Sayt test rejimida ishlamoqda

Деҳқонов  Мамитали  Рохаталиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Исломда оила ва никоҳ муносабатлари маданиятининг диний-фалсафий моҳияти», 09.00.02 –Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (дин фалсафаси).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.2.PhD/Fal171.
Илмий раҳбар: [Абдусамедов Анвар Эшонхонович], фалсафа фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Рўзиева Рухсора Ходиевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Маркаев Зокир Эшқулович, фалсафа фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий номидаги халқаро илмий тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади исломда оила ва никоҳ муносабатлари маданиятининг диний-фалсафий моҳиятини тартибга солиш, авлодлараро давомийликни таъминлаш, ахлоқий қадриятларни шакллантиришга оид ғояларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
исломда оила ва никоҳ муносабатларини шакллантиришда Маҳмуд Насафийнинг “Канзуд дақоиқ”, Убайдуллоҳ ибн Масъуд Маҳбубийнинг “Мухтасари Виқоя” ва “Салоти Масъудий”, “Чаҳоркитоб”, “Маслак ул-муттақин” каби ҳанафия мазҳабининг мўътабар китобларидаги никоҳнинг шартлари, одоблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексидаги никоҳ тузиш, никоҳни бекор қилиш шартлари ва тартиблари ўзаро мутаносиб эканлиги аниқланган; 
оилада эр ва хотин орасидаги гендер тенгликнинг таъминланиши, ҳар бир оила аъзоларининг ўзига хос ижтимоий мақоми, ўзбекона миллий урф-одатларга кўра никоҳнинг муқаддаслиги, ҳуқуқий асосда тузилиши, ҳамжиҳатлик каби ижобий жиҳатлари ҳамда оиладаги беқарорлик, ишончсизлик, тоқатсизлик каби иллатлари Бурхониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асаридаги “ижоб ва қабул”, “гувоҳ”,  “махр”, “махр мисли” каби тамойиллар воситаси асосида исботланган; 
фуқароларнинг ахлоқи, шаъни, қадр-қиммати, соғлиғи, қонун билан  қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида турли хил ноанъанавий бир жинслилар никоҳи, ЛГБТлар ва гипермаскулитлик (эркаклик сифатларини кўрсатишга ортиқча уриниш) шаклларининг жамиятга ва ижтимоий муҳитга бўлган ахлоқий, мафкуравий ҳамда аксеологик жиҳатдан беқарорлик, тақлид қилиш каби салбий таъсири очиб берилган;  
исломда оила ва никоҳ муносабатларини тартибга солиш, жамиятда  оила мустаҳкамлигини сақлаш, ажримларнинг олдини олиш, миллий ва исломий қадриятлар оиланинг редуктив, тарбиявий, иқтисодий, коммуникатив, интегратив, компенсаторлик ва дунёқарашлик функцияларида намоён бўлиши, оила мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан мураккаб ижтимоий тизим сифатида структурали-функционал таҳлилни талаб этиши фалсафий жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Исломда оила ва никоҳ муносабатлари маданиятининг диний-фалсафий моҳияти хусусиятларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган  таклифлар асосида:
исломда оила ва никоҳ муносабатларини шакллантиришда Махмуд Насафийнинг “Канзуд дақоиқ”, Убайдуллоҳ ибн Масъуд Маҳбубийнинг “Мухтасари Виқоя” ва “Салоти Масъудий”, “Чаҳоркитоб”, “Маслак ул-муттақин” каби ҳанафия мазҳабининг мўътабар китобларидаги никоҳнинг шартлари, одоблари Ўзбекистон Республикаси Оила кодексидаги никоҳ тузиш, никоҳни бекор қилиш шартлари ва тартиблари мутаносиб эканлигига оид янгиликларидан Тошкент давлат техника университетида “Диншунослик” фанидан  ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус  таълим вазирлигининг 2021 йил 12 январдаги 89-03/153-сон  маълумотномаси). Натижада, олий таълим тизимида таълим олаётган ёшлар орасида оила ва никоҳ муносабатлари маданиятини юксалтириш, ёш мутахассисларни касбий камолотга эришиш билан бир қаторда оилавий муносабатларга ва мустақил ҳаётга тайёрлаш, оилани режалаштириш, фарзанд тарбиясига оид ғоялар талабалар онгига татбиқ этилган; 
оилада эр ва хотин орасидаги гендер тенгликнинг таъминланиши, ҳар бир оила аъзоларининг ўзига хос ижтимоий мақоми, ўзбекона миллий урф-одатларга кўра никоҳнинг муқаддаслиги, ҳуқуқий асосда тузилиши, ҳамжиҳатлик каби ижобий жиҳатлари ҳамда оиладаги беқарорлик, ишончсизлик, тоқатсизлик каби иллатлари Бурхониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асаридаги “ижоб ва қабул”, “гувоҳ”,  “махр”, “махр мисли” каби тамойиллар воситаси асосига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси” шунингдек, “Миллий ғояни ривожлантириш концепцияси” тарғиботини амалга оширишда аҳоли турли қатламлари билан мулоқотларни самарали ташкил этиш, оила ва никоҳ муносабатлари маданиятини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий семинарларни ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 15 августдаги 02/09.11050-сон маълумотнома). Натижада, оила ва никоҳ муносабатлари маданиятининг моҳиятини аҳоли турли қатламларига тушунтириш, оилаларда меҳр-оқибат, сабр-қаноат, муросаю-мадора туйғуларини шаклантиришга хизмат қилган;
фуқароларнинг ахлоқи, шаъни, қадр-қиммати, соғлиғи,  қонун билан  қўриқланадиган  манфаатларини  ҳимоя қилиш мақсадида турли хил ноанъанавий бир жинслилар никоҳи, ЛГБТлар ва гипермаскулитлик (эркаклик сифатларини кўрсатишга ортиқча уриниш) шаклларининг жамиятга бўлган глобаллашув шароитидаги  ижтимоий муҳитга ахлоқий, мафкуравий ҳамда аксеологик жиҳатдан салбий таъсирига оид янгиликлардан “Маҳалла ва оилаларда барқарор ижтимоий, маънавий муҳитни қарор топтириш механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий лойиҳага сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 19 январдаги 01-05-106-сон маълумотнома), шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ғарб ва шарқ олимларининг халқаро ҳамкорликни  такомиллаштиришга йўналтирилган илмий амалий семинарлар ташкил этиш,  шу билан бирга мавзу доирасида нашрлар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази 2021 йил 15 апрелдаги 25/27-сон далолатнома). Натижада, ғарб ва шарқ олимларининг ўзаро ҳамкорлик мулоқотлари асосида оила ва никоҳ муносабатлари маданияти билан боғлиқ  нашрлар тайёрлашда, ислом дининг оила ва никоҳ муносабатлари маданияти ғояларининг  аҳоли турли қатламлари онгига сингдиришга хизмат қилган;
исломда оила ва никоҳ муносабатларини тартибга солишда мажбурий чора сифатида “талоқ” амалиётини қўллашда уч маротабагача имкон берилишига  оид таълимоти бошқа диний эътиқодлардан фарқли ўлароқ, “ажрим”ни олдини олишда “яраштириш”, герменетик методларига оид янгиликларидан “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказида бошқа диний эътиқодлардан фарқли ўлароқ ёшларни оила ва никоҳ маданиятига тайёрлаш борасидаги тавсияларлардан инсонпарварлик муаммоларига бағишланган республика ва халқаро конференция материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази 2019 йил 12 июлдаги 699-сон маълумотномаси). Натижада. исломда оила ва никоҳ муносабатлари маданиятининг “Оилада- энг ақлли келин” мавзусидаги илмий семинар, конференциялар ташкиллаштиришга  оид фаолиятнинг самарасини оширишга хизмат қилган;
исломда оила ва никоҳ муносабатларини тартибга солиш, жамиятда  оила мустаҳкамлигини сақлаш, ажримларнинг олдини олиш, оила институтларини шакллантириш, миллий ва исломий қадриятлар оиланинг редуктив, тарбиявий, иқтисодий, коммуникатив, интегратив,  компенсаторлик ва дунёқарашлик функцияларида намоён бўлиши, оила мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан мураккаб ижтимоий тизим сифатида структурали-функционал таҳлилни талаб этишига оид янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан турли маънавий-маданий дастурлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 18-июлдаги 0701-12-07-361-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда амалга оширалиётган ислоҳотларнинг моҳиятини ёшларга кенг тушунтириш, оила ва никоҳ муносабатлари маданиятини юксалтириш, оила аъзоларининг ғоявий етуклиги ва мафкуравий иммунитетини ошириш, ватанпарварлик туйғусини кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish