Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурзода Луиза Мухтаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон меҳнат бозорида ёшларнинг рақобатдошлигини ошириш йўллари», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/lqt594.
Илмий раҳбар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01. 
Расмий оппонентлар: Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холмухамедов Мухсинжон Муродуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички меҳнат бозорида ёшларининг рақобат-бардошлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар бандлигини тартибга солиш механизмлари самарадорлигини оши-риш ва баҳолаш даражасини янада аниқлаштиришда ёшлар меҳнат бозорини ижобий (Sye/Te > Syu/Tu ) мувозанатли ((Sye/Te ~ Syu/Tu (LCyu < 10) ҳамда чекланган (Sye/Te < Syu/Tu) типларга ажратган ҳолда ёндашиш асосланган;
ёшлар меҳнатиинг, жумладан ёшлар бандлигининг очиқлиги ва яширин-ган ҳолатларнинг мавжудлиги, улар меҳнатидан фойдаланиш йўналишлари-нинг кенглиги, эркак ёшлар меҳнатидан устувор фойдаланиш каби ўзига хос хусусиятлари очиб берилган, шундан келиб чиқан ҳолда ёшлар норасмий бандлиги ва ишсизлиги миниторинги самарадорлигини оширишда, жумладан тармоқ, ҳудуд ва иш берувчилар ҳамда жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кенгайтириш зарурати асосланган;
меҳнат бозорининг истиқбол ҳолати ва ёшлар меҳнат бозорининг песпектив конъюнктураси омиллар тенглигини таъминлашда иш кучи бўйича талаб, таклиф ва бошқа тегишли омил (кўрсаткич)лар билан бир қаторда ишчи кучи қийматини (Р) эътиборга олишнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
минтақавий меҳнат бозорларини тартибга солиш самарадорлигини ошириш ва ёшлар меҳнат бозорини ривожлантириш шартларини эътиборга олган ҳолда 2035 йилгача бўлган даврда меҳнат бозорини ривожлантириш прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон меҳнат бозорида ёшларнинг рақобатдошлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёшлар меҳнат бозорини уч типга ажратган ҳолда баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган ёндашувдан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи томонидан яқин прогноз даврида устувор тармоқларда ёшларнинг рақобатбардошлигини оширишни давлат томонидан тартибга солиш ва мақсадли молиялаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 01/00-02/07-2302-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқининг 2020 йил  1 апрелдаги 04-13/2104-сон маълумотномаси). Таклифларни жорий этиш натижасида 2020 йилда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 270312 кишини маҳаллий ва озиқ-овқат саноати, автомобиль ва компьютер техникасига хизмат кўрсатиш корхоналарида, ўсимлик, чорвачилик ва касаначилик (тикувчилик) каби соҳасларда иш билан таъминлашга имкон яратган;
2035 йилгача бўлган даврда меҳнат бозорини ривожлантириш прогнози бўйича таклифлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан меҳнат бозорини тартибга солиш ва истиқбол дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 01/00-02/07-2302-сон маълумотмаси).  Тармоқ ва минтақавий бандлик дастурларини ишлаб чиқишда ёшдарни иш билан янада тўлароқ таъминлаш, касб-ҳунар таълими олиш мақсадли кўрсаткичларини мувофиқлаштириш ва битирувчиларни ишга жойлаштириш масалаларини ҳал этишга усдубий таъминот сифатида хизмат қилган;
ёшлар меҳнати хусусиятлари ва ёшлар норасмий бандлиги ва ишсизлиги миниторинги самарадорлигини ошириш бўйича таклифлардан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи томонидан ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг рақобатбардошлигини оширишга кўмакла-шиш дастурлари ҳамда мақсадли чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқининг 2020 йил 1 апрелдаги 04-13/2104-сон ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабат-лари вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 01/00-02/07-2302-сон маълумотномаси). Натижада 2019 йилда ёшлар ўртасида ишсизлик суръатининг 1,5 фоизга камайиши ва ёшлар меҳнат бозори рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилган;
меҳнат бозорининг истиқбол ҳолати ва ёшлар меҳнат бозорининг песпектив конъюнктураси конъюнктураси омиллар тенглигини таъминлашда ишчи кучи қиймати (Р) бўйича таклифдан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2020-2023 йилларда устувор тармоқларда ёшларнинг рақобатбардошлигини оширишни давлат томонидан тартибга солиш ва мақсадли молиялаштиришга доир комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 01/00-02/07-2302-сон маълумотномаси). Натижада 2020 йилда 270 312 нафар ёшларни ишга жойлаштиришда услубий асос бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish