Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаққулов Жахонгир Мардоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электролиз усулида биомойил полимер қопламаларни шакллантирилиши”, 01.04.06 – “Полимерлар физикаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/FM247
Илмий раҳбар: Холмуминов Абдулфатто Ахатович, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSс.02/30.12.2019.К/FМ/Т.36.01.
Расмий оппонентлар: Инағамов Собит Якубжанович , техника фанлари доктори, профессор; Нургалиев Ильнар Накипович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Наманган Давлат университети 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электролиз усулида биомойил полимер қопламаларни металл сиртида шакллантиришнинг физик принциплари ва тавсифларини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
макроионлар ва ионларнинг аралашмадан электрокимёвий тикланиш асосида қатламлар шакллантиришнинг принципиал имкониятлари ва оптимал шароитлари аниқланган;
хитозан ва фиброин макроионларининг электр майдонида силжиши, электрод сиртини қоплаши ва электрокимёвий тикланишини амалга оширишнинг физик параметрлари аниқланган;
биополимерларни электрокимёвий тикланишини самарали амалга ошириш ва назорат қилиш учун электролиз усули термик ва поляризацион-оптик назорат усуллари билан такомиллаштирилган;
маҳаллий ипак фиброини ва учкалций фосфат аралашмаси асосидаги биомойил қопламалар турли шаклли стоматологик титан имплантатлар юзасида шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Электролиз усулида биомойил полимер қопламаларни шакллантириш:
фиброиннинг ионоген молекулаларини макроион сифатида электр майдонида ҳаракатланиш принциплари ва параметрлари А-4-13 рақамли “Электроспиннинг усулида фиброин, хитозан ва акрилонитрил сополимери асосида нанотолали нотўқима материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 сентябрдаги 89-03-3245 сон маълумотномаси). Натижада электроспиннинг усулида юқори кучланишли электр майдони таъсири остида фиброин эритмасидан нанотолалар олиш имконини берган;
ипак толаларнинг физикавий хоссаларини тадқиқ қилиш натижалари ОТ-Ф2-29 рақамли “Табиий толаларнинг физик хоссаларига ташқи факторларни таъсирини ўрганиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 5 февралдаги 89-03-674 сон маълумотномаси). Натижада улар асосида намликни ўлчовчи электрон қурилма ясаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish