Sayt test rejimida ishlamoqda

Доттоев Сайфулла Хамидуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотини амалга оширишнинг портал технологиялари», 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ped294.
Илмий раҳбар: Бегимқулов Узоқбой Шоимқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекназарова Саида, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида таълим жараёнларининг портал технологияларига асосланган ахборот-методик таъминотини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
портал технологияларига асосланган рақамли университет модели тизимлилик, кўргазмалилик, эркин бошқариш, мослашувчанлик, узлуксиз ривожланиш, модуллилик, ишончлилик, қулайлик, хавфсизлик, мобиллик, автоматлаштириш, компьютер кўмаги, бир марталик маълумотлар тамойилларини интегратив мазмуни ва мақсад, тактика, ёндашув, параметр каби  педагогик тизими компонентларини  ўзаро мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
ўқув жараёнини оптималлаштиришнинг кредит модул тизими ўқув-илмий ресурсларни яратишга қўйиладиган педагогик-психологик, дидактик, методик ва техник талаблари hard skills, soft skills кўникмалари репродуктив-методик, продуктив-методик, тадқиқот-методик фаолиятни ўзлаштириш даражалари таксономиясини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган; 
таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотни тизимли амалга ошириш ҳамда кредит-модул тизимига мослашган ўқув-илмий ресурсларни тизимли, фаолиятли ва компетентли ёндашувлар асосида педагогик жараён элементларини қамраб олган касбий-дастурий воситаларини ўзида мужассам этган электрон таълим ресрусларини ишлаб чиқиш  орқали симулятор, виртуал борлиқ ва мобил технологияларга асосан оптимал тақдим этиш имкониятини берувчи портал таркибий тузилмаси ҳамда унинг дастурий платформаси онлайн таълим олиш талабларига мослаштириш асосида такомиллаштирилган; 
портал технологиялари воситасида таълим жараёни сифати ва самарадорлигини таъминлаш методикаси таълим олиш имконини тақдим этувчи ва таълим жараёни субъектлари фаолиятларини интеграцияловчи “Blended learning” технологиясининг “Online Lab” моделларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотини амалга оширишнинг портал технологиялари юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик таклифлар ва яратилган ахборот-методик таъминот асосида:
портал технологияларига асосланган рақамли университет моделини ишлаб чиқишнинг тизимлилик, кўргазмалилик, эркин бошқариш, мослашувчанлик, узлуксиз ривожланиш, модуллилик, ишончлилик, қулайлик, хавфсизлик, мобиллик, автоматлаштириш, компьютер кўмаги, бир марталик маълумотлар тамойилларига доир таклифларидан ЁА-5-5 рақамли “Ўқув жараёнига мосланувчи WEB тизимини яратиш”(2016-2017 йй.) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 майдаги 89-03-1628-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотини яратиш ва таълим сифатини ошириш имконияти яратилган;
ўқув жараёнини оптималлаштиришнинг кредит-модул тизими ўқув-илмий ресурсларни яратишга қўйиладиган педагогик-психологик, дидактик, методик ва техник талабларига оид таклифлари асосида “Web технологиялари” номли ўқув қўлланма яратилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 13 мартдаги  82-сон буйруғи билан берилган 82-057-сон гувохнома). Натижада, таълим жараёнларининг портал технологияларига асосланган ахборот-методик таъминоти ва миллий ўқув-илмий ресурсларни ишлаб чиқиш сифати оширилган;
таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотни тизимли амалга ошириш ҳамда кредит-модул тизимига мослашган ўқув-илмий ресурсларни симулятор, виртуал борлиқ ва мобил технологияларга асосан оптимал тақдим этиш имкониятини берувчи портал таркибий тузилмаси ҳамда унинг дастурий платформасини яратишга оид таклифларидан ЁА-5-5 рақамли “Ўқув жараёнига мосланувчи WEB тизимини яратиш” (2016-2017 йй.) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 майдаги 89-03-1628-сон маълумотномаси).  Натижада, ўқув жараёнининг мониторингини олиб бориш автоматлаштирилган ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг ягона ёндашув асосида ташкил этиш имконияти яратилган;
портал технологиялари воситасида таълим жараёни сифати ва самарадорлигини таъминлаш методикасини “Blended learning” технологиясининг “Online Lab” моделларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлари “Web технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 13 мартдаги  82-сон буйруғи билан берилган 82-057-сон гувохнома). Натижада, таълим тизимида малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш ва уларнинг ўқув жараёнларини ташкил этишга доир компетенциялари такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish