Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонов Мехрожиддин Узбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XVIII-XIX асрларда Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқати”, 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.(PhD)/Isl33. 
Илмий раҳбар: Аминов Бобир Бомурадович, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Остонақулов Икромиддин, филология фанлари доктори, профессор; Султонов Ўктам Абдулғаниевич, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XVIII-XIX асрларда Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқати аҳамиятини очиб бериш
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
XVIII-XIX асрларда Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидиянинг (نقشبنديه مجدديه) фаол намояндалари ҳисобланган ҳукмдорларнинг тариқатни қўллаб-қувватлаши натижасида Самарқандда Чўнқаймиш ва Жумабозор, Ҳиротнинг Каррух номи билан боғлиқ янги тасаввуф марказлари шакллангани ва уларнинг мунтазам фаолият олиб бориши учун вақф мулклари ажратилгани аниқланган;
тасаввуф намоёндалари қабртошларидаги эпиграфик ёзувлар нафақат муайян шахснинг дафн этилганини кўрсатувчи маълумот манбаи, балки ўша шахснинг ҳаёти ва илмий фаолияти, оиласи, устоз ва шогирдлари ҳақида ҳам қимматли маълумот берувчи манба экани исботланган;
XVIII-XIX асрларга келиб нақшбандия-мужаддидия силсиласи фаолияти тариқат шайхлари билан ўзаро алоқаларнинг тизимли йўлга қўйилиши ҳамда ҳукмдорларнинг диний сиёсати ва ислоҳотлари натижасида қайта жонлангани ва Марказий Осиё минтақасида кенг тарқалгани очиб берилган;
минтақада таълим-тарбияни янада юксалтириш, айрим ҳудудлардаги ўқув жараёнининг cусайишини олдини олиш мақсадида нақшбандия-мужаддидия шайхлари Мовароуннаҳр ва Хуросонда янги мадрасалар очгани, мударрислар фаолиятининг тизимли йўлга қўйиши ҳамда талабаларга тасаввуф ва фиқҳ фанларидан мустақил дарсликлар ёзиши учун ҳомийлик қилганликлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
XVIII-XIX асрларда Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқати таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:
XVIII-XIX асрларда Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидиянинг (نقشبنديه مجدديه) фаол намояндалари ҳисобланган ҳукмдорларнинг тариқатни қўллаб-қувватлаши натижасида Самарқандда Чўнқаймиш ва Жумабозор, Ҳиротнинг Каррух номи билан боғлиқ янги тасаввуф марказлари шакллангани ва уларнинг мунтазам фаолият олиб бориши учун вақф мулклари ажратилгани аниқлангани ҳақидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган “Хожагон нақшбандия”, “Етти пир (дунё муршидлари)” китобларининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йил 30 октябрдаги 2112-сон маълумотномаси). Натижада тасаввуф тариқати раҳнамолари тарихи, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш анъаналари билан танишувига, ёшларни маънавий камолоти ва тарбиясини шаклланишига хизмат қилган;
тасаввуф намоёндалари қабртошларидаги эпиграфик ёзувлар нафақат муайян шахснинг дафн этилганини кўрсатувчи маълумот манбаи, балки ўша шахснинг ҳаёти ва илмий фаолияти, оиласи, устоз ва шогирдлари ҳақида ҳам қимматли маълумот берувчи манба экани исботлангани тўғрисидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган “Бухоро таълим тизими тарихи” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2020 йил 02 апрелдаги 233/21-сон маълумотномаси). Натижада Марказий Осиёда мавжуд нақшбандия-мужаддидия тариқати билан боғлиқ бўлган муқаддас зиёратгоҳлар тарихи ва нодир тарихий мерос ҳамда эпиграфик ёдгорликларнинг тарихи ёритилишига хизмат қилган; 
XVIII-XIX асрларга келиб нақшбандия-мужаддидия силсиласи фаолияти тариқат шайхлари билан ўзаро алоқаларнинг тизимли йўлга қўйилиши ҳамда ҳукмдорларнинг диний сиёсати ва ислоҳотлари натижасида қайта жонлангани ва Марказий Осиё минтақасида кенг тарқалгани очиб берилгани ҳақидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган “Вахшувор” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2020 йил 9 ноябрдаги 0112-044976-сон маълумотномаси). Натижада маданий мерос объектлари тарихи, илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари учун қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатлар билан ишлашда қўлланма бўлиб хизмат қилган;
минтақада таълим-тарбияни янада юксалтириш, айрим ҳудудлардаги ўқув жараёнининг cусайишини олдини олиш мақсадида нақшбандия-мужаддидия шайхлари Мовароуннаҳр ва Хуросонда янги мадрасалар очгани, мударрислар фаолиятининг тизимли йўлга қўйиши ҳамда талабаларга тасаввуф ва фиқҳ фанларидан мустақил дарсликлар ёзиши учун ҳомийлик қилганликлари далиллангани ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O`zbekiston” телерадиоканали ДУК таркибидаги “O`zbekiston tarixi” телеканалида намойиш этилаётган “Тарихий савол” каби тизимли кўрсатувларни сценарийларини тузишда фойдаланилган (“O`zbekiston” телерадиоканали ДУК 2020 йил 19 октябрдаги 03-20-982-сон маълумотномаси). Натижада нақшбандия-мужаддидия тариқати, унинг намояндалари тарихи ва фаолияти ҳақида аҳолига сермазмун маълумотларни етказишда, томошабинларнинг янада кўпроқ тарихий фактларга эга бўлишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish