Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадаминова Матлюба Ахметовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Амударё бассейнида гигиеник хавфсизликнинг истиқболини белгилаш ва дарё бўйида яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланиши мониторингини ишлаб чиқиш”, 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1163.
Илмий раҳбар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария гигиена ва касб касалликлар илмий текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Усманов Ислам Аббасович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Амударё сувининг кимёвий таркиби, микробли ва паразитар ифлосланиши ҳамда гигиеник хавфсизлиги башоратлаш, аҳолининг  сувдан фойдаланишни мониторинг қилиш механизмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
дарё сувининг органолептик хусусиятларига таъсир этувчи кимёвий,  токсик микроэлемент ва компонентларнинг меъёрга нисбатан динамикада ўзгариши  асосланган;
дарё сувининг асосий микробли ва паразитар ифлослантирувчи манбалари, илк бор сув намуналарида Cryptosporidium spp баҳолаш орқали микробли ва паразитар ифлосланиш даражаси аниқланган;
санитар-гигиеник ва санитар-микробиологик кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли томонидан сувдан фойдаланишнинг гигиеник хавфсизлигини башоратлаш тартиби  ишлаб чиқилган;
дарё ҳавзасида доимий яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланишини гигиеник ва паразитологик мониторинг қилиш механизми ҳамда гигиеник хавфсизлик мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Амударё ҳавзасида яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланишини гигиеник хавфсизликни башорат қилиш ва мониторинг қилиш механизмини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Амударё сувининг кимёвий таркибини аниқлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Амударёдан олинган сув намуналарининг кимёвий таркибини аниқлаш самарадорлигини баҳолаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 январдаги 8н-д/31-сон маълумотномаси). Натижада Амударё сувининг кимёвий таркибини, организм учун хавфли бўлган микроэлементлар миқдорини баҳолаш самарадорлигини  яхшилаш имконини берган.
Амударё сувининг паразитологик кўрсаткичларини микробиологик ва санитар-гигиеник баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Амударёдан сув намуналарини олишда паразитологик тадқиқотлар самарадорлигини баҳолашни такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 январдаги 8н-д/31-сон маълумотномаси). Натижада Амударё суви намуналарида Giardia spp, Cryptosporidium spp ташхислашнинг паразитологик таҳлилларни самарадорлигини баҳолаш усулини такомиллаштириш имконини берган.
Амударё ҳавзасида яшовчи аҳолининг сувдан фойдаланишини гигиеник хавфсизликни башоратлаш ва мониторинг қилиш механизмини ишлаб чиқиш асосида олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Хива, Тахиатош ва Нукус шаҳар бўлимлар амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 июлдаги 08-09/8324-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга қўлланилиши сувдан синама олиш, унинг кимёвий таркибини баҳолаш методологиясини бирлаштириш, паразитологик ҳолатни кузатиш самарадорлигини ошириш ва Амударё дарёси сув намуналарини аҳолининг маиший, ичимлик ва маданий эҳтиёжлари учун ишлатиш самарадорлигини баҳолаш имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish