Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиев Хусан Холназаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тилининг ўтовсозлик лексикаси», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil114.

Илмий раҳбар: Абдиев Муродқосим, филология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.27.06.2017.Fil.02.03.

Расмий оппонентлар: Дадабоев Ҳамидулла, филология фанлари доктори, профессор; Абдиғофур Маматов, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тили  ўтовсозлик лексикасининг ўзига хос лингвистик хусусиятларини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўтовсозлик терминларининг ёзма манбаларда, ўзбек адабий тили ва шеваларда қўлланиши, уларни тартибга солиш юзасидан аниқ хулосалар илгари сурилган, соҳанинг терминологик аппарати шакллантирилган;

этнографизмлар ўзбек халқининг миллий анъана ва қадриятларини акс эттирувчи лингвистик бирликлар эканлиги аниқланган;

ўтовсозлик терминларининг адабий тил ва Марказий Осиё туркий тилларида қўлланишидаги фонетик, лексик-семантик фарқлари аниқланган ҳамда фактик материаллар асосида далилланган;

ўтовсозлик терминларининг мавзуий гуруҳлари аниқланган ва уларнинг гипонимик, партонимик, градуонимик, синонимик, антонимик, омонимик муносабатлари асосланган;

ўтовсозлик терминларининг ясалиш асослари аффиксация, композиция ва семантик усулларидан иборат эканлиги  далилланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбек тилининг ўтовсозлик лексик бирликларининг терминологияси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ўтовсозлик соҳасига оид бирликлар, жумладан кигиз, ўтов, керага, узук, увуқ, эрганак, қанот, чанғароқ, узукбов сингари терминларнинг ўзбек миллий менталитетини ёритишдаги аҳамияти ҳамда миллий терминологияга оид назарий ва амалий хулосалар ОТ-Ф8-027 рақамли «Қўлёзма манбаларнинг миллий маънавий ва адабий мерос тарғиботидаги аҳамияти» (2008–2011 йй.) номли фундаментал лойиҳага татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 6 сентябрдаги 89-04-1225-сон  маълумотномаси). Тадқиқот натижалари мазкур лексик қатламнинг халқ оғзаки ижоди, бадиий, тарихий-илмий асарлар ҳамда жонли сўзлашув нутқида қўлланилаётган кўплаб терминларни асослашга хизмат қилган;

«Ўзбек тилининг ўтовсозлик терминлари изоҳли луғати» (ISBN 978-9943-4400-0-5) нашр этилган ва унда 800 дан ортиқ ўтовсозлик терминларининг изоҳи берилган. Натижда қўлёзма манбаларнинг миллий маънавий ва адабий мерос тарғиботидаги аҳамиятини асослашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish