Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекчонова Шоира Базарбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Масофавий таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш методикаси”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1507.
Илмий раҳбар: Маматов Дилмурод Нормуродович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01. 
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади масофавий таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш модели таълим тизимини рақамлаштиришга мослаштириш, замонавий ахборот-коммуникатив ва ўқитиш технологияларининг интеграциясини таъминлаш, интерфаол тақдимот тизимларидан фойдаланиш, веб сайтларда фойдаланувчиларнинг аутентификация қилиш фаолиятини хусусийлаштириш жараёнларини рақамли технологиялар воситасида индивидуаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
анъанавий ва масофавий таълим интеграцияси, мақсадли педагогик фаолиятнинг асосий йўналишларини белгилаш, LMS Moodle дастури бўйича ташхислаш, таълим жараёнларини индивидуаллаштириш, босқичма-босқич ўзлаштириш имкониятларини масофавий таълим жараёнларини рақамли технологиялар орқали ишлаш алгоритми билан оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мижоз-сервер архитектураси, масофавий таълим жараёнларини рақамли технологиялар воситасида индивидуаллаштириш методикаси “blended learning” асосида таълим олувчилар билан кетма-кет ва ўқув материалларини анъанавий ўқиш параллел равишда масофавий ўқиш жараёнларини интегратив педагогик лойиҳалаштириш асосида ишлаб чиқилган; 
масофавий таълим муҳитида дарс жараёнларининг интеграллашган ахборот-таълим ресурсларини яратиш, рақамли технологияларни индивидуаллаштириш методларини қўллаш имкониятларидан фойдаланиш имконини берувчи электрон ўқув-методик таъминотини педагоглар ва талабаларда рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилувчи веб тизимни ишлаб чиқиш асосида таъминланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Масофавий таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш методикаси бўйича илмий тадқиқот натижалари: 
мижоз-сервер архитектураси, масофавий таълим жараёнларини рақамли технологиялар воситасида индивидуаллаштириш методикаси “blended learning” асосида таълим олувчилар билан кетма-кет ва ўқув материалларини анъанавий ўқиш параллел равишда масофавий ўқиш жараёнларини интегратив педагогик лойиҳалаштириш асосида ишлаб чиқилган таклифлар AIF1/4 рақамли  “Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборотория яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 89-03-2851-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчилар учун ўқув жараёнига мослашувчи анъанавий таълим жараёнини ва масофавий таълим шаклларини электрон платформага мослаш талаблари шакллантирилди;
таълим жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш модели таълим тизимини рақамлаштиришга мослаштириш, замонавий ахборот-коммуникатив ва ўқитиш технологияларининг интеграциясини таъминлаш, интерфаол тақдимот тизимларидан фойдаланиш, веб сайтларда фойдаланувчиларнинг аутентификация қилиш фаолиятини хусусийлаштириш жараёнларини рақамли технологиялар воситасида индивидуаллаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар MRB-2019-23 “Замонавий АКТ дан фойдаланган ҳолда кадрларни тайёрлашнинг илмий-услубий таъминоти”  номли грант доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 89-03-2851-сон маълумотномаси.). Натижада, LMS дастурлари орасида анъанавий ва масофавий таълимни ўзида бирлаштирган Moodle дастури асосида веб саҳифа яратилган;
анъанавий ва масофавий таълим интеграцияси, мақсадли педагогик фаолиятнинг асосий йўналишларини белгилаш, LMS Moodle дастури бўйича ташхислаш, таълим жараёнларини индивидуаллаштириш, босқичма-босқич ўзлаштириш имкониятларини масофавий таълим жараёнларини рақамли технологиялар орқали ишлаш алгоритми билан оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар MRB-2019-23 “Замонавий АКТ дан фойдаланган ҳолда кадрларни тайёрлашнинг илмий-услубий таъминоти” номли грант доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 89-03-2851-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчи талабалар билан индивидуал ёки гуруҳий тарзда машғулотлар олиб бориши, талабаларнинг мустақил ижодий фикрлаши ривожлантирилиб, таълим самарадорлигини оширишга эришилган;
масофавий таълим муҳитида дарс жараёнларининг интеграллашган ахборот-таълим ресурсларини яратиш, рақамли технологияларни индивидуаллаштириш методларини қўллаш имкониятларидан фойдаланиш имконини берувчи электрон ўқув-методик таъминотини педагоглар ва талабаларда рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилувчи веб тизимни ишлаб чиқишга оид таклифлар AIF1/4 рақамли  “Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборотория яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 09 апрелдаги 02-40-526-сон маълумотномаси). Натижада, педагоглар томонидан ишчи дастурларга мослаштирилган, “blended learning” технологияси орқали индивидуаллаштириш методикаси асосида дарсларга мўлжалланган маълумотлар базалари яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish