Sayt test rejimida ishlamoqda

Вохидова Наргиза Нуридиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «У. С. Моэм асарларида “шахс ва жамият” муаммоси», 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.3.PhD/Fil.239.
Илмий раҳбар: Лиходзиевский Анатолий Степанович, филология фанларидоктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар:Садиқов Зоҳид Яқубжанович, филология фанлари доктори, доцент; Матенова Юлия Умидовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади С. Моэм асарларида «шахс ва жамият» муаммосини бадиий мезонлар асосида илмий-назарий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
С.Моэм асарларида шахс ва жамият масаласи, адиб асарларидаги ижтимоий-ахлоқий муаммолар, инглиз жамиятидаги синфий муносабатлар, миллий анъаналарнинг шахс индивидуал тафаккури билан номувоқлигига асос бўлувчи инглизларга хос консерватизмнинг жамият аъзоларининг шахс сифатида шаклланишига тўсқинлик қилувчи асосий омил эканлиги далилланган;
адиб ҳикоя ва романларида мавжуд жамият ва шахс зиддияти концепциясига асосланган Моэм қаҳрамонлари типологияси қаҳрамон ички дунёсининг ёзувчи томонидан очиб берилиши, муаллиф ғоясининг мантиқийлиги, асар тилининг ранг-баранглиги каби поэтик мезонлар асосида ишлаб чиқилган;
қаҳрамон ижтимоий мавқейи ва жамият ўртасидаги  муносабат турларини (конформизм, зиддият ва ҳамкорлик) қиёсий таҳлил этиш орқали зиддият концепцияси айнан Моэм асарларига хос эканлиги ва унинг ечими сифатида қахрамонларнинг ўз шахсий инвидуаллиги ва эркинлигини ҳимоя қилишда эскпейпизм усулига мурожаат қилиш устувор эканлиги исботланган;
асарда қўлланилган рамзий ишоралар, такрорий мотивлар ва лисоний-стилистик воситалар асосида Сомерсет Моэм ҳикоя ва романларида шахс ва жамият муамосини ҳал этишга қаратилган  қаҳрамон типологик тавсифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сомерсет Моэмасарларида «шахс ва жамият» муаммосини таҳлил қилиш натижасида олинган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
С. Моэм асарларида шахс ва жамият масаласи, ижтимоий-ахлоқий муаммолар, шу жумладан, инглиз жамиятидаги ижтимоий синфлар орасидаги муносабатлар, миллий анъаналарнинг роли, инглизларга хос консерватизм бадиий матнни комплекс таҳлил қилиш ва изоҳлаш усули орқали ўрганилганлигига  оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида Давлат илмий-техника дастури доирасида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ – Ф1-80  «Глобаллашув муаммоларининг бадиий талқини ва замондош образи» номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 16 августдаги 3/1255-2251-сон маълумотномаси). Натижада ушбу маьлумотлар Ғарб ва Шарқ адабиёти  вакилларининг ижодини қиёсий ўрганиш учун илмий манба бўлиб хизмат қилган;
типологик таҳлил усули асосида Моэмнинг ҳикоя ва романлари қаҳрамонларининг тадқиқотда белгиланган муаммо бўйича ўзига хос типологияси ишлаб чиқилганига оид илмий-назарий хулосалардан Наманган давлат университетида ««Кодекс куманикус» қўлёзмасининг электрон илмий изоҳли матни ва изоҳли луғатини яратиш» мавзусидаги  ФЗ-20190815110- сон фундаментал амалий лойиҳаси режасида кўзда тутилган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2021 йил 22 февралдаги 3/12-22-сон маълумотномаси). Натижанинг амалиётга татбиқ этилиши Сомерсет Моэм ижодининг поэтик такомили, жанр хусусиятлари, инглиз адабиётидаги янгиланишларни асослашга муҳим асос бўлиб хизмат қилган;  
танланган асарлар бош қаҳрамонларининг ижтимоий мақоми ва  жамият билан ўзаро муносабатлари комплекс таҳлил ва изоҳлаш усули орқали ўрганилиб,  шахс ва жамият ўртасидаги муносабатларнинг моҳияти ва  юзага келадиган зиддиятни ҳал қилиш усулларига урғу берилганга доир умумлашмалар АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг «ESP: Materials Design» лойиҳаси доирасида чоп этилган «B2 Ready» дарслигини тузишда қўлланилган (ЎзДЖТУ ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг 2020 йил 24 декабрдаги 10-06/144- сон маълумотномаси). Натижада ушбу маълумотлар «B2 Ready» ўқув қўлланмасини бойитишга хизмат қилган, яратилган лойиҳа доирасида ва унинг фойдаланувчиларига С.Моэмнинг «Ой ва  чақа» романида илгари сурилган ғоялар ҳақида кенг маълумот олиш имкониятини берган;
қиёсий таҳлил методи ёрдамида Сомерсет Моэмнинг қаҳрамон ва ижтимоий-тарихий муҳит муаммоси акс этган ҳикоя ва романлари таҳлил қилиниб, ушбу масала ечимига янгича ёндашув ишлаб чиқилган, Моэм ҳикоя ва романларидаги ижтимоий адолатсизликка, мавжуд ижтимоийтартиботлар шахсни топташи, жамиятда маънавий инқироз кучайиб бораётганига қарши исёнкор қаҳрамон руҳияти, конфликтни юзага келиш   сабаблари кўрсатилишига оид  илмий хулосалар АҚШнинг Reformed University таълим жараёнига, хусусан, College Writing II фани бўйича ишчи дастур яратиш жараёнига татбиқ қилинган (Reformed University раҳбариятининг   2020 йил 21 декабрдаги маълумотномаси). Натижада қаҳрамон ва жамият орасидаги муносабатнинг моҳияти, зиддиятни ечиш йўллари ва мазкур  муаммога С. Моэм ёндашувининг ўзига хослиги хусусидаги маълумотлар талабаларнинг инглиз адабиёти ҳақидаги билимларини оширишга хизмат қилган;
ижтимоий-ахлоқий муаммоларга бағишланган С.Моэмнинг «Ой ва чақа», «Устаранинг тиғи», «Театр», «Қаҳрамон» каби асарлари таҳлили бўйича интервью «Истиқлол-ФМ» радиоси орқали эфирга узатилган ва «Истиқлол» телеканалининг «Ҳудуд янгиликлари» дастурида намойиш этилган («Истиқлол-ТВ» МЧЖнинг 2020 йил 24 декабрдаги2074-сон маълумотномаси). Натижада ёзувчи асарларидаги ижтимоий-ахлоқий муаммолар хусусидаги амалий хулосалар теледастурлар материалларини бойитишга хизмат қилган;
тадқиқот материаллари ва илмий хулосалари Челябинск давлат маданият институти чет тиллар кафедрасида ўтказилган «Лингвистика ва маданиятлараро мулоқотнинг назарий ва амалий муаммолари» номли онлайн илмий-амалий семинарида муҳокама қилинган (Челябинск давлат маданият иститутининг 2021 йил 13 мартдаги 19-234-сон маълумотномаси). Натижада ХХ аср инглиз насрининг ўзига хос хусусиятлари билан узвийликда С.Моэм асарларида шахс ва жамият муаммосининг очиб берилиши ҳамда  замонавий бадиий насрда Моэм ижодининг ўрни ва аҳамияти хусусидаги мулоҳазаларни далиллашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish