Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумаев Зухриддин Фуркатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дерматоз билан хасталанган беморларда сурункали тарқалган пародонтитнинг клиник кечишининг хусусиятлари», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1229.
Илмий раҳбар: Гаффоров Суннатулло Амруллаевич, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Давлат Стоматология Институти DSc.04.30.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Алдашева Мая Ахметовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Камилов Хайдар Позилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: И.К. Ахунбаев номидаги Қирғизистон давлат медицина академияси (Қирғизистон).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Дерматоз билан хасталанган беморларда сурункали тарқалган пародонтитнинг клиник кечиши хусусиятлари 
ва учраш даражасини урганиш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дерматознинг пурсилдок ярали шакли билан хасталанган беморлар орасида стоматологик касалликнинг учраш даражаси, структураси, пародонт касаллигининг клиникаси, шунингдек дерматознинг пурсилдок ярали шаклининг клиник кечиши ва огиз бушлигидаги жарохатлари хамда тана сохаларида локализациясининг узаро богликлиги хусусиятлари асосланган;
дерматознинг пурсилдоқ шакли ва пародонтит билан бир вақтда хасталанганларда ўзига хос стоматологик ёрдамни кўрсатиш натижасида пўрсилдоқ яра билан хасталанган беморларга стоматологик ёрдам кўрсатишнинг янгича комплекс ёндошув асосланган;
дерматознинг пурсилдоқ шакли ва пародонтит билан хасталанган беморларда қоннинг умумий ва биокимевий таҳлилида гемоглобин концентрацияси, лейкоцитлар, тромбоцитлар сони, эритроцитлар чўкиш тезлиги, глюкоза ҳамда С-реактив оқсил курсатгичларидаги салбий ўзгаришлар касалликнинг клиник кечиши, таснифи ва учраш частотаси билан ўзаро боғлиқлиги асосланган;
дерматознинг пурсилдоқ ярали шакли ва пародонтит билан хасталанган беморларда прооксидант малон алдегиди, қон зардоби ўрта вазн молекулалар ва антиоксидант тизимларидаги, сезиларли салбий ўзгаришлар асосида касалликни ташхислаш ва даволашдаги ахамияти асосланган; 
дерматознинг пурсилдоқ шакли ва пародонтит билан хасталанган беморларда морфологик тавсифга хос бўлган Тцанка ҳужайралари эрозия тубида кузатилиши ва интерлейкин ИЛ-4, ИЛ-6 миқдоридаги салбий ўзгаришларни бахолашдаги ахамияти, касалликнинг клиник кечишидаги хослиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дерматознинг пурсилдок шаклидаги жарохатланиши ва сурункали тарқалган пародонтит хасталиклари бир вақтда кузатилганлар орасида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
сурункали умумлаштирилган периодонтитли беморларни даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Пўрсилдокнинг клиник кечишига қараб сурункали умумлаштирилган периодонтитли беморларни даволаш усули” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 17 мартдаги 8н-р/222-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсияномада пурсилдок билан хасталанганларда, пародонтитнинг сурункали таркалган турининг кечишидаги клиник хослик, структураси ва учраш даражаси тугрисида янги маълумотларни билиш имконини берган;
пурсилдоқда суринкали умумлаштирилган периодонтитни комплекс даволаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Пурсилдоқда суринкали умумлаштирилган периодонтитни комплекс даволаш самарадорлигини бахолаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 17 мартдаги 8н-р/221-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсияномада пўрсилдоқ ва сурункали пародонтитнинг тарқалган тури билан бир вақтда хасталанганларда даволашга ёндошувнинг самарали натижаларига эришиш учун кўлланиладиган узига хос усулларнинг самараси туғрисида маълумотлар ёритилган;
олинган натижалар амалий соғлиқни сақлаш соҳасига, хусусан, Самарқанд тиббиёт институтининг “Стоматология 1” кафедраси клиник базасида; Бухоро вилоят болалар стоматология поликлиникасида; Наманган вилоят стоматология поликлиникасида хамда Тошкент шахар №7 сонли шифохонаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 апрелдаги 8н-д/136-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётига жорий қилиш дерматознинг пурсилдоқ шаклдаги жарохатланиши ва пародонтитнинг сурункали тарқалган касалликларининг бир вақтда кузатилиши холатларида пародонт касалликларини эрта ташхислаш, харажатларни камайтириш, беморларда хаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish