Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Комилжон Закирджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда  иммун танқислик ҳолатидаги зотилжамнинг патологик анатомияси», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1196.
Илмий раҳбар: Исраилов Ражаббой Исраилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Турсунов Хасан Зияевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Машарипов Азамат Собирович,тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Хожа Ахмад Яссавий номидаги Халқаро Қозоқ-Турк Университети ( Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бир ёшгача болаларда иммун танқислиги фонида ривожланган вирусли, атипик вирусли ва вирусли-бактериал зотилжамлар патоморфологик ўзгаришларини баҳолашни такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир ёшгача даврда зотилжамдан вафот этган болаларда иммун танқислиги синдромида тимуснинг оғир даражадаги акцидентал трансформация, атрофия ва туғма гипоплазияси билан намоён бўлиши асосланган; 
иммун танқислиги мавжуд бир ёшгача бўлган  болаларда ўткир вирусли инфекция ва бактериал инфекциялар қўшилиши натижасида нобуд бўлган болаларнинг ўпкасидаги патоморфологик  ўзгаришларни  асосий кўрсаткич эканлиги исботланган; 
болаларда иммун танқислиги негизида вирусли зотилжам асосан икки томонлама кўп ўчоқли, геморрагик бронхопневмония, грипп, геморрагик икки томонлама полисегментар зотилжам, парагрипп, серозли-десквоматив-геморрагия, РС-вирус инфекцияли генерализацияланган зотилжам, аденовирусли инфекция, аралаш вирусли зотилжамлар кенг тарқалган геморрагик зотилжам билан намоён бўлиши исботланган;
иммун танқислиги бор болаларда вирусли зотилжам аксарият ҳолларда клиник морфологик жиҳатдан атипик кўринишда ривожланиши, дастлаб ўпкада кучли дисциркуляция ва қон қуйилишлар билан бошланиши, кейин ўпка эпителийси дистрофия ва деструкцияга учраши, кўчиб тушиши ва вирус таъсири қон томир ва оралиқ тўқимага тарқалиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда иммун танқислик ҳолатидаги зотилжамнинг патологик анатомиясининг ўзига хос хусусиятлари баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
зотилжамлар патоморфологияси бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Вирусли ва вирус-бактериал зотилжамлар патоморфологияси» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 сентябрдаги 8н-д/305-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада болаларда иммун танқислик ҳолатидаги зотилжамнинг патологик анатомиясининг морфологик ва морфометрик ўзига хос хусусиятлари баҳолаш, касалликнинг ўз вақтида самарали даволаш тартибини тизимли ташкиллаштириш имконини берган;
болаларда иммун танқислик ҳолатидаги зотилжамнинг патологик анатомиясининг ўзига хос хусусиятларини морфологик ташхислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика  патологик анатомия марказининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларнинг патологик анатомия бюроларига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 августдаги 08-09/10668-сон маълумотномаси). Натижада вирусли-бактериал зотилжамда ўпкада дастлаб геморрагик экссудатив яллиғланиш ривожланиб, унга бактериал инфекция қўшилиб, ўпкага тарқоқ ҳолда йирингли-некротик, серозли-фибринозли экссудатив яллиғланиш қўшилади, иммун танқислиги бўлганлигидан шартли-патоген бактериялар ва замбруғлар томонидан кўпинча аралаш кўринишидаги яллиғланишлар билан давом этишини асосий морфологик белгиси асослаш тартибини жорий қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish