Sayt test rejimida ishlamoqda

Насруллова Насиба Садуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD)диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси , ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек ва инглиз тилларида компьютер ва интернет жаргонларининг  чоғиштирма тадқиқи” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil600.
Илмий раҳбар: Тешабаева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Баходир Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Қдырбаева Гулзира, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги компьютер ва интернет жаргонларини чоғиштирма аспектда очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тилларида компьютер ва интернет жаргонларининг содда, қўшма, жуфт, қисқартма, икки ёки бир нечта узвли каби формал-структур белгиларини ажратиш орқали ҳар икки тил деривацион структурасидаги рақамлар иштироки, аффиксация, конверсия, оддий ўзак, ўзлаштириш, аббревиация, контаминация ва сўз қўшиш усулларининг самарадорлиги қиёсий-типологик ва структуравий методлар орқали далилланган;
ўзбек ва инглиз тилларида компьютер ва интернет жаргонларининг ўзлашма қатламида қисман ўзлаштирилган, деярли  тўлиқ ўзлаштирилган ва тўлиқ ўзлаштирилган жиҳатларини аниқлаш орқали, ўзбек тилида компьютер жаргонларининг кўп қисмини рус тилига хос ўзлашмалар ташкил қилиши асосланган;
ўзбек ва инглиз тилларида профессионал компьютер ва интернет жаргонларининг ясалиши тил вакилларининг миллий-маданий, маънавий-ахлоқий жиҳатлари билан боғлиқлиги исботланган;
компьютер ва интернет жаргонларининг пайдо бўлишида сўз ясовчи воситаларнинг иккиламчи номинация маҳсули сифатида метафоризация ҳодисасининг номинатив функциясини бажариши билиш фаолияти ва семантик-мотивацион белгиларнинг ўзаро нисбийлиги асосида юзага келиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида компьютер ва интернет жаргонларининг шаклланиши, деривацион ва лексикографик хусусиятларини очиб бериш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
ўзбек ва инглиз тилларида компьютер ва интернет жаргонларига оид материаллар тадқиқоти жараёнида аниқланган компьютер ва интернет жаргонларининг лексик фонддаги ўрни, лексикология, таржимашунослик соҳаларининг тадқиқот кўламини бойитишига оид хулосалардан Самарқанд чет тиллар институти, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2015-2017 йилларга мўлжалланган “Европа Иттифоқининг ERASMUS+ дастури 561624 EPP-1-2015-1-UK-EPPKA 2CBHESP IMER: “Internationalization and Modernization of Education and Processes in the higher Education of Uzbekistan” номли лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-769-сон маълумотномаси). Натижалар соҳавий терминология ва луғатшунослик ҳамда халқаро маълумот алмашинуви тизими самарадорлигини оширишга ёрдам берган;
компьютер ва интернет соҳаларида кечаётган жараёнларни, уларнинг ривожланиши ҳақидаги билимларни такомиллаштиришга оид хулосалардан 2017-2018 йилларда мўлжалланган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган БА-А5-033 рақамли “Даволаш профилактика муассасаларида маълумотларга ишлов бериш ва фаолият мониторинги автоматлашган тизимни яратиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-769-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳада қўлланилган термин ва қисқартмаларни ёритиш, аниқлаштириш ва қайта шифрлашда, шунингдек, илмий соҳанинг асосий термин ва таърифларини келтириш амалиёти такомиллаштирилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги компьютер ва интернет жаргонларининг ясалиш хусусиятлари, терминологияга оид тизимда жаргонларни шакллантириш тамойилларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган хулосалардан 2018 -2019йилларда бажарилиши мўлжалланган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган ЁБВ-Фтех-2018-138 рақамли “Булутли ҳисоблаш технологияси базасида ахборот таҳлил тизимини лойиҳалашнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-769-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳада қўлланилган илмий соҳанинг асосий термин ва таърифларини аниқлаштириш ва қайта шифрлаш, шунингдек, соҳавий қисқартмаларни ёритиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
компьютер ва интернет жаргонлари бўйича таҳлил қилинган материаллар асосида яратилган УДК 681.3(038). ББК 73+81.2 “Инглизча - русча - ўзбекча компьютер ва интернет термин ва жаргонлари луғати”дан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази олий таълим муассасалари педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси тингловчилари учун “Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили)” таълим йўналиши 3.1. Коммуникатив тилшунослик ва тил компетенциялари модулини ўқитиш модули ҳамда 3.5. Технологияга асосланган тил ўқитиш модуллари бўйича ўқув дастури ва ўқув-услубий мажмуаларини тузишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-769-сон маълумотномаси). Натижада, модулларни ўқитишнинг имкониятлари янада кенгайиб, тил назариясининг тил амалиётига интеграциялашуви, амалий лингвистика доирасида ижтимоий аҳамиятга эга масалаларни ҳал этиш йўллари ўз ечимини топган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish