Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Умид Анваровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коллектор-зовур сувларининг минерализациясини биологик усулда пасайтириш ва ундан суғорма деҳқончиликда фойдаланиш», 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx65.

Илмий раҳбар: Хамидов Мухаммадхон Хамидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Мирзажонов Қирғизбой Мирзажонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик; Норқулов Усмон, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро воҳаси шароитида Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (Azolla caroliniana) сув ўсимликлари ёрдамида коллектор-зовур сувларининг минерализациясини камайтириб, сифати яхшиланган зовур сувлари билан ғўзани суғориш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Бухоро вилоятининг коллектор-зовур сувларида лаборатория шароитида Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (Azolla caroliniana) сув ўсимликларининг ўсиши, ривожланиши, биомасса ҳосил қилиши аниқланган;

Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (Azolla caroliniana) сув ўсимликларини коллектор-зовур сувларидаги озуқа моддаларга таъсири ҳамда уларнинг минерализациясини камайтириш самарадорлиги аниқланган;

минерализацияси юқори бўлган коллектор-зовурлар бўйидаги кичик ҳовузларда Кичик Ряска (Lemna minor) сув ўсимлигининг коллектор-зовур сувларида ўсиши, ривожланиши ҳамда уларнинг минерализациясига таъсири аниқланган;

минерализацияси биологик усулда пасайтирилиб, сифати яхшиланган коллектор-зовур сувлари билан ғўзанинг Бухоро-6 навини суғориш ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Коллектор-зовур сувларининг минерализациясини биологик усулда пасайтириш ва ундан суғорма деҳқончиликда фойдаланиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:

коллектор-зовур сувларининг минерализациясини биологик усулда пасайтириб, улардан суғорма деҳқончиликда фойдаланиш 2014–2016 йилларда Бухоро вилоятини Бухоро, Ромитан, Пешкў, Вобкент ва Шофиркон туманларининг фермер хўжаликларида ғўзанинг Бухоро-6 навини суғориш 133 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 17 февралдаги 04/32-342-сон маълумотномаси). Бунда сув танқислигининг салбий оқибатлари камайтирилиб, пахтадан гектарига 5,4-6,2 центнер қўшимча ҳосил олинган, атроф-муҳитни ифлосланишининг олдини олишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish