Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Тўлқин Олимжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Зарафшон музофоти бошлиғи маҳкамаси иш юритиш ҳужжатлари тарихий манба сифатида”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2019.2. PhD/Tar516.
Илмий раҳбар: Эргашев Бахтияр Эргашевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ашраф, тарих фанлари доктори, профессор; Жамолова Дилноза Муйидиновна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Миллий архивнинг “Зарафшон музофоти бошлиғи маҳкамаси” аталмиш 5-жамғармаси йиғма жилдларида сақланаётган расмий ҳужжатларнинг Россия империяси томонидан ўлкада ўрнатилган мустамлакачилик тизимининг моҳиятини ўрганишдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
Зарафшон музофоти ташкил этилишининг асосий омиллари Россия империясининг “майдалаб ют” сиёсатининг амалда қўлланиши, Туркистон, умуман Шарқнинг қадимдан сиёсий, иқтисодий, маданий, диний марказларидан саналмиш Самарқанд босиб олингач, ушбу ҳар жиҳатдан муҳим шаҳар ва унинг атрофида шаклланган теграни қўлдан бермаслик, Бухоро амирлиги томонидан Россия империясига қарши туғилиши мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатларга қарши қалқон яратиш ва халқаро савдо йўллари устидан назорат ўрнатиш бўлгани далилланган;
Зарафшон музофоти ўзининг геостратегик жойлашуви боис, Россия империясининг бошқа маъмурий бирликларига нисбатан ҳарбий ва фуқаролик бошқаруви ишларида мустақил қарор қабул қилиш ваколатига, музофот бошлиғи маҳкамаси штатлари ва ҳаражатларини ўзи белгилаш, солиқ ва суд ишларини мустақил юритиш ҳамда Бухоро мулклари билан тўғридан тўғри муносабатлар ўрнатиш каби ҳуқуқларга эга бўлганлиги аниқланган;
Зарафшон музофотида ижтимоий-маданий соҳаларда амалга оширилган ва Россия империясининг “цивилизаторлик” миссияси сифатида баҳоланган ишлар асосан вақф мулклари ҳисобидан бажарилганлиги, уларга нисбатан юритилган сиёсат Самарқанд шаҳридаги диний ва маърифий муассасалар моддий аҳволининг ўта оғирлашувига, уларнинг замон руҳига мос ўзгаришларга юз тута олмаслигига олиб келганлиги очиб берилган;
Зарафшон музофоти бошлиғи маҳкамаси иш юритиш ҳужжатлари нафақат музофот ҳудудида, балки қўшни Бухоро ва Афғонистон ерларида содир бўлган жорий воқеа-ҳодисалар тўғрисида, нисбатан аввалги даврлар бўйича хронологик, метрологик, шажаравий, нумизматик ва топонимик маълумотларни олиш мумкин бўлган бирламчи манбалар эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зарафшон музофоти бошлиғи маҳкамаси иш юритиш ҳужжатларининг манбашунослик таҳлили натижасида олинган илмий янгиликлар ва амалий таклифлар асосида:
Зарафшон музофоти бошлиғи маҳкамаси иш юритиш ҳужжатлари нафақат музофот ҳудудида, балки қўшни Бухоро ва Афғонистон ерларида содир бўлган жорий воқеа-ҳодисалар тўғрисида, нисбатан аввалги даврлар бўйича хронологик, метрологик, шажаравий, нумизматик ва топонимик маълумотларни олиш мумкин бўлган бирламчи манбалар эканлигини асословчи маълумотлардан Ўзбекистон Миллий архивининг “Зарафшон музофоти бошлиғи маҳкамаси” номли 5-жамғармасининг давлат тилидаги тарихий маълумотномасини яратиш, ундаги ҳужжатларнинг мазмуни асосидаги таснифи, жамғарма бўйича исмли ва географик кўрсаткичларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий архивининг 2021 йил 13 августдаги 01-26/309-сон маълумотномаси). Натижада, 5-жамғармада сақланаётган ҳужжатли манбаларнинг жорий ҳолатини аниқлаш, уларнинг тарихий манба сифатидаги аҳамиятини очиб бериш ва мустамлака давр ҳужжатларини ўрганишда янги ёндашувларни ишлаб чиқишга хизмат қилади;
миллий архив 5-жамғармаси ҳужжатларининг таҳлили асосида Зарафшон музофотида ижтимоий-маданий соҳаларда амалга оширилган ва Россия империясининг “цивилизаторлик” миссияси сифатида баҳоланган ишлар асосан вақф мулклари ҳисобидан бажарилганлиги, уларга нисбатан юритилган сиёсат Самарқанд шаҳридаги диний ва маърифий муассасалар моддий аҳволининг ўта оғирлашувига, уларнинг замон руҳига мос ўзгаришларга юз тута олмаслигига олиб келганлиги очиб берувчи маълумотлардан Самарқанд давлат университетида бажарилган Ф3-202001047-рақамли “Ўзбекистонда мадраса таълим тизими” электрон порталини яратиш мавзусидаги грант лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 89-03-5164-сон маълумотномаси). Натижада, мустамлака даврида Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатган мадрасалар сони ва уларни таъминот манбалари бўлган вақф мулкларнинг ҳолати бўйича илмий хулосаларни асослашга хизмат қилган;
Зарафшон музофоти ўзининг геостратегик жойлашуви боис, Россия империясининг бошқа маъмурий бирликларига нисбатан ҳарбий ва фуқаролик бошқаруви ишларида мустақил қарор қабул қилиш ваколатига, музофот бошлиғи маҳкамаси штатлари ва харажатларини ўзи белгилаш, солиқ ва суд ишларини мустақил юритиш ҳамда Бухоро мулклари билан тўғридан тўғри муносабатлар ўрнатиш каби ҳуқуқларга эга бўлганлигини асословчи маълумотлардан ЎзМТРК “O`zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “O`zbekiston” телерадиоканали ДУКнинг 2019 йил 6 декабрдаги 02-40/2577-сон маълумотномаси). Натижада, Зарафшон музофотининг ўзига хос бўлган жиҳатларини, унинг геостратегик аҳамиятини очиб беришга ва мустамлака давр тарихини янги маълумотлар билан тўлдиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish