Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўлдашов Оббозжон Хокимовичнинг 
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта ИҚ – соҳа нур диодларининг параметрларини барқарорлаштириш усулларини ишлаб чиқиш”, 01.04.10 – Яримўтказгичлар физикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1. DSc/T387
Илмий маслаҳатчи: Далиев Хожакбар Султанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий – тадқиқот институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти, DSc.03/30.12.2019.FM/Т.01.12 
Расмий оппонентлар: Рахматов Ахмат Зайнитдинович, техника фанлари доктори, профессор; Тагаев Марат Баймуратович, техника фанлари доктори, профессор; Рахмонов Анвар Тожибоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади GaSb ярим ўтказгичли бирикма ва унинг ўрта ИҚ – соҳа спектри учун GaInAsSb ва AlGaAsSb қаттиқ эритмалари асосидаги ёруғлик диодларининг ҳамда яримўтказгичли нурлатгичлар асосидаги оптоэлектрон қурилмаларнинг параметрларини барқарорлаштириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
GaInAsSb (1,94 мкм ва 2,2 мкм) асосидаги икки тўлқинли ёруғлик диодларини ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган ва унинг - 400С + 800С ҳарорат оралиғида, 0,8 – 1◦С аниқликда барқарор бўлиши аниқланган;  
автоматик назорат қилувчи бир ва икки тўлқинли яримўтказгичли оптоэлектрон қурилмаларнинг ўлчаш аниқлиги ва ишончлилигини ошириш учун оптик тескари алоқали ўрта ИҚ – соҳа ёруғлик диодларининг параметрларини (нурланиш қуввати, нур интенсивлиги, нурланиш оқими, максимал нурланиш спектри, тўғри ток, тўғри кучланиш) барқарорлаштириш усули ишлаб чиқилган; 
икки тўлқинли ёруғлик диодларининг бошланғич ўлчов ва таянч нурланиш оқимларининг тенглигини таъминловчи, шунингдек уларнинг вақт бўйича параметрларини барқарорлаштирувчи яримўтказгичли оптоэлектрон қурилманинг икки структурали схемаси ишлаб чиқилган;
илк бор ўрта ИҚ – соҳа ёруғлик диодлари (1,94 мкм) асосида пахта ҳом-ашёси намлигини масофадан назорат қилувчи ИҚ – датчигини яратиш технологияси ишлаб чиқилган;
илк бор ўрта ИҚ – соҳа ёруғлик диодлари (2,2 мкм) ва кенг полосали фотоқабулқилгич (4,2 мкм) асосида кичик ўлчамли объектлар ҳароратини масофадан назорат қилувчи  яримўтказгичли оптоэлектрон қурилма ишлаб чиқилган;
илк бор GaInAsSb тузилмали ёруғлик диодлари (3,39 мкм) асосида атмосферадаги метан миқдорини масофадан назорат қилувчи қурилма ишлаб чиқилган; 
илк бор ўрта ИҚ – соҳа ёруғлик диодлари асосида (1,55 мкм) фуқаро авиацияси аэропортларида орнитологик хавфсизликни таъминлови автоматлаштирилган тизим ҳамда оптик толали алоқа линиясини ҳимоя қилувчи қурилма ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўрта ИҚ – соҳа ёруғлик диодлари параметрларини барқарорлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
пахта хом-ашёсини намлигини масофадан аниқловчи услубга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (№ IAP 2020 0563.10.03.2021 й). Илмий натижалардан фойдаланиш пахта хом-ашёси намлигини масофадан назорат қилувчи қурилмалар яратиш имконини берган;
геофизик қидирувлар учун эхолокацион қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (№ IAP 06244 25.05. 2020 й). Илмий натижалардан фойдаланиш кичик чуқурликда (100,0 м гача)  геофизик қидирув олиб бориш имконини берган;
объектлар ҳароратини масофадан назорат қилувчи оптоэлектрон қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ихтирога патент бериш тўғрисидаги қарори олинган (№ IAP 20070079. 05.06.2009 й). Илмий натижалардан фойдаланиш объектлар ҳароратини масофадан назорат қилувчи қурилмани яратиш имконини берган.
оптик толали алоқа тизимларида ахборотларни яширин ўзлаштиришдан ҳимояловчи усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (№ IAP 20120493 13.12.2012 й). Илмий натижалардан фойдаланиш оптик толали узатиш тизимларини ҳимоялаш имконини берган; 
оптик толали алоқа тизимларида ахборотларни яширин ўзлаштиришдан ҳимояловчи усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган  № IAP 20170250 29.06.2017 й). Илмий натижалардан фойдаланиш оптик оптик толали алоқа линияларида махфий ахборотларни узатиш имконини берган; 
ВА 5-035 “Зарядланган зарралар оқими детекторини тадқиқ этиш ва унинг асосида ер силкинишини башорат қилиш учун ўлчов ахборот комплексини яратиш” (2017-2018) мавзусидаги лойиҳада оптоэлектрон қурилмалар параметрларини барқарорлаштиришнинг икки структали схемаси ва технологиясидан фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 26 январдаги 89-03-451-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш қурилмаларнинг ўлчаш аниқлиги ва сезгирлигини ошириш имконини берган.
“Фарғона халқаро” аэропортида орнитологик хавфсизликни таъминловчи товушли замбаракларни автоматлаштирилган бошқарув тизимига ва “Ўзбектелеком” Фарғона филиалиида оптик толали алоқа тизимига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 2 февралдаги 33-8/1421- сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш аэропортда орнитологик хавфсизликни таъминловчи механик товушли замбаракларни автоматлаштириш хамда ИҚ – соҳа нур диодларининг ишлаш муддатини 2500 соатга ошириш имконини берган .

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish