Тулаганова Гулчехра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Рахмонова Сурайё Махмудовна, юридик фанлар доктори, доцент; Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят-процессуал қонунчиликда далилларга баҳо бериш тизимини қайта кўриб чиқиш ва унинг мезонларини айрим хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳимоячининг жиноят иши бўйича процессуал ваколатларини янада кенгайтириш мақсадида уларга далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳамда ушбу материаллар жиноят ишига қўшиб қўйилиши лозимлиги хусусида таклиф асослантирилган;
жиноят процессида ҳимоячининг мустақиллигини ва тарафларнинг тортишувлик принципини амалда таъминлаш мақсадида улар томонидан тақдим этилган далиллар терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ҳамда ишни судда кўриш жараёнида мажбурий баҳоланиши лозимлиги хусусидаги таклиф асослантирилган;
далилларга баҳо бериш тизими иштирокчилари сифатида гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи ва айбланувчи иштирокидаги айрим тергов ҳаракатларини (юзлаштириш, сўроқ қилиш, шахсларни ва нарсаларни таниб олиш) видеоконференцалоқа режимида ўтказиш ва ушбу жараён натижаларини далиллар мақбуллиги шартлари асосида процессуал қайд этиш зарурати хусусидаги таклиф асослантирилган;
далилларга баҳолаш субъектлари ўз ташаббуси билан тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилиши ёки ушбу жараён жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномасига кўра ҳам ўтказилиши мумкинлиги хусусидаги таклиф асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
Жиноят ишларини юритишда далилларга баҳо бериш институтини тадқиқ этиш натижалари асосида:
ҳимоячининг жиноят иши бўйича процессуал ваколатларини янада кенгайтириш мақсадида уларга далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳамда ушбу материаллар жиноят ишига қўшиб қўйилиши лозимлиги хусусида таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 87-моддаси иккинчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 21 октябрдаги 06/1-06/2822 вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноят ишларини юритишда ҳимоячи ҳуқуқларининг янада кенгайишига хизмат қилган;
жиноят процессида ҳимоячининг мустақиллигини ва тарафларнинг тортишувлик принципини амалда таъминлаш мақсадида улар томонидан тақдим этилган далиллар терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ҳамда ишни судда кўриш жараёнида мажбурий баҳоланиши лозимлиги хусусида таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 87-моддаси иккинчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 21 октябрдаги 06/1-06/2822 вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноят ишларини юритишнинг барча босқичларида тортишувлик принципининг амалда таъминланишига хизмат қилган;
далилларга баҳо бериш тизими иштирокчилари сифатида гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи ва айбланувчи иштирокидаги айрим тергов ҳаракатларини (юзлаштириш, сўроқ қилиш, шахсларни ва нарсаларни таниб олиш) видеоконференцалоқа режимида ўтказиш ва ушбу жараён натижаларини далиллар мақбуллиги шартлари асосида процессуал қайд этиш зарурати хусусидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 911-модда биринчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 21 октябрдаги 06/1-06/2822 вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тергов ҳаракатлари натижаларини баҳолашда далиллар мақбуллиги шартлари асосида процессуал қайд этиш механизмлари яратилишига хизмат қилган;
далилларга баҳолаш субъектлари ўз ташаббуси билан тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилиши ёки ушбу жараён жиноят процесси иштирокчиларининг илтимосномасига кўра ҳам ўтказилиши мумкинлиги хусусидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 911-модда иккинчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 21 октябрдаги 06/1-06/2822 вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши далилларга баҳо бериш субъектлари фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish