Sayt test rejimida ishlamoqda

Айдаров Еркин Бакитовичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчи-ёшларга табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.РhD/Ped877.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, доц, фан арбоби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори; Чориев Иргаш Тураевич, педагогика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларга табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш технологияларини такомиллаштириш ҳамда амалиётда фойдаланишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларга табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия беришнинг технологик жиҳатлари таълим ва тарбия уйғунлигига асосланган тамойиллар (қадриятлилик, ҳаёт билан боғлиқлик) ва инновацион ёндашувлар (компетенциявий, ахборотлилик) интеграциясини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
мактаб ўқувчиларида дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш кўникмаларини шакллантириш модели  муаммоли таълим технологиялари (шахсий лойиҳа,  якка ва гуруҳий вазиятли масалаларни ечиш) ва интерфаол усуллар (ривожлантирувчи, рефлексив, ролли ўйинлар)га устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали ўқувчиларга экологик тарбия бериш технологиялари экологик компетентлик мезонлари (тоза муҳит ва тоза маҳсулот, соғлом тана ва соғлом фикр, фаол ҳаракат ва табиат таъсири)ни интегратив дарслар ва табиий ходисаларни кузатиш, атроф-муҳитга саёҳат уюштириш кабиларни машғулотларга сингдириш асосида такомиллаштирилган; 
ўқувчиларга табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия беришнинг дидактик (илмий, тизимли, тушунарли, кўргазмали) ва методик (лойиҳалаш, ўзини ўзи бошқариши, мустақил иш, экоклублар) талаблари ўқувчиларда шаклланиши лозим бўлган ижтимоий фаол фуқаролик, коммуникативлик, ахборот билан ишлаш, миллий ва умуммаданий каби таянч  компетенцияларга устуворлик бериш асосида тизимлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчи-ёшларга табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
замонавий экологик тарбия назариясига асосланиб, мактаб ўқувчиларига табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш технологиялари (компетенциявий, қадриятли, замонавийлик, ахборотлилик)ни такомиллаштиришнинг илмий назарий мазмуни умумтаълим мактаблари амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 майдаги 89-03-1636-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчи ёшларга экологик тарбия бериш технологияларини такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчи ёшларнинг экологик маданиятини дарсда ва дарсдан ташқари машғулотларда табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш кўникмасини шакллантириш технологиялари, модели ва усулларига доир дидактик параметрлар ва топшириқлардан амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 20 майдаги 89-03-1636-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи ёшларнинг экологик тарбия бўйича кўникмалари шакиллантирилган;
ўқувчиларда табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш технологияларининг амалий-услубий  меъзонлари мазмуни  “Экология ва табиатдан фойдаланиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи). Натижада ўқувчи ёшларнинг табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш технологияларини такомиллаштириш бўйича билим, кўникма ва малакалари хизмат қилган;
ўқувчиларга табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали замонавий экологик тарбия беришнинг илмий назарий жиҳатларини таҳлил қилиш, ҳамда экологик компетенцияларига таянган ҳолда ўқувчиларга табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш бўйича ишлаб чиқилган таълим ресурсларини амалиётга татбиқ этишда А-1-173 рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакиллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳаси мазмунига сингдирилган (Қарши давлат университетининг 2021 йил 2 июлдаги 04-2170-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи ёшларга табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш орқали экологик тарбия бериш технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish