Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Лола Иззатиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация  мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли типдаги ичак таъсирланиш синдромининг микроэлементлар номутаносиблиги бўлган беморлар ҳаёт сифатига таъсирини баҳолаш» 14.00.05 - Ички касалликлар (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib1405.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Равшанбек Бабажонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.   
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси  Урганч филиали, PhD 04/30.09.2020.Tib.123.01. 
Расмий оппонентлар: Каримов Мирвасит Мирвасикович - тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нурбаев Фармон Эргашович, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт иниститути. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: микроэлементлар номутаносиблиги мавжуд бўлган ичак таъсирланиш синдромида касалликнинг клиник кечиши, беморлар руҳий-ҳиссий ҳолати ва ҳаёт сифатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ичак таъсирланиш синдромида мойиллик қилувчи омиллардан ижтимой омилларнинг устунлиги билан ажралиб турувчи ҳудудий фарқлар асосланган;
илк маротаба ичак таъсирланиш синдроми кечиш оғирлигини белгиловчи клиник-анамнестик мезонлар ва баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;
ичак таъсирланиш синдроми бўлган беморлар организмида ҳаётий зарур элементлардан Ca, Mg, Fe, Zn, Cu, I, Mn, Co танқислиги ва P, Se миқдори ошиши билан тавсифланадиган номутаносиблик ривожланиши исботланган;
ичак таъсирланиш синдромининг кечиш оғирлиги, бемор ҳаёт сифати руҳий ва жисмоний кўрсаткичларининг намоён бўлиши организмдаги ҳаётий зарур ҳамда токсик микроэлементлар номутаносиблик даражасига мос равишда ўзгариши асосланган; 
микроэлементлар номутаносиблиги билан кечувчи ичак таъсирланиш синдроми бўлган беморларда коррекцияловчи терапияни қўллаганда даво самардорлиги ошиши ва ҳаёт сифати яхшиланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ичак таъсирланиш синдромида организмдаги кимёвий элементларнинг тизимли диагностикасини ўтказиш бўйича  олинган илмий натижалар асосида: 
ичак таъсирланиш синдромида минтақавий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ҳаёт сифати ўзгаришларини эрта ташхислаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ичак таъсирланиш синдроми турли шаклларида беморларнинг клиник-психологик ҳолати ва ҳаёт сифатини ташхислашнинг янги усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 майдаги 8н-д/161-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ичак таъсирланиш синдромида беморларнинг руҳий-ҳиссий ҳолати ва ҳаёт сифати бузилишларини эрта ташхислаш ҳамда уларни олдини олиш имконини берган; 
ичак таъсирланиш синдромида организмдаги кимёвий элементлар мувозанати бузилишларини эрта ташхислаш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ичак таъсирланиш синдроми турли шаклларида кимёвий элементлар мувозанати бузилишини ташхислашнинг янги усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 майдаги 8н-д/161-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ичак таъсирланиш синдромида  беморлардаги микроэлементлар номутаносиблигини эрта босқичларида аниқлаш имконини берган; 
Ичак таъсирланиш синдромида беморларнинг руҳий-ҳиссий ҳолати ва ҳаёт сифати ҳамда микроэлементлар мувозанати бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Жондор туман тиббиёт бирлашмаси, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси, Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси, Бухоро шаҳар 9- ва 3- сон оилавий поликлиникалар амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 августдаги 08-09/9726-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этиш диагностика сифатини оширишга, касалликнинг ривожланиш хавфини ва оғирлигини башорат қилишга, касалхонада бўлиш муддатини қисқартиришга ва шу билан беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имкон яратган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish