Sayt test rejimida ishlamoqda

Атабекова Камола Гайратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Каратэчиларни мусобақаларга тайёргарлигининг психологик детерминантлари», 19.00.04– Тиббий ва махсус психология (тиббиёт фанлари) (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/P92.
Илмий раҳбар: Туляганова Гулчехра Кучкаровна, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Баратов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор; Арзикулов Дилшод Неъматович, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади каратэчиларнинг мусобақаларга тайёргарлигининг психологик детерминантларини аниқлаш ва улар асосида профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор спорт устасига номзод каратэчиларнинг «старт олди ҳолати»да мусобақа мотивацияси (спортчининг ғалабага ҳаддан ташқари ишониши) қанчалик юқори бўлса уларнинг мусобақадаги реакция тезлиги шунчалик паст ва уларнинг ножўя таъсирларга (нохолис ҳакамлик, рақибнинг ножўя ҳаракатлари, мусобақанинг муваффақиятсиз бошланиши, гуруҳдош дўстларнинг мағлубияти ва ҳоказолар) бардошлилиги юқори бўлса мусобақадаги реакция тезлиги ҳам юқори бўлиши исботланган;
спорт устасига номзод каратэчиларда ўз эмоционал (ҳис-туйғулари ва фикрлари) ҳолатини баҳолаш хусусияти ривожланган бўлса диққат-эътиборининг сусайиши туфайли мусобақа даврида кўзланган спорт натижаларга эришиш даражаси паст бўлиши аниқланган; 
каратэчи спортчининг шахсий безовталиги ва хавотирлилиги қанчалик юқори бўлса кучни бир жойга тўплаб кутилаёган натижага эришиш ҳисси ортиши туфайли унинг мусобақалардаги қатъияти шунчалик юқори бўлиши асосланган;
каратэчи спортчининг жисмоний (тана-феъл) компоненти, яъни мушак ҳисларининг қанчалик ривожланганлик даражаси жисмоний имкониятларни тўғри баҳолаш ва ундан самарадор фойдаланиш ҳисси устуворлиги таъминлангилиги туфайли унинг мусобақалардаги қатъиятини ортишига олиб келиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Каратэчиларнинг мусобақаларга тайёргарлигининг психологик детерминантларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
спортчиларнинг руҳий саломатлигини оптималлаштириш ва шу орқали уларни миллий ва халқаро мусобақаларда муваффақият қозониш имкониятларини ошириш учун олиб борилган тадқиқотлар асосида спортчилар, мураббийлар ва спортга жалб этилган болалар ва ўсмирлар учун ишлаб чиқилган «Спортчиларнинг психологик тайёргарлигида ментал шуғуллантиришни қўллаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (ТДПУ ҳузуридаги Психология илмий-услубий марказининг 2020 йил 19 августдаги 8-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларнинг функционал ҳолатини баҳолашда психологик детерминантларни аниқлаш, психологик коррекциялаш ва ривожлантиришга таъсир кўрсатиш ҳамда уларни мусобақаларга тайёргарлигини ошириш имконини берган;
спортчиларнинг мусобақаларга тайёргарлигининг психологик детерминантларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида жисмоний тарбия ва спорт тизимига, жумладан, Стол тенниси ва WTF Таэквондо федерациялари спорт шифокорлари ва мураббийлари амалиётига жорий этилган «Мамлакатда ижтимоий соғлом муҳитни яратиш, ёшларни тарбиялашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, маънавий тараққиётни психологик қўллаб-қувватлаш ва услубий кўмакни ривожлантиришнинг илмий-амалий асосларини шакллантириш» номли режа тасдиқланган (ТДПУ ҳузуридаги Психология илмий-услубий марказининг 2020 йил 19 августдаги 8-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларнинг экстремал шароитларда (мусобақаларда) натижавий самарадорлиги, уларнинг психологик саломатлигини сақлаш, жисмоний иш қобилиятини ошириш ҳамда юқори спорт кўрсаткичларига эришиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish