Sayt test rejimida ishlamoqda

Имомов Муҳибжон Ҳабибжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуёш элементлари учун истиқболли органик моддалар наноструктурали аралашмасининг оптик спектроскопияси”, 01.04.05 – Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/FM538
Илмий раҳбар: Захидов Эркин Агзамович физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSс.02/30.12.2019.FМ.65.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Джавдат Бакиджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Каххаров Абулмуталлиб Мамаджанович, физика-математика фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади донор ва акцептор хусусиятли органик полимер аралашмалари асосидаги наноструктурали юпқа фаол қатламли органик қуёш элементларда энергия ўзгартириш самарадорлиги билан уларнинг оптик хоссалари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг физикавий асосларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
P3HT:PCBM ва P3HT:ITIC таркибли ОҚЭлари қиздирилганда оптик ютилиш интенсивлиги ва энергия ўзгартириш самарадорлигини ошишига фаол қатламнинг структуравий тартибланиш даражасининг ортиши ҳамда ҳажмий гетероструктурада зарядлар харакатчанлигининг (мобиллиги) яхшиланганлиги сабаб бўлиши аниқланган;
вақт ўтиши билан P3HT:PCBM ва P3HT:ITIC таркибли ОҚЭлари оптик ва фотоэлектрик параметрларининг ўзгаришлари орасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланди ҳамда ушбу параметрлари ёрдамида уларнинг деградация даражасини бевосита назорат қилиш имконияти мавжудлиги кўрсатилган;
атмосфера шароитида P3HT:PCBM ва P3HT:ITIC таркибли ОҚЭлари ЭЎС қийматларининг кескин камайишига сув ва кислород молекулаларининг фотоэлементларга ўзаро диффузияси ҳисобига алюминий моддасидан тайёрланган катоднинг оксидланиши асосий сабаб бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Донор ва акцептор аралашмалари асосидаги наноструктурали юпқа фаол қатламли органик қуёш элементларининг оптик ва фотовольтаик параметрларини қиёсий тахлиллари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
аралашма таркибида акцептор сифатида фойдаланилган фуллерен асосли PCBM материалининг оптик ва фотовольтаик параметрларини тадқиқ қилиш орқали аниқланган натижалар ОТ-Ф2-51 рақамли “Фуллеренлар ва уларнинг ҳосилалари асосида оптоэлектроника ва қуёш энергетикаси учун янги функционал наноматериаллар синтез қилишнинг фундаментал асослари” фундаментал лойиҳасини бажаришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2.04.2021 йилдаги 2/1255-976-сонли Маълумотномаси). Олинган илмий натижалардан фойдаланиш фуллерен асосидаги қуёш энергетикаси учун янги функционал наноматериалларни бошқа донор материаллар билан гибрид ҳолда самарали қўллашга, шунингдек структуравий комбинацияларни аниқлаш имконини берган;
юпқа қатламларнинг абсорбцион-фотолюминесцент характеристикаларини аниқлаш методикаси ва презецион оптик қурилмасидан фойдаланиш ЁФА-Фтех-2018-204 рақамли “Фотометрик шар асосида суст ютилиш чизиқларини қайд қилишнинг янги усулини ишлаб чиқиш” ёшлар фундаментал лойиҳасини бажаришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 12.08.2021 йилдаги 2/1255-2236-сонли Маълумотномаси). Олинган илмий натижалардан фойдаланиш фотометрик шарларни ички сатҳларини қоплашга қўлланилган турли органик ва ноорганик юпқа қатламларнинг абсорбцион-фотолюминесцент характеристикаларини аниқлаш ва уларни дегредацион параметрларини баҳолаш натижасида суст ютилиш чизиқларини қайд қилишда максимал сезгирликни таъминлайдиган қурилманинг оптимал конструкциясини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish