Sayt test rejimida ishlamoqda

Пазилова Шохида Абдулбаситовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий ҳарбий таълим муассасаларида электротехника ва электроника асосларининг мазмуни ва ўқитиш методикаси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped985.
Илмий раҳбар: Қурбонов Мирзаахмад, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети қошидаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, DSc.03/30.12.2019.FM/T.01.12.
Расмий оппонентлар: Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори (DSc),; Жўраев Хусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий ҳарбий таълим муассасаларида “Электротехника ва электроника асослари” фанини ўқитиш мазмуни ҳамда методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий ҳарбий таълим муассасаларида “Электротехника ва электроника асослари” фанини ўқитишда фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга йўналтирилган тизимли, фаолиятга доир, шахсга йўналтирилган ёндашувларни физик экспериментал фаолиятга самарали татбиқ этиш орқали таълим олувчиларнинг билиш фаоллиги ва аналитик фикрлашини интенсив ривожлантириш механизми такомиллаштирилган;
“Электротехника ва электроника асослари” фанидан ўқув материалларини концентризм тамойили асосида структуралашнинг методик тизими модулли ҳамда интеграллашган таълимнинг дидактоген омиллари таъсир даражасини кучайтириш, интернал ва экстернал мотивларни технологик компетенция билан қайта алоқаси барқарорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
шахсга йўналтирилган таълим асосида “Электротехника ва электроника асослари” фанини ўқитишнинг методик таъминоти касбий соҳага йўналтирилган аралаш таълимни қўллаш алгоритми таркибига табиий-илмий саводхонликни ривожлантиришга доир стратегик, тактик ва креатив топшириқлар устида ишлаш босқичини адаптив лойиҳалаш усулида қўллаш орқали такомиллаштирилган;
мобил ва мультимедиали иловаларни электротехника ва электроника асосларига доир ўқув материлларни горизонтал ҳамда вертикал бойитиш, ўқитишнинг адаптив тизимларини физик таълим жараёнларига қўллашнинг дастурлаштирилган алгоритмини ишлаб чиқиш орқали бўлажак ҳарбий мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини рақамли технологиялар асосида такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий ҳарбий таълим муассасаларида  “Электротехника ва электроника асослари” фани мазмунини такомиллаштириш бўйича илмий натижалари:
 олий ҳарбий таълим муассасаларида “Электротехника ва электроника асослари” фанини ўқитишда фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга йўналтирилган тизимли, фаолиятга доир, шахсга йўналтирилган ёндашувларни физик экспериментал фаолиятга самарали татбиқ этиш орқали таълим олувчиларнинг билиш фаоллиги ва аналитик фикрлашини интенсив ривожлантириш механизми такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 710000 – “Ҳарбий таълим” соҳаси Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 ноябрдаги 89-03-4912-сон маълумотномаси). Натижада, умумқўшин қўмондонлиги мутахассисларини тайёрлашда электротехника ва электроника асослари фани ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
“Электротехника ва электроника асослари” фанидан ўқув материалларини концентризм тамойили асосида структуралашнинг методик тизими, шахсга йўналтирилган таълим асосида “Электротехника ва электроника асослари” фанини ўқитишнинг методик таъминотини касбий соҳага йўналтирилган аралаш таълимни қўллаш алгоритми таркибига табиий-илмий саводхонликни ривожлантиришга доир стратегик, тактик ва креатив топшириқлар устида ишлаш босқичини адаптив лойиҳалаш усулида қўллаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Электроника ва унинг зирҳли техникаларда қўлланилиши” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академиясининг 2018 йил 6 сентябрдаги 29-сон Қарори). Натижада, “Электротехника ва электроника асослари” фанини ўқитишнинг инновацион методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мобил ва мультимедиали иловаларни электротехника ва электроника асосларига доир ўқув материлларни горизонтал ҳамда вертикал бойитиш, ўқитишнинг адаптив тизимларини физик таълим жараёнларига қўллашнинг дастурлаштирилган алгоритмини ишлаб чиқиш орқали бўлажак ҳарбий мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини рақамли технологиялар асосида такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва тавсиялардан фойдаланилган. (Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академиясининг 2019 йил 2 августдаги 18-сон Қарори). Натижада, “Электротехника ва электроника асослари” фанини ўқитишда ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish