Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраев Шавкат Шухратовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётда солиқ юкини оптималлаштириш йўналишлари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Iqt101.
Илмий маслаҳатчи: Иминов Одилжон Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви, DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Ҳайдаров Низомиддин Ҳамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётда солиқ юкини оптималлаштиришга қаратилган илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган акцизости товарларнинг алоҳида турлари бўйича акциз солиғи ставкаларини унификация қилиш орқали солиқ юкини оптималлаштириш зарурлиги илмий асосланган;
юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи субъектларда ижтимоий солиқ ставкаларини оиланинг бошқа аъзолари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи қилиб белгилаш таклиф этилган;
электротехника саноатини ривожлантириш, автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш учун олиб кириладиган хом ашё ва ускуналар ҳамда асаларичиликни ривожлантириш, чарм-пойабзал саноати ишлаб чиқарувчилари учун олиб кириладиган айрим товарлар бўйича имтиёзларни бекор қилиш зарурлиги исботланган; 
юридик шахсларнинг солиқ юки кўрсаткичи улар томонидан давлат бюджетига тўланган барча солиқлар ва тўловларни қўшилган қийматга нисбати орқали аниқлаш услубиёти таклиф этилган;
солиқ юкини иқтисодиёт даражалари кесимида ҳамда ҳудудларда ундирилаётган солиқлар ва тўловлар суммасини ялпи ҳудудий маҳсулотга нисбатан ҳисоблаш услубиёти таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Иқтисодиётда солиқ юкини оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган акцизости товарларнинг алоҳида турлари бўйича акциз солиғи ставкаларини унификация қилиш бўйича берилган таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сон Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 06/04-01-32/846-сон маълумотномаси). Натижада, 10 та позициядаги товарлар (бензин, дизель ёқилғиси, мотор мойи ва б.) бўйича акциз солиғи ставкалари бирхиллаштирилган ва жорий йилнинг январь-май ойларида мазкур товарлар импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8% га ўсишига эришилган;
юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорлик шаклда амалга оширувчи субъектларда ижтимоий солиқ ставкаларини оиланинг бошқа аъзолари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгилаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни билан қабул қилинган янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 06/04-01-32/846-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, жорий йилнинг январь-май ойларида 8,9 мингта оилавий тадбиркорлик субъектларидаги 11,2 минг нафар аъзолари томонидан қарийб 15 млрд.сўм ижтимоий солиқ тушишига эришилган;
электротехника саноатини ривожлантириш, автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш учун олиб кириладиган хом ашё ва ускуналар ҳамда асаларичиликни ривожлантириш, чарм-пойабзал саноати ишлаб чиқарувчилари учун олиб кириладиган айрим товарлар бўйича имтиёзларни бекор қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сон фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 06/04-01-32/846-сон маълумотномаси). Натижада, 2021 йилнинг январь-май ойларида давлат бюджетига қўшимча 503,8 млрд.сўм маблағ тушган;
юридик шахсларнинг солиқ юки кўрсаткичини ҳисоблашда юридик шахслар томонидан давлат бюджетига тўланган барча солиқлар ва тўловларнинг юридик шахс томонидан яратилган қўшилган қийматига нисбати орқали аниқлаш услубиёти Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалиётда қўллаш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 12 майдаги 18/1-31851-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, юридик шахслар зиммасидаги солиқ юкининг реал даражаси аниқланади ва келгусида уларни солиққа тортиш тизими такомиллаштирилган;
солиқ юкини ҳудудларда ундирилаётган солиқлар ва тўловлар суммасини ялпи ҳудудий маҳсулотга нисбатан ҳисоблаш услубиёти статистика органлари фаолиятида қўллаш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 15 июндаги 01/1-03-21-44-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, ялпи ҳудудий маҳсулотга нисбатан ҳудуд солиқ юкини ҳисоблаш йўлга қўйилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish