Sayt test rejimida ishlamoqda

Бадалов Ўткир Бадал ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта Зарафшон ҳавзасини рекреация-туристик ресурслари, улардан фойдаланишнинг географик асослари ва истиқболлари», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Gr34.
Илмий раҳбар: Аббасов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, доцент; Усмонова Рохатжон, география фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўрта Зарафшон ҳавзаси ландшафт комплексларининг рекреацион ва туристик хусусиятлари, имкониятлари ҳамда салоҳиятини аниқлаш, улардан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳавза ландшафтлари (табиат ёдгорликлари, ноёб ландшафтлар) рекреацион-туристик объект сифатида фойдаланиш йўналишлари асосланган;
ҳавза миқёсида рекреацион объектлар билан боғловчи янги маршрутлар (Самарқанд-Қоратепа-Тешиктош-Омонқўтон, Самарқанд-Ургут-Ғўс-Яхдон, Самарқанд-Каттақўрғон-Хатирчи-Олтинсой ва б.) ишлаб чиқилган; 
Ўрта Зарафшон ҳавзасининг ArcGIS дастури ёрдамида тузилган (1:1000000 масштабли) рекреацион-туристик районлаштириш ва рекреацион-туристик карталари яратилган;
ҳавзанинг рекреация ва туризм имкониятларидан унумли фойдаланиш (табиий питомниклар ташкил этиш, тоғ ва тоғолди ҳудудларида санаториялар, меҳмон уйлари қуриш) юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрта Зарафшон ҳавзаси ландшафт комплексларида рекреация ва туристик ресурслари ва улардан фойдаланишнинг географик асослари ва истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўрта Зарафшон ҳавзаси ландшафтларини рекреацион-туристик имкониятларини аниқлашга доир олинган натижалари Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш дастурини такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигини амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 24 июлдаги 03-17-2/4268-сон маълумотномаси). Натижада, янги рекреация-туристик объектларни аниқлаш имконини берган;
Ўрта Зарафшон ҳавзасининг 1:1000000 масштабдаги рекреацион-туристик районлаштириш картаси Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ҳавза ҳудудидаги рекреацион-туристик кластерларни яратиш амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 24 июлдаги 03-17-2/4268-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудда 4 та рекреацион-туристик кластерларни ташкил этиш имкониятлари мавжудлигини аниқлаш имконини берган;
рекреация ва туризм мақсадларида районларга ажратиш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ҳавза ландшафтларида рекреация-туристик объектларни оптимал жойлаштириш ва инфратузилмани тартибга солиш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 24 июлдаги 03-17-2/4268-сон маълумотномаси). Натижада, истиқболда Самарқанд вилоят туризмини ривожлантириш дастурига янги йўналишларни киритиш имконияти яратилган; 
ландшафтларни рекреацион-туристик баҳолаш бўйича таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигида Ўрта Зарафшон ҳавзасининг янги рекреацион-туристик маршрутлари схемаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 24 июлдаги 03-17-2/4268-сон маълумотномаси). Натижада, янги реклама материалларини тайёрлаш, ҳудудларда лойиҳаланаётган рекреация-туризм инфратузилмалари, ландшафтларда рекреация-туризм салоҳиятини эътиборга олиб жойлаштириш схемасини такомиллаштиришга, уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш стратегиясини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ландшафтларда рекреация ва туризмнинг ривожлантиришга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигида туризмни истиқболли турлари, йўналишларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 24 июлдаги 03-17-2/4268-сон маълумотномаси). Натижада, ҳавзада тиббиёт туризми, тоғ туризми, спелиотуризм каби замонавий туризм йўналишларини ташкил этишнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш ва янги мавсумий туристик маршрутларни аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish