Sayt test rejimida ishlamoqda

Исакова Юлдузхон Зокировнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тилининг эмоционал сўзлари ва унинг бадиий-эстетик функциялари” 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1708.
Илмий раҳбар: Набиева Дилора Абдуҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04. 
Расмий оппонентлар: Искандарова Шарифахон Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор; Одилов Ёрқинжон Раҳмоналиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги эмоционал сўзлар парадигмасини белгилаш ва уларнинг тил системасидаги ўрни ҳамда бадиий-эстетик функциясини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тили луғат таркибидаги сўзлар эмоционаллик белгисига кўра ажратилган, аксиологик ёндашув асосида нейтрал ва эмоционал сўзлар фарқланган ҳамда улардаги маъновий жиҳатдан бирининг иккинчисига ўтиши ҳамда бу жиҳатдан зидланиши далилланган; 
эмоционал сўзлар парадигмаси аниқланиб, бир парадигма аъзоларининг ижобий ва салбий эмоционаллик ифодалашига кўра фарқланиш белгилари, соф эмоционал сўзларнинг вазифалари, ижобий ва салбий маъно оттенкалари, кўпмаънолилик хусусиятлари далиллар асосида очиб берилган;
эмоционал сўзларнинг морфологик жиҳатлари от, сифат ва феъл сўз туркумларига ажратилиб, уларни ижобий ёки салбий белги, ҳаракат ва ҳолат  тезлигини кучайтириш семаларини ифодалаш билан тингловчи (китобхон)га ҳиссий таъсир этиш билан боғлиқ бадиий-эстетик вазифалари очиб берилганган;
эмоционал сўзларнинг нейтрал лексикадан луғавий маъно англатиш, услубий бўёқдорлик ифодалашга кўра фарқланиши, нутқий фаоллиги аниқланган, уларнинг бадиий матнда тутган ўрни, бадиийлик, образлилик ифодалаши, бадиий тимсолларнинг ҳис-туйғуси, руҳияти, мушоҳадаси, ижобий ёки салбий қарашларини тўлақонли тасвирлашга, бадиий портретини яратишга хизмат қилиши очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилининг эмоционал сўзлари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалари асосида:
эмоционал сўзларнинг нейтрал лексикадан услубий бўёқдорлиги ёки бўёқсизлиги, луғавий маъно англатиш, англатмаслигига кўра фарқли; нутқий фаоллиги, гапларнинг мазмунини аниқ очиб берувчи ўхшаш жиҳатлари аниқланган, уларнинг бадиий матнда тутган ўрни ҳамда асар моҳиятини тўла очиб беришдаги тимсолларнинг ҳис-туйғуси, руҳияти, психологик мушоҳадаси, ижобий ёки салбий қарашлари, портретини очиб беришдаги ўрнини далиллашга доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган ва Андижон давлат университетида 2017-2021 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-18 рақамли “Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 30 августдаги 02-15/4888-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа лисоний маданиятни шакллантириш методлари самарадорлигини оширишга, мавжуд дастурлар ва қўлланмаларнинг такомиллашувига хизмат қилган;  
эмоционал сўзларнинг гендер табиати ҳамда унинг образ яратишдаги роли, сўзларнинг эмоционаллик белгисига кўра зиддиятли муносабатлари очиб берилиши, шунингдек, сўз туркумлари бўйича эмоционал бирликлар гуруҳларга ажратилиб, мисоллар ёрдамида далилланиши, эмоционал сўзларнинг нейтрал лексикадан асосий фарқи, эмоционал бирликларнинг бадиий адабиётда тутган ўрни ва асар моҳиятини очиб беришдаги ролини аниқлашга доир хулосаларидан Тошкент давлат педагогика университетида 2015-2017 йилларда  бажарилган А-1-197 рақамли “Инглиз тили, немис ва ўзбек тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари” номли грант доирасида белгиланган вазифалари ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 6 сентябрдаги 02-07-2193/04-сон маълумотномаси). Натижада грант доирасида яратилган 2та монография ва 10 дан ортиқ илмий мақолаларнинг хулосалари ва тавсияларини шакллантиришда эмоционал сўзларнинг гендер табиати ҳамда унинг образ яратишдаги роли дидактик ресурслар мазмунига сингдирилган;
эмоционал сўзларнинг тилшуносликда ва нутқдаги бир қанча аҳамияти, айтилмоқчи бўлган фикрнинг тингловчига ёзма нутқда аниқ ва тўғри етиб боришидаги ўрни билан боғлиқ илмий хулосалардан 2021 йил апрел ва май ойларида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларида унумли фойдаланилган ва тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб борилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 15 июндаги 04-25-1005-сон маълумотномаси). Натижада радиодастурларнинг таъсирчанлиги, ранг-баранглиги ортган, мазмунан мукаммаллашган, илмий далилларга бойлиги таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish