Sayt test rejimida ishlamoqda

Давронов Шоҳжахон Ризамат ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фотоэлeктрик модулларнинг чиқиш парамeтрларини ташхислаш ва бошқариш кўп функцияли қурилмасини ишлаб чиқиш”, 05.05.06 – «Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари» ихтисослиги бўйича. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Т704
Илмий раҳбар: Вардияшвили Афдандил Асқарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.T.111.03.
Расмий оппонентлар: Юлдошев Исроил Абриевич, техника фанлари доктори, доцент; Файзиев Тўлқин Амирович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фотоэлектрик модулларнинг чиқиш параметрларини ва ташқи таъсир омилларини ҳисобга олган ҳолда ташхислаш, бошқариш ва мониторинг қилишни амалга оширадиган дастурий таъминотли кўп функцияли қурилма ишлаб чиқиш ва яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир вақтнинг ўзида фотоэлектрик модулнинг волт-амперли характеристикасини ўлчаш, мониторинг ва ташхис учун ташқи модуллар сигналларини қайта ишлаш имконини берадиган электрон юкламали ҳамда ўрнатилган аналогли-рақамли ўзгартиргич асосида ўлчаш, ҳисоблаш, узатиш каби функцияларни ўзида мужассамлаштирган кўп функцияли қурилма ишлаб чиқилган;
микроконтроллерли қурилмалар учун атроф-муҳит параметрлари таъсирини инобатга олган ҳолда, фотоэлектрик модулларнинг асосий чиқиш параметрларини ҳисоблаш, максимал қувват нуқтасини қидириш ва аниқлаш имконини берадиган дастурий таъминот ишлаб чиқилган;
реал вақт мобайнида ҳудудий чекловларсиз узоқ масофадан туриб фотоэлектрик тизимларнинг чиқиш параметрларини назорат қилиш имконини берадиган, GPRS технологияси бўйича маълумотларни симсиз узатишни амалга ошириш имконини берадиган қурилма ишлаб чиқилган;
ўлчанган маълумотларни қайта ишлаш, маълумотларни TCP/IP протоколи бўйича масофадаги ахборот хавфсизлиги таъминланган серверларда сақлаш ва реал вақт мобайнида маълумотларни қайта ишлаш ва икки томонлама маълумот алмашинувини таминлаш имконини берадиган алгоритм ва дастурий таъминот ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фотоэлектрик модулларнинг чиқиш параметрларини ташхислаш ва бошқариш кўп функцияли қурилмасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фотоэлектрик модулларнинг волт-ампер характеристикаларини ва атроф-муҳит параметрларини ўлчаш ва реал вақт мобайнида масофавий серверга узатиш имконини берадиган кўп функцияли автоном ўлчов ва масофадаги серверга маълумотларни симсиз узатиш қурилмалари ишлаб чиқилган, ҳамда уларни фотоэлектрик тизимда жорий қилиш натижасида 19 426 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган (“UZELTEXSANOAT” уюшмасининг 2020-йил 23-декабрдаги №04-1/2409-сон маълумотномаси);
қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган «Ярим ўтказгичли халкопиритлар синтез асосларини фундаментал ўрганиш, ҳамда улар асосидаги фотоэлементларнинг самарадорлиги ва махсулдорлигини кўтариш» номли фундаментал лойиҳасининг назарий тадқиқотларида диссертация ишининг, “фотоэлектрик модулларнинг маҳсулдорлигини мониторинг қилишни амалга ошириш учун автоном кўп функцияли ўлчов қурилмаси”, “фотоэлектрик тизимлар учун кўп каналлик ўлчов қурилмаларининг дастурий таъминоти” қурилмаси ва дастурий таъминотидан фойдаланиш натижасида, Cu(In,Ga)Se2 дан ташкил топган CIGS фотоэлектрик модулининг волт-ампер характеристикаси ўлчанган ва турли об-ҳаво шароитларида модулнинг фойдали иш коэффициенти максимал қийматлари аниқланган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2021 йил 13 август № 04-26-4404 маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish