Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Хусан Абдурахимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион ҳамкорлик асосида талабаларнинг касбий педагогик тайёргарлигини ривожлантириш”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped636.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01. 
Расмий оппонентлар: Ҳимматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион ҳамкорлик асосида бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий педагогик тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассалари бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг (мотивацион, коммуникативлик, конструктивлик, ташкилотчилик, бошқарувчилик, креативлик, ишлаб чиқариш-технологик каби) касбий педагогик ва технологик билими, кўникма, малака ва компетенцияларига қўйиладиган педагогик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий-бошқарув фаолиятдаги касбий компетенциялар ва касбий квалификациялар бўйича малака талаблари амалий-фаолиятли ҳамда мотивацион-қадриятли ёндашувлар ҳамда инновацион ҳамкорликга устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
инновацион ҳамкорлик асосида талабаларни касбий педагогик тайёргарлигини ривожлантириш модели мотивацион-қадриятли, амалий-фаолиятли, рефлексив-баҳолаш компонентлар, ижтимоий-иқтисодий ва техник-технологик жараёнларнинг ўзгарувчан шароитга тез мосланувчан фаоллик, мустақиллик, компетентлик, аниқлик, ижодий йўналганлик, ўз-ўзини бошқариш сифатларини технологик таълим ўқитувчиларининг ўқув, тарбиявий, илмий ва ишлаб чиқариш вазифаларига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий педагогик компетенцияларини ривожлантириш методикаси “Problem education”, “Case-study”, “Role play games” ривожлантирувчи тренинглар, Smart technology дискуссия, дебат, эксперт билан интервью, ТВ интервью, бинар таълим, мастер класс, тажриба алмашиш, доклад, протокол интерфаол методларни ўзида мужассамлаштирган “Мақсад учун 11 қадам” технологияси уйғунлигида ўқитишнинг методик таъминотини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий педагогик тайёргарлигини ривожланганлик даражаси (репродуктив, продуктив, креатив), мезонлари (мотивацион, когнитив, амалий ва рефлексив) ва кўрсаткичлари креатив характеридаги мантиқий фикрлашга ҳамда амалий кўникмаларини ривожлантиришга ҳизмат қилувчи дидактик топшириқлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ҳамкорлик асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий педагогик тайёргарлигини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассалари бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг (мотивацион, коммуникативлик, конструктивлик, ташкилотчилик, бошқарувчилик, креативлик, ишлаб чиқариш-технологик каби) касбий педагогик ва технологик билими, кўникма, малака ва компетенцияларига қўйиладиган педагогик, илмий-тадқиқот, маънавий-маъриифий ва ташкилий-бошқарув фаолиятдаги касбий компетенциялар ва касбий квалификациялар бўйича малака талаблари амалий-фаолиятли ҳамда мотивацион-қадриятли ёндашувлар ҳамда инновацион ҳамкорликга устиворлик бериш асосида илгари сурилган тавсиялар ИТД-1-48 рақамли “Республика инновацион иқтисодиётни шакллантиришда таълим турлари ўртасидаги интеграцияни модернизациялаш ва самарадорликка эришиш” мавзусидаги амалий илмий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 февралдаги 89-03-265-сон маълумотномаси). Натижада, таълим мазмунидаги узвйлик ва узлуксизлиги таъминланган, ҳамда ишлаб чиқариш ташкилотлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни такомиллаштиришга эришилган;
инновацион ҳамкорлик асосида талабаларни касбий педагогик тайёргарлигини ривожлантириш модели мотивацион-қадриятли, амалий-фаолиятли, рефлексив-баҳолаш компонентлар, ижтимоий-иқтисодий ва техник-технологик жараёнларнинг ўзгарувчан шароитга тез мосланувчан фаоллик, мустақиллик, компетентлик, аниқлик, ижодий йўналганлик, ўз-ўзини бошқариш сифатларини технологик таълим ўқитувчиларининг ўқув, тарбиявий, илмий ва ишлаб чиқариш вазифаларига интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсияларидан ИТД-1-48 рақамли “Касб таълими мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчилар касбий компетентлигини шакллантириш технологияси” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 февралдаги 89-03-265-сон маълумотномаси) Натижада, олий таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари, мазмуни такомиллаштириш орқали таълим жараёни самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларининг касбий педагогик компетенцияларини ривожлантириш методикаси “Problem education”, “Case-study”, “Role play games” ривожлантирувчи тренинглар, Smart texnology дискуссия, дебат, эксперт билан интервью, ТВ интервью, бинар таълим, мастерклас, тажриба алмашиш, доклад, протокол интерфаол методларни ўзида мужассамлаштирган “Мақсад учун 11 қадам” технологияси уйғунлигида ўқитишнинг методик таъминотини ишлаб чиқиш асосида илгари сурилган тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 февралдаги 89-03-265-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг инновацион таълим муҳитида касбий педагогик тайёргарлигини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга хизмат қилган ва мутахассислик фанлари (“Касбий компетентлик”, “Технология ва дизайн”, “Техник ижодкорлик ва дизайн”) фан дастури мазмунига сингдирилган, ўқув-услубий таъминоти такомиллаштирилган; 
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий педагогик тайёргарлигини ривожланганлик даражаси (репродуктив, продуктив, креатив), мезонлари (мотивацион, когнитив, амалий ва рефлексив) ва кўрсаткичлари креатив характеридаги мантиқий фикрлашга ҳамда амалий кўникмаларини ривожлантиришга ҳизмат қилувчи дидактик топшириқлар асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ИТД-1-48 рақамли “Республика инновацион иқтисодиётни шакллантиришда таълим турлари ўртасидаги интеграцияни модернизациялаш ва самарадорликка эришиш” мавзусидаги амалий илмий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 февралдаги 89-03-265-сон маълумотномаси). Натижада, таълим жараёнини инновацион ҳамкорлик асосида ўзаро узвий алоқаддорликда илмий ва тизимли ташкил этишнинг методик асосларини такомиллаштириш орқали бўлажак ўқитувчиларни касбий педагогик тайёргарлигини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish