Sayt test rejimida ishlamoqda

Хуррамов Эшмахмат Эшқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий педагогик фаолиятга тайёрлаш технологиялари”, 13.00.01. – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Ped242.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Алеуов Усербай, педагогика фанлари доктори, профессор; Матчонов Сафо, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий педагогик фаолиятга тайёрлаш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий педагогик фаолиятга тайёрлашнинг педагогик тизими ижтимоий фаоллик, қадриятлилик, очиқлик, ўзига хослик, узлуксизлик каби касбий компонентлик элементлари ҳамда таълимий, маънавий-маданий, тарбиявий каби маънавий-ахлоқий ва жисмоний тарбия интеграциясига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий педагогик фаолиятга тайёрлашнинг дидактик таъминоти жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг амалдаги яккама-якка жанг, оммавий мусобақа каби  ҳаракатли ўйинларни ташкил этишнинг қоидалари ҳамда “Тўп маррага”, “Музёрар” каби жисмоний-интеллектуал потенциални ривожлантиришга йўналтирилган адаптив машқларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий педагогик фаолиятга тайёрлашнинг ташкилий-мотивацион, асосий ва таҳлилий мониторинг босқичлари мазмуни коллаборатив ва метакомпетенциялар интеграциясига асосланган компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган мазмуний компонентлар ҳамда валеологик кўникмаларни ривожлантиришнинг жисмоний тарбия элементлари (ҳаракат, соғлом турмуш, жисмоний сифат, ўз-ўзини ривожлантириш)га устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий педагогик фаолиятга тайёрлаш модели ҳаракат тезлиги, тезкор манёвр, мўлжал олиш каби жисмоний сифатларни баҳолаш мезонларини аналитик ёндашув (аниқлаш, қиёслаш, умумлаштириш, тавсия қилиш, таҳлиллаш)га асосланган педагогик жараёнга оптималлаштириш воситасида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий педагогик фаолиятга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий педагогик фаолиятга тайёрлашнинг педагогик тизими ва дидактик таъминотини такомиллаштиришга оид таклифлардан №ФЗ-2016-0910202206 “Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида спорт соҳасида бажарилиши лозим бўлган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 мартдаги 89-03-965-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида келгуси фаолиятида вояга етмаган ўқувчиларни спорт воситасида тарбиялаш, улар орасида ҳуқуқий профилактик тадбирларни уюштириш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий педагогик фаолиятини ривожлантиришга тааллуқли интерфаол ёндашувни қўллаш асосидаги тавсия ва таклифлардан №ФЗ-2016-0910202206 “Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида ёшларни спорт воситасида тарбиялашга йўналтирилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 мартдаги 89-03-965-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчилари келгуси педагогик фаолиятида қўллашига мўлжалланган инновацион: “Тўп маррага”, “Музёрар” каби методлар ишлаб чиқилган; 
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий педагогик фаолиятга тайёрлаш босқичларига оид ишлаб чиқилган “Инновацион фаолиятни ташкил қилиш технологиялари” номли илмий-тажрибавий Махсус курс дастури ва таклифлардан №ПЗ-2014-09-05173317 “Ёш авлодни тарихий, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида муносиб тарбиялаш, таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш, узлуксиз таълим тизимида юқори малакали, шунингдек бошқарув кадрларни тайёрлаш муаммоларини тадқиқ этиш” номли Давлат илмий-техник дастури доирасидаги амалий вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 мартдаги 89-03-976-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий педагогик фаолиятга тайёрлаш босқичларини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий педагогик фаолиятга тайёрлаш моделига доир таклиф ва  тавсиялардан №ПЗ-2014-09-05173317 “Ёш авлодни тарихий, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида муносиб тарбиялаш, таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш, узлуксиз таълим тизимида юқори малакали, шунингдек бошқарув кадрларни тайёрлаш муаммоларини тадқиқ этиш” номли Давлат илмий-техник дастури доирасидаги амалий вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 мартдаги 89-03-976-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини касбий педагогик фаолиятга тайёрлаш модели такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish