Sayt test rejimida ishlamoqda

Зоҳиров Қудратжон Рафиқовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қўл ҳаракатлари биосигналларини таснифлашнинг алгоритмлари ва аппарат-дастурий мажмуасини ишлаб чиқиш», 05.01.04 – Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2375
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Турғунов Адилбек Мухтарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Зайнидинов Ҳакимжон Насиридинович, техника фанлари доктори, профессор; Рахматов Фурқат Абдираззоқович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электромиография сигнали асосида қўл ҳаракатларини машинали ўқитиш усуллари ёрдамида таснифлаш алгоритмлари ва аппарат-дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сигналнинг ўртача оғишини ҳисобга олган ҳолда реал вақт режимида электромиография сигналининг фаол потенциал чегарасини аниқловчи алгоритм ишлаб чиқилган;
таркибида AD8232 аналог-рақамли ўзгартириш қурилмаси мавжуд бўлган бир каналли Биталино қурилмаси асосида электромиография сигналларининг реал вақт режимида ўқув танламасини автоматик шакллантирувчи алгоритм ишлаб чиқилган;
электромиография сигналининг муҳим параметрлари асосида қўлнинг бирор предметга таъсир қилувчи ҳаракатларини реал вақт режимида машинали ўқитиш усуллари ёрдамида таснифлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
қўл ҳаракатларини таниш учун электромиография сигналларга асосланган аппарат-дастурий мажмуасининг функционал модуллари ва протез ўртасида маълумот алмашиниш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
реал вақт режимида электромиография сигнали асосида қўлнинг бирор предметга таъсир этувчи асосий ҳаракатларини таснифлаш бўйича яратилган аппарат - дастурий мажмуа Қашқадарё вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказида жорий қилинди (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 29 июл 33-8/5407-сонли ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 27 август 09-01-12/437-сонли маълумотномалари). Илмий тадқиқот натижаси тиббиёт муассасаларининг SCI (spinal cord injury, орқа мия шикастланиши) касаллигига чалинган (С5-С8 даражалари) беморларида синаб кўрилди, беморлар устида ўтказилган тажрибалар натижасида касалланган қўлнинг ҳаракатлари сонини 3 баробаргача ошириш орқали физиотерапия усулининг кўпфункционаллигига эришилди ва беморнинг реабилитация қилиш муддатини таҳминан 2-3 мартагача камайтириш имконини берган;
машинали ўқитиш алгоритмлари асосида электромиография сигнали ёрдамида ҳаракатларни таснифлаш бўйича яратилган дастурий модуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий – амалий тиббиёт марказида жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 29 июл 33-8/5407-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси тиббиёт муассасаларининг SCI (spinal cord injury, орқа мия шикастланиши) касаллигига чалинган (С5-С8 даражалари) беморларда олиб бориладиган реабилитация усули шахсан физиотерапевт иштирокида ва унинг қўл ҳаракатлари асосида олиб борилди шунинг учун беморлар устида ўтказилган тажрибалар натижасида касалланган қўлнинг ҳаракатлари сонини 2-3 мартагача ошириш имкониятини яратилди ва беморнинг реабилитация қилиш муддатини таҳминан 2-3 мартагача камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish