Мухиддинова Дилафруз Зохриддиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ХХ аср араб янги ҳикоячилигининг шаклланиши ва ривожланиши», 10.00.05–Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Fil37.
Илмий раҳбар: Ходжаева Раъно Умаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.28.06.2017.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Саидбек, филология фанлари доктори, профессор; Иномхўжаев Раҳмонхўжа, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Миср, Сурия, Фаластин, Иордания, Ироқ, Ливан каби араб мамлакатлари ҳикоячилигининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, жанр динамикаси ва унинг янги шакллари, янги поэтик ва услубий изланишларнинг қиёсий-тарихий, қиёсий-типологик таҳлил қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги:
Миср, Сурия, Ливан, Ироқ, Фаластин, Иордания каби араб мамлакатлари адабиётидаги ҳикоя жанрининг эволюцияси қиёсий-типологик, қиёсий-тарихий жиҳатдан таҳлил этилиб, ҳикоя жанрининг ХХ аср давомидаги тараққиёт йўли ишлаб чиқилган;
ХХ асрда ижод қилган араб ёзувчиларининг ҳикояларини таҳлил этиш асосида жаҳон адабий жараёнидаги замонавий йўналиш ва оқимларнинг таъсири ва мослашув жараёни далилланган.
замонавий араб ҳикоячилигида ўрта аср араб насрига хос поэтик анъаналарнинг янгича ифода тарзи, қадимги шарқ халқлари ҳамда юнон мифларига ижодий ёндашув масаласи асосланган.
қадимги диний манбаларда келтирилган қиссаларнинг мавзу ва образларининг янгича талқинда берилганлиги исботланган;
замонавий араб ҳикоячилигида “қисқа ҳикоя”, “узун ҳикоя”, “энг қисқа ҳикоя” каби шаклларининг мавзу кўлами ва поэтикаси асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ХХ аср араб янги ҳикоячилигининг шаклланиши ва ривожланиш тамойиллари тадқиқоти бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
замонавий араб адабиёти тарихида ижодий методлар алмашинуви бўйича олинган илмий-назарий натижалар Ф-1-139-сон «Шарқ халқлари адабиёти тарихи ва жанрлар типологияси» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 15 февралдаги 0313/158-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши араб адабиёти тарихида замонавий йўналиш ва оқимларнинг шаклланиши ва миллий адабиётда мослашиш жараёни, араб адабиётшунослигида замонавий терминлар билан таъминлашга хизмат қилган;
араб ёзувчилари ҳикояларининг поэтик хусусиятлари таҳлилидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси амалий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Madaniyat va ma’rifat» телеканали давлат унитар корхонаси 2017 йил 31 майдаги 01-17/602-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқотга тортилган Нажиб Маҳфуз ижоди «Madaniyat va ma’rifat» телеканалининг «Дунё адабиёти» кўрсатувида жаҳон адабиёти намояндаларининг ижодий фаолиятини ёритишга асос бўлган;
замонавий араб ёзувчиларининг ижодий фаолиятининг бадиий-эстетик хусусиятлари таҳлили ва асарларининг таржималари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Маҳалла» телерадиоканалида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маҳалла» телерадиоканалининг 2017 йил 30 майдаги 04-27-сон маълумотномаси). Тадқиқотга тортилган араб ҳикоянависларидан Аҳмад Абдулла Митвалий ижоди ҳамда унинг «Чироқ» ҳикояси «Мутолаа завқи» туркум эшиттиришларини тайёрлашда манба бўлиб хизмат қилган.