Курталиев Эльдар Нуриевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стирил буёқлар ва унга яқин бирикмалар молекулалари фотоникаси», 01.04.05– Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/FM49.
Илмий маслаҳатчи: Низомов Негмат Низомович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.FM/T.34.01.
Расмий оппонентлар: Нематов Шерзод Каландарович, физика-математика фанлари доктори; Азаматов Закиржан Тохирович, физика-математика фанлари доктори; Семенов Денис Иванович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Стирил бўёқлар ва уларга турдош бўлган моддаларнинг турли табиатдаги эритувчилар ва биологик объектлар билан таъсир жараёнида уларнинг спектрал-люминесцент ва фотокимёвий хусусиятларининг ҳосил бўлиш табиатини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги стирил (26 та) буёқларнинг спектрал-люминесцент ва фотокимёвий хусусиятларига молекулаларнинг тузилиши, улар ўринбосарларининг ва эритувчининг табиати, бўёқнинг концентрацияси ва ёруғликнинг таъсири ўрганилган;
стирил буёқлар мономер молекулаларини қорамол қон зардоби ва ДНК билан боғланиш ҳосил қилгандаги спектрал-флуоресцент характеристикалари ва биофизик параметрлари аниқланган;
мономер ва гомодимерлар ўртасидаги ўзаро таъсирлар эритувчи иштирокида ва эритувчи иштирокисиз ҳамда уларнинг қорамол қон зардоби ва ДНК билан таъсир жараёнларининг спектрал намоён бўлишидан уларнинг табиати аниқланган ва тушунтирилган;
тажрибада олинган натижалар ва квант-кимёвий ҳисоблашлар асосида: стирил буёқлари атомларида зарядларнинг тақсимланиши, молекулаларнинг дипол моментлари ва улардаги электрон ўтишлар табиати ҳамда стирил буёқлар молекулаларининг тузилиши билан уларнинг спектрал-флуоресцент хусусиятлари ва электрон ўтишлар табиати орасидаги боғлиқлик ўрнатилган;
стирил буёқларни тиббиёт ва биологияда флуоресцент зонд сифатида қўллаш учун таклифлар ва тавсияномалар ишлаб чиқилган.
пахта ёғи таркибидаги госсиполни аниқлашнинг янги оптик тезкор усули ишлаб чиқилди, бу рангсиз индикаторни пахта ёғи таркибидаги госсиполнинг концентрациясига қараб оч пушти рангдан тўқ қизилгача ўзгаришига асосланган;
Пахта ёғи таркибидаги госсиполнинг миқдорини ўлчайдиган ихчамгина асбоб яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Стирил бўёқлар ва уларга турдош бўлган моддаларнинг спектрал-люминесцент ва фотокимёвий хусусиятларини ҳосил қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
пахта ёғи таркибидаги эркин госсиполни аниқлаш бўйича («Пахта ёғи таркибидаги эркин госсипол миқдорини аниқлашнинг усули» Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган, UZ №IAP04694 30.11.2010 й). Ишлаб чиқилган усул госсиполни аниқлаш жараёнини соддалаштирган ва қайд қилиш жараёнини бир тартибда камайтирган;
берилган спектрал-люминесцент характеристикалар ва фотокимёвий хусусиятларга эга бўлган янги органик люминофорлар Украина Миллий Фанлар академиясининг Молекуляр биология ва генетика институтида флуоресцент зонд ва нишон оқсил ва нуклеин кислоталарни қайд қилишда қўлланилган (Украина Миллий Фанлар академияси Молекуляр биология ва генетика институтининг 2016 йил 24 мартдаги 109/293-04-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш квант чиқиш ва фототурғунлиги икки тартибда кўп бўлган янги флуоресцент зонд ва нишон яратиш имконини берган;
ютилиш ва флуоресценция спектрлари қизил ва яқин инфрақизил соҳаларда бўлган янги органик люминофорлар «Монокристаллар» Илмий технология концернида тиббий-биологик тадқиқотларда ва клиник ташхис қўйишда қўлланилган (Украина Миллий Фанлар академиясининг 2016 йил 2 майдаги 118/003-05-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши экстинкция коэффициенти қиймайти икки баробар кўп бўлган янги нишон ва зондлар яратиш имконини берган.