Sayt test rejimida ishlamoqda

Муҳаммадиев Отабек Бозоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XI-XII асрларда Мовароуннаҳр мотуридия калом мактаби ривожида Алоуддин Усмандийнинг ўрни (“Лубоб ал-калом” асари мисолида)”. 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Isl44. 
Илмий раҳбар: Зиёдов Шовосил Юнусович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Бекмирзаев Илҳомжон Исроилжонович тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Лутфиллаев Ҳамидулло Муродиллаевич тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алоуддин Усмандийнинг XI-XII асрларда Мовароуннаҳр мотуридия калом мактаби ривожида тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Алоуддин Усмандий XII асрдаги ақидага оид асарларга Имом Мотуридий томонидан қўлланилган раддия ва баён этиш усулини طريقة البناء “Тариқат ал-бино” (масаланинг негизини аниқлаб, мавзу моҳиятини очиб бериш) ва طريقة الإبتداء “Тариқат ал-ибтидо” (мaвзу тaфсилотлapигa киpиб, уни aсослaб беpиш) тарзда номлаб, янги шаклда татбиқ этгани очиб берилган;
Алоуддин Усмандий ўз замонасидаги “Ақоиди Насафий” ва “Ҳидоя мин усул aл-эътиқод вa илм aл-кaлом” каби асарлардан фарқли равишда “Лубоб ал-калом”да 165 та оят, 5 та оятгa ишоpa вa 22 та ҳадис, 13 нафар саҳоба ва тобиийлар сўзлари, Ахтал, Абу Зуайб Хувайлиддек машҳур араб шоирларининг шеърларидан фойдаланган ҳолда раддия беришнинг кўп қиррали нақлий услубига асос солгани исботланган;
аллома ўзининг фиқҳ (8 та), калом (2 та), тафсир (1 та) ва хилоф илми (3 та)га доир 14 та асаридаги ақидавий қарашларининг моҳиятини умрининг охирида ёзган мажмуа туркумидаги “Лубоб ал-калом”да жамлагани сабабли мазкур китоб муаллифнинг шоҳ асари даражасига кўтарилгани далилланган;
олимнинг ақидага доир 2 та манба ёзишига сабаб дастлабки китоби саналган Нуриддин Собунийнинг “Ҳидоя мин усул aл-эътиқод вa илм aл-кaлом” aсapи шарҳида эътиқодий масалалар етарлича очилмай қолгани боис иккинчи китоб – “Лубоб ал-калом”ни мустақил қўлланма сифатида яратгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Алоуддин Усмандийнинг “Лубоб ал-калом” асарининг XI-XII асрларда Мовароуннаҳр мотуридия калом мактаби ривожидаги аҳамиятини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
Алоуддин Усмандий XII асрдаги ақидага оид асарларга Имом Мотуридий томонидан қўлланилган раддия ва баён этиш усулини طريقة البناء “Тариқат ал-бино” (масаланинг негизини аниқлаб, мавзу моҳиятини очиб бериш) ва طريقة الإبتداء “Тариқат ал-ибтидо” (мaвзу тaфсилотлapигa киpиб, уни aсослaб беpиш) тарзда номлаб, янги шаклда татбиқ этгани очиб берилгани ҳақидаги илмий хулосалар Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида имом-хатиблар ва отинойилар учун буюртма асосида тайёрланган “Мовароуннаҳрда мотуридия калом илми мактаби” китоби мазмунига сингдирилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 12 августдаги 4169-сон маълумотномаси). Натижада имом-хатиб ва отинойиларда ислом дини ниқоби остида фаолият кўрсатувчи бузғунчи экстремистик оқимлар ҳамда сохта тариқатчиларнинг соф ислом ақидасидан йироқ эканлиги ҳақида янада кенгроқ билимга эга бўлишига хизмат қилган;
Алоуддин Усмандий ўз замонасидаги “Ақоиди Насафий” ва “Ҳидоя мин усул aл-эътиқод вa илм aл-кaлом” каби асарлардан фарқли равишда “Лубоб ал-калом”да 165 та оят, 5 та оятгa ишоpa вa 22 та ҳадис, 13 нафар саҳоба ва тобиийлар сўзлари, Ахтал, Абу Зуайб Хувайлиддек машҳур араб шоирларининг шеърларидан фойдаланган ҳолда раддия беришнинг кўп қиррали нақлий услубига асос солгани ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузаридаги малака ошириш тингловчилар учун ўқув режалар тайёрлашда фойдаланиб, “Ақоид илми тарихи”, “Мотуридийлик ва ашъарийлик таълимоти” ва “Мовароуннаҳр калом илми тарихи” номдаги янги фанлар ўқув режага киритилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йил 23 декабрдаги 2667-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларда XI-XII асрларда Мовароуннаҳр-да ёзилган ақидавий асарлар ва уларнинг моҳияти ҳақида кенг билимлар шаклланиши ва ошишига хизмат қилган;
аллома ўзининг фиқҳ (8 та), калом (2 та), тафсир (1 та) ва хилоф илми (3 та)га доир 14 та асаридаги ақидавий қарашларининг моҳиятини умрининг охирида ёзган мажмуа туркумидаги “Лубоб ал-калом”да жамлагани сабабли мазкур китоб муаллифнинг шоҳ асари даражасига кўтарилгани далиллангани тўғрисидаги илмий хулосалар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази таркибидаги кутубхона ва архив, қўлёзмалар фондларида Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирлар, азиз-авлиёлар, улар томонидан асос солинган илмий ва диний мактабларга доир юртимизда ва чет элларда сақланаётган қадимий қўлёзма ва тошбосма нусхалар каталогларини тузиш ва тавсифлаш ҳамда “Самарқанд алломалари” китоби ва “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирлари энциклопедияси”да фойдаланилган (ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг 2020 йил 17 июндаги 190/20-сон маълумотномаси). Натижада илмий асарларда Алуоддин Усмандий ҳақида энциклопедик маълумотлар шаклланишига хизмат қилган;
олимнинг ақидага доир 2 та манба ёзишига сабаб дастлабки китоби саналган Нуриддин Собунийнинг “Ҳидоя мин усул aл-эътиқод вa илм aл-кaлом” aсapи шарҳида эътиқодий масалалар етарлича очилмай қолгани боис иккинчи китоб – “Лубоб ал-калом”ни мустақил қўлланма сифатида яратгани аниқлангани ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий теле-радиокомпаниясида тайёрланган ва унинг тизимидаги телеканалларда эфирга узатилган “Зиё” туркумидаги махсус теледастурларда, “Oʻzbekiston” телеканалининг “Ўзбекистон – буюк алломалар юрти” ҳамда “Oʻzbekiston tarixi” телеканалининг “Тарихий савол” каби тизимли кўрсатувларнинг сценарийларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУКнинг 2020 йил 28 февралдаги 01-13-474-сон маълумотномаси). Натижада аҳолида маънавий поклик, жамиятимизда ҳукм сураётган тинч, осойишта ҳаёт учун шукроналик ва огоҳлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish