Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумашев Аскар Мамбетовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоғистонда давлат бошқарувининг совет тизими (1924-1941 йй.)», 07.00.01-Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхати олинган рақам: В2020.2.DSc/Tar6.
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: [Камалов Сабыр Камалович], ЎзР ФА академиги, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Махкамова Надира Рахмановна, тарих фанлари доктори, профессор; Хасанов Бахтиер Вахапович, тарих фанлари доктори, профессор; Сарыбаев Маман Ктайбекович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади 1917-1941 йилларда Қорақалпоғистонда совет давлат бошқаруви тизимининг босқичлари ва моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1924-1930 йилларда Қорақалпоғистоннинг Қозоғистон тарикибига киритилишига қатор сабаблар, аввало, қозоқлар Қорақалпоғистон аҳолисининг 28,9 % ташкил қилиб, қорақалпоқлардан кейин иккинчи ўринда турганлиги, Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги умумий чегара энг узун бўлганлиги ва энг муҳими бу ўтказиш сиёсий мазмунга ҳам эга бўлиб, қорақалпоқлар ҳудуди яхлитлигини сақлаб қолишга қаратилганлиги далилланган; 
ўз фаолиятини 1926 йил 16 февралда бошлаган Қорақалпоғистонни районлаштириш комиссияси, баъзи Ўрта Осиё республикаларини районлаштириш тажрибасига таяниб, вилоятни маъмурийлаштиришнинг янги лойиҳасини ишлаб чиқиши Қорақалпоғистонда районлаштиришнинг 3 босқичли тизимига асос бўлиб, ҳудудда вилоят маркази, овул-қишлоқ ёки посёлка совети вужудга келганлиги исботланган;
республика маъмурий органлари, маъмурий бирликларини шакллантиришда биринчи ўринда, хўжалик – пахтачилик, чорвачилик, шоликорлик вазифаларини белгилаш мақсадида минтақа хусусиятлари ҳисобга олинмасдан, умумиттифоқ ўрта кўрсаткичига нисбатан баҳо¬ла¬ниши аҳолининг бир қисмини қашшоқлашувига олиб келиб, пировардида бир томонлама ижтимоий сиёсат аҳолини марказий ҳокимиятга қарам қилиб қўй¬ганлиги асосланган; 
1937-1941 йилларда Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистон ССР таркибига кириши қорақалпоқ ва ўзбек халқларининг асл манфаатларига мос келиб, иқтисодий жиҳатдан асосий анъанавий тармоқ (пахтачилик) бўйича Қорақалпоғистон умумий чегарага эга бўлган Ўзбекистон билан яқинлиги транспорт шароитлари, алоқа воситалари, суғориш тизимида ҳам ўз ифодасини топганлиги исботланган; иккинчи жаҳон уруши арафасида Қорақалпоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий соҳада эришган муваффақиятларида Ўзбекистон ССР томонидан бюджет дотациясидан юборилган молиявий ёрдам, тонналаб минерал ўғитлар, турли хил машиналар, товарлар ҳамда соҳалар бўйича келган малакали мутахассисларнинг фаолияти ҳудуднинг иқтисодий нормаллашувига замин яратганлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистонда (1924-1941 йилларда) давлат бошқарувини совет тизими тарихини тадқиқ этиш давомида ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар асосида: 
1924-1930 йилларда Қозоғистон таркибида Қорақалпоғистон автоном вилоятига асос солинган. Қорақалпоғистонни Қозоғистон тарикибига киритилишига қатор сабаблар асос бўлиб, аввало, қозоқлар Қорақалпоғистон аҳолисининг 28,9 % ташкил қилиб, қорақалпоқлардан кейин иккинчи ўринда турганлиги, Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги умумий чегара энг узун бўлганлиги ва энг муҳими бу ўтказиш сиёсий мазмунга ҳам эга бўлиб, қорақалпоқлар ҳудуди яхлитлигини сақлаб қолишга қаратилганлигига оид натижалардан ПЗ-20170915198 – «Трансформация социальных установок в каракалпакском обществе: история и практика» (2018-2020 гг.) («Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий қоидаларнинг трансформацияси: тарих ва амалиёт» (2018-2020 йилларда)) деб номланган амалий лойиҳани тайёрлаш учун фойдала¬нилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 21 апрелдаги 81/1-сон маълумотномаси). Натижада Қо¬ра¬қалпоғистоннинг 1924-1941 йилларда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тарихига оид муаммоларни ўрганишда назарий материал сифатида хизмат қилган; 
ўз фаолиятини 1926 йил 16 февралда бошлаган Қорақалпоғистонни районлаштириш комиссияси, баъзи Ўрта Осиё республикаларини районлаштириш тажрибасига таяниб, вилоятни маъмурийлаштиришнинг янги лойиҳасини ишлаб чиқиши Қорақалпоғистонда районлаштиришнинг 3 босқичли тизимига асос бўлиб, ҳудудда вилоят маркази, овул-қишлоқ ёки посёлка совети вужудга келганлиги тўғрисидаги натижалардан А1-ХТ-0-92997 – «Ёшларни умумин¬соний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг муаммолари» (2012-1014 гг.) деб номланган амалий лойиҳани амалга ошириш мақсадида фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қора¬қал¬поқ филиалининг 2020 йил 6 июлдаги 107-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистонда рўй берган тарихий-сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маданий ва этник ўзгаришларни англашга, шунингдек, ёш ав¬лод¬ни ватанпарварлик ва миллий ғурур руҳида тарбиялашга ёрдам берган; 
республика маъмурий органлари, маъмурий бирликларини шакл-лантиришда биринчи ўринда, хўжалик – пахтачилик, чорвачи¬лик, шоликорлик вазифаларини белгилаш мақсадида минтақа хусусиятлари ҳисобга олинмасдан, умумиттифоқ ўрта кўрсаткичига нисбатан баҳо¬ла¬ниши аҳолининг бир қисмини қашшоқлашувига олиб келиб, пировардида бир томонлама ижтимоий сиёсат аҳолини марказий ҳокимиятга қарам қилиб қўйганлигига оид натижалардан радиода «Каракалпакстан» радиоканалининг рус тилидаги “Наука и образование” деб номланган маърифий-ахборот эшиттириши сценарийсини тайёрлашда тайёрланган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2020 йил 6 июлдаги 01-02/138-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистонда давлат бошқарувининг совет тизими тарихини ўрганиш ва тушуниб етиш ҳамда янада мустаҳкамлаш, совет ҳокимиятининг бошқарув усуллари тарихини тадқиқ этиш мамлакат тарихига янгича назар ташлаш имконини берган;
1937-1941 йилларда давомида Қорақалпоғистонни Ўзбекистон ССР таркибига кириши қорақалпоқ ва ўзбек халқларининг асл манфаатларига мос келиб, иқтисодий жиҳатдан асосий анъанавий тармоқ (пахтачилик) бўйича Қорақалпоғистон умумий чегарага эга бўлган Ўзбекистон билан яқин бўлиб қолиши оқибатида уларнинг яқинлиги транспорт шароитлари, алоқа воситалари, суғориш тизимида ҳам ифодаланганлигига оид натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси миллий телерадиокомпанияси «Qaraqalpaqstan» радиоканалидаги «Тарийхымызды үйренемиз» дастурининг 2021 йил 22 январь ва 5 февраль кунларидаги сонларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021 27 апрелдаги  01-02/225-сон маълумотномаси). Натижада радиодастур мазмунини илмий-амалий жиҳатдан бойитиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш, томошабинларда миллий ўзликни англаш туйғуларини янада ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish