Sayt test rejimida ishlamoqda

Ачилова Севара Джасиркуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Дизартрия нутқ камчилигига эга болалар нутқининг фонетико-фонематик томонини коррекциялаш иш тизими”, 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам:В2020.1.PhD/Ped1434.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Ахмедова Зухра Мирзабековна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Мўминова Лола Рахимовна, педагогика фанлари доктори, профессор, Шокирова Шахноза Дилмуродовна,педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат  педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дизартрия нутқ камчилигига эга болалар нутқининг фонетико-фонематик томонини коррекциялаш тизими ва технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дизартрия нутқ камчилигига эга болалар нутқининг фонетико-фонематик томонини ривожлантириш технологиялари фонематик идрокнинг эшитиш, кўриш, ҳаракат, тери-туюш асосида нутқни тушуниш ва талаффуз қилишга асосланган сенсор функцияси компонентларини логопедик иш босқичлари мазмунига коррекциялаш орқали оптималлаштириш асосида такомиллаш-тирилган;
дизартрия нутқ камчилигига эга болалар нутқининг фонетико-фонематик томонини коррекциялаш модели вариатив усуллар ва якка ривожланиш дастурига асосланувчи адаптив (мослашувчан) иш тизими ҳамда  товушларни эшитиб идрок этишнинг амалий-методик йўналган тиббий, психологик, педагогик мажмуавий тузилмалари асосида такомиллаштирилган;
дизартрия нутқ камчилигига эга болалар нутқининг фонетико-фонематик томонини ташхислаш, коррекциялаш, ривожлантириш бўйича коррекцион-педагогик иш мазмуни индивидуал ёндашув, ўз-ўзини таҳлил қилиш ва қайта алоқага йўналтиришга асосланган рефлексив муҳит талаблари асосида такомиллаштирилган;
дизартрия нутқ камчилигига эга болалар нутқининг фонетико-фонематик томонини лингвистик, психологик ҳамда этиопатогенетик ёндашув уйғунлигида клиник ташхислаш, артикуляр-акустик коррекциялаш, товуш тизимидаги сегмент (нутқнинг маъноли энг кичик бирлиги) ва суперсегмент (оҳанг, урғу, такт) бирликларни қабул қилиш ва улардан коммуникатив даражада фойдаланишни ривожлантириш асосида болаларда ижтимоийлашув мотивациясини оширишга оид методик тавсиялар тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги дизартрия нутқ нуқсонига эга бўлган болаларда фонетико-фонематик нутқ камчиликларини бартараф этиш технологиясига доир тадқиқот натижалари асосида:
дизартрия нутқ камчилигига эга болалар нутқининг фонетико-фонематик томонини ташхислаш, коррекциялаш, ривожлантириш бўйича коррекцион-педагогик иш мазмунини такомиллаштиришга оид таклифлар “Махсус педагогика” фани бўйича давлат таълим стандартлари ва малака талаблари мазмунига сингдирилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 3 майдаги 02-02-2-1377-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ҳужжат махсус мактабгача таълим муассасаларида логопед-дефектологлар учун болалар нутқ камчиликларини ўз вақтида  тўғри аниқлаш, аниқланган нутқ камчиликларига ташхисни тўғри белгилаш, коррекцион-педагогик фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
фонетик идрокнинг сезги функцияси компонентларининг (эшитиш, кўриш, ҳаракат, тери-туюшга асосланган нутқ) мослигини оптималлаштиришга асосланган дизартрия нутқ бузилиши бўлган болалар нутқининг фонетик-фонематик томонини ўзлаштириш технологияси ва нутқни ўрганиш босқичлари мазмунини такомиллаштириш бўйича таклифлардан “Оила, болалар боғчаси, мактаб ва маҳалланинг ўзаро таъсирини таъминлаш учун илмий-услубий асосларни яратиш” мавзусидаги ИТД-1-62-сонли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 3 майдаги 02-02-2-1377-сонли гувоҳномаси). Натижада, дизартрия нутқ нуқсони бўлган мактабгача ёшдаги болаларнинг фонетик ва фонематик нутқ нуқсонларини бартараф этиш бўйича ишлар такомиллаштирилган;
дизартрия нутқ камчилигига эга болалар билан ишлашнинг адаптив ва вариатив усуллари, машғулотлар жараёнида якка ривожланиш дастуридан фойдаланишга оид методик тавсиялардан “Дислалия. Дизартрия” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи 8-илова; Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 3 майдаги 02-02-2-1377-сон маълумотномаси). Натижада, дизартрия нутқ нуқсони бор болалар билан ишлайдиган бўлажак логопедларни тайёрлаш мазмуни ва ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
диз¬артрия нутқ нуқсонига эга бўлган мактабгача ёшдаги болаларнинг фонетико-фонематик нуқсонларини фанлар алоқадорлиги ёндашуви асосида таҳлил қилиш ва уларни лингвистик, психологик ҳамда этиопатогенетик ёндашув уйғунлигига асосланувчи клиник критерияларини ташхислаш, артикуляр-акустик коррекциялаш, товуш тизимидаги сегмент (нутқнинг маъноли энг кичик бирлиги) ва суперсегмент (оҳанг, урғу, такт) бирликларни қабул қилиш ва коммуникатив даражада фойдаланишнишга оид илмий хулоса ва таклифлар ўқитувчи-дефектологнинг малака талаблари,  “Дислалия. Дизартрия” номли ўқув фан дастури ҳамда шу фан дастури асосида тайёрланган “Дислалия. Дизартрия” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи 8-илова; Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 3 майдаги 02-02-2-1377-сон маълумотномаси).  Натижада, мактабгача таълим мазмуни, таълим-тарбия усуллари, шакл ва воситаларини такомиллаштиришга, коррекцион-педагогик иш тажрибасининг самарадорлигини оширишга эришилган.   

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish