Sayt test rejimida ishlamoqda

Землина Юлия Вячеславовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инновацион таълим муҳитида умумтаълим муассасаси раҳбарининг касбий компетентлигини ривожлантириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped891.
Илмий раҳбар: Махмудов Абдулхалим Хамидович, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2021.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мардонов Шукрулла Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион таълим муҳитида умумтаълим муассасаси раҳбарларининг касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактаб раҳбарининг касбий компетентлик даражаси мотивацион ва когнитив омилларни ҳисобга олган ҳолда, улар фаолияти  самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи ахборот-дидактик таъминот, тадқиқот-инновацион, ижтимоий-иқтисодий фаолиятини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида такомиллаштирилган; 
раҳбар касбий малакасини ривожлантиришнинг ташкилий-дидактик модели, тингловчиларнинг ўзини ўзи ривожлантириш фаолияти ҳамда илғор хорижий тажрибаларнинг таълимий-дидактик имкониятлари раҳбарларнинг ташаббускорлик, тадқиқотчилик, креативлик, жамоада ишлаш ва ўз-ўзини ривожлантириш компетентлигини ошириш уйғунлигининг ривожлантириш бўйича диагностик мотивларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаб раҳбарининг касбий билимлари ахборотларни таҳлил қилиш ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятда субъект-субъект муносабатларига устуворлик бериш ҳамда адекват ривожлантириш босқичлари информацион дунёқараш, янги ахборотларни ўзлаштириш ва билимларни қўллаш мотивларини ўсиш динамикасининг миқдорий ва сифат даражаси барқарорлигини уйғунлштириш асосида такомиллаштирилган;  
умумтаълим мактаб раҳбарининг мустақил таълим орқали узлуксиз малака ошириш жараёни “Умумтаълим муассасаларининг инновацион раҳбари” “www. direktor-shkoli.uz” номли яратилган веб-сайти ўзини ўзи баҳолаш даражасини ифодаловчи режалаштирилганлик, ташкил этилганлик, мотивация, назорат, мувофиқлаштирилганлик каби индикаторлар таркиби орқали ташкил этиш бўйича такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион таълим муҳитида умумтаълим муассасаси раҳбарининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг илмий натижалари асосида:
умумтаълим мактаб раҳбарининг касбий компетентлик даражаси мотивацион ва когнитив омилларни ҳисобга олган ҳолда улар фаолияти  самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи ахборот-дидактик таъминот, тадқиқот-инновацион, ижтимоий-иқтисодий фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар  И-ОТ-2019-8 рақамли «Табиий фанлар (физика ва биология) бўйича янги авлоднинг электрон ўқув қўлланмаларини яратиш” инновацион лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 сентябрдаги 89-03-3289-сон маълумотномаси). Натижада, республика ва хорижий умумтаълим муассасаси раҳбарининг фаолиятини фалсафий, педагогик, психологик имкониятларини тизимли таҳлил қилиш имконияти оширилган;
раҳбар касбий малакасини ривожлантиришнинг ташкилий-дидактик модели, тингловчиларнинг ўзини ўзи ривожлантириш фаолияти ҳамда илғор хорижий тажрибаларнинг таълимий-дидактик имкониятлари раҳбарларнинг ташаббускорлик, тадқиқотчилик, креативлик, жамоада ишлаш ва ўз-ўзини ривожлантириш компетентлигини ошириш уйғунлигининг ривожлантириш бўйича диагностик мотивларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ИТД-1-53 рақмли “Узлуксиз таълим тизимида ўрта бўғин бошқарув кадрларини танлаш, тайёрлаш ва ўрнига қўйишга замонавий ёндашувлар” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланишда амалда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 сентябрдаги 89-03-3289-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим муассасаси раҳбарининг касбий компетентлигини ривожлантириш босқичларини аниқлаш имконияти яратилган. 
умумтаълим мактаб раҳбарининг касбий билимлари ахборотларни таҳлил қилиш ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятда субъект-субъект муносабатларига устуворлик бериш ҳамда адекват ривожлантириш босқичлари информацион дунёқараш, янги ахборотларни ўзлаштириш ва билимларни қўллаш мотивларини ўсиш динамикасининг миқдорий ва сифат даражаси барқарорлигини уйғунлштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ИТД-1-53 рақмли Узлуксиз таълим тизимида ўрта бўғин бошқарув кадрларини танлаш, тайёрлаш ва ўрнига қўйишга замонавий ёндашувлар номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланишда амалда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 сентябрдаги 89-03-3289-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим муассасаси раҳбарининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг концептуал моделини такомиллаштириш даражаси оширилган.
умумтаълим мактаб раҳбарининг мустақил таълим орқали узлуксиз малака ошириш жараёни “Умумтаълим муассасаларининг инновацион раҳбари” “www. direktor-shkoli.uz” номли яратилган веб-сайти ўзини ўзи баҳолаш даражасини ифодаловчи режалаштирилганлик, ташкил этилганлик, мотивация, назорат, мувофиқлаштирилганлик каби индикаторлар таркиби орқали ташкил этиш бўйича такомиллаштиришга оид таклифлар ИТД-1-171 рақамли “Талабаларни олий педагогик таълим тизимида раҳбарлик фаолиятига тайёрлаш структурасини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда амалда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 сентябрдаги 89-03-3289-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим муассасаси раҳбарининг касбий компетентлик даражасини баҳолашнинг диагностик мотивларини ривожлантириш имконияти оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish