Фозилов Садриддин Файзуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полимер чиқиндилардан дизель ёқилғилари учун турғунлаштирувчи қўндирмалар олиш технологиясини яратиш», 02.00.08–Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2017.2.DSc/Т72.
Илмий маслаҳатчи: Ҳамидов Босит Набиевич, техника фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдуваҳоб, техника фанлари доктори, профессор; Сайдахмедов Игамберди Мухторович, техника фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Баҳодир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий полимер чиқиндилардан дизель ёқилғилари учун юқори самарадорликка эга бўлган турғунлаштирувчи қўндирмалар олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эпихлоргидрин билан бензоксазолонлар асосида дизель ёқилғилари қотиш ҳароратини яхшиловчи турғунлаштирувчи хоссаларни намоён қилувчи янги полимерлар олинган;
полиакрилатлар синтези ва уларнинг дизель ёқилғиси физик-кимёвий ва механик хоссаларига таъсири аниқланган;
илк маротаба этиленнинг гетероҳалқали метакрилатлар билан сополимерларини олиш ва уларни дизель ёқилғиси учун турғунлаштирувчи қўндирма сифатида қўллаш усули яратилган;
дизель ёқилғиси паст ҳароратли хоссаларини яхшилаш учун қуйи молекулали полиэтиленнинг чокланган полимерларини олиш усули яратилган;
маҳаллий хомашё полимер чиқиндилардан қуйи молекулали полиэтиленни ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилган;
илк бор дизель ёқилғилари учун қуйи молекулали полиэтилен ва ЭГИПАН асосида турғунлаштирувчи қўндирмалар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
таркибида гетероҳалқа сақлаган бирикмалар билан эпихлоргидрин асосида турғунлаштирувчи қўндирмаларни олиш технологияси яратилган;
қуйи молекулали полиэтилен ва метакрил кислотаси асосида пайванд сополимерли, турғунлаштирувчи қўндирмалар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
дизель ёқилғилари учун кўп функционалли полимер турғунлаштирувчи қўндирмалар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қуйи молекулали полиэтилен ва ГИПАН асосида турғунлаштирувчи қўндирмаларни олиш технологияси ва уларни қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турғунлаштирувчи қўндирма хоссасига эга бўлган гетероҳалқали ҳосилаларни олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 05233.2016). Натижалар дизель ёқилғилари учун юқори самарага эга бўлган турғунлаштирувчи қўндирмалар олишга имкон берган;
дизель ёқилғилари учун полиметакрилатли қўндирма олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 20130413. 2014). Ишлаб чиқилган усул дизель ёқилғилари қуйи ҳароратли хоссаларини яхшилашда сезиларли даражада хизмат қилган;
дизель ёқилғилари учун турғунлаштирувчи қўндирма олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 20130414. 2014). Натижада дизель ёқилғиларини эксплуатацион самарадорлигини ошишига имкон берган;
яратилган полимер турғунлаштирувчи қўндирмаларни олиш технологияси дизель ёқилғисининг қуйи ҳароратли хоссаларини яхшилашда қўлланилган («O\'ZNEFTMAHSULOT» AKнинг 2017 йил 6 сентябрдаги 09-10-157-сон маълумотномаси). Натижалар корхонада хориждан валюта эвазига олиб келинаётган турғунлаштирувчи қўндирмаларни маҳаллий хомашёлардан ишлаб чиқарилган қўндирмалар билан алмаштириш имконини берган.