Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминов Исломбек Аррабоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мураккаб зонали кристалларда зоналараро кўп фотонли ёруғлик ютилишининг спектрал тадқиқи”, 01.04.07–Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/FM609.
Илмий раҳбар: Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.FМ.106.01.
Расмий оппонентлар: Аюханов Рашид Ахмедович, физика-математика фанлари доктори; Султонов Номонжон Акрамович, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади мураккаб зонали кристалларда икки ва уч зонали Кейн моделига кўра қутбланган ёруғликнинг зоналараро кўп фотонли ютилиши ҳамда унинг чизиқли-циркуляр дихроизмининг механизмларини тадқиқ қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк марта куб симметрияли кристалларда бир вақтнинг ўзида икки фотон¬ли ютилишни эътиборга олган ҳолда зоналараро оптик ўтишлардаги уч фотон¬ли ютилишнинг чизиқли-циркуляр дихроиз¬ми назарияси ривожлантирилган;
илк марта уч зонали Кейн яқинлашишида ташувчилар тўлқин векторларининг ихтиёрий қийматлар соҳасида парциал уч фотонли ютилиш коэффициентларининг спектрал боғланишлари ҳисобланган ҳамда InSb ва GaAs кристаллар учун миқдорий солиштирилган; 
бошланғич ва виртуал ҳолатларнинг қайси зонада жойлашишдан қатъи назар частотанинг ортиши билан InSb ва GaAs кристалларда уч фотонли ютилиш коэффициентининг миқдоран орта бориб максимумга эришиши, сўнгра камайиши аниқланган ва миқдоран солиштирилган;
илк марта кўп зонали Кейн моделига кўра InSb ва GaAs ярим ўтказгичларда зоналараро уч фотонли чизиқли-циркуляр дихроизм спектрал боғланишидаги частотанинг маълум бир соҳасида кескин ортиши ва энергиявий спектрда нопараболик ҳадларни эътиборга олиш билан унинг йўқолиши топилган; 
зоналараро уч фотонли чизиқли-циркуляр дихроизм ва ютилиш коэффициентининг спектрал боғланишига тегишли назарий ҳисоблашлар ZnS ва InSb кристалларида олинган экспериментал натижаларни 10% дан кичик хатолик билан тушунтирган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Зонавий тузилиши кўп зонали Кейн моделига кўра тавсифланувчи кристалларда зоналараро уч фотонли ўтишлар билан боғланган оптик ҳодисаларни тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
мураккаб зонали кристалларда қутбланган ёруғлик зоналараро уч фотонли ютилиш коэффициентининг кўп зонали Кейн моделига кўра ҳисобланган спектрал боғланишлари Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг «Физика» кафедрасида 2012-2016 йилларга мўлжалланган Ф2-21 «Яримўтказгич – диэлектрик чегарасидаги сирт ҳолатлар зичлигини аниқлашни математик моделлаштириш» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида яримўтказгичли қурилмаларда содир бўладиган сирт ҳолатларга боғлиқ оптик ҳодисалар соҳасида олиб бориладиган тадқиқот натижаларидаги тор зонали кристаллар ток ташувчиларининг фотонларда сочилишига кўра содир бўладиган кўп фотонли оптик эффект бўйича ёруғликнинг уч фотонли ютилиш коэффициенти ҳамда чизиқли-циркуляр дихрозмининг спектрал боғланишлари бўйича олинган илмий натижаларидан фойдаланилган (Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 2021 йил 23-июнь 06/10-09/651-сон маълумотномаси). Ушбу илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланиш мураккаб зонали кристаллар асосида тайёрланган оптик қабул қилгичларнинг ишчи частоталар соҳасини янада кенгайтириш имкониятини яратган;
мураккаб зонали кристалларда қутбланган ёруғликнинг кўп фотонли ва интенсивлигига нисбатан ночизиқли ютилишининг назарий ҳисоблашлари Наманган давлат университети «Физика» кафедрасида 2012-2016 йилларга мўлжалланган Ф2-ОТ-О-15494 «Квант нуқтали гетеро- ва нанотузилмалардаги экситонларни, поляронларни, биполяронларни ва кўчиш ходисаларини тадқиқ этиш асосида нурлагичлар, фотоэлементлар ва бошка турдаги оптоэлектрон асбобларнинг самарадорлигини яхшилаш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада гетеро- ва нанотузилмалардаги экситонлар, поляронлар, биполяронлар ва уларга боғлиқ кинетик ҳодисаларни тадқиқ этишда фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2021 йил 23-июнь 277-04-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланиш паст инерцияли оптик қурилмаларни моделлаш¬тириш соҳасида олиб бориладиган илмий тадқиқотлар, шунингдек уларнинг ишчи спектрал соҳаларини янада кенгайтириш имкониятини берган;
мураккаб зонали кристалларда уч фотонли чизиқли-циркуляр дихрозм ва ютилиш коэффициентининг спектрал тадқиқот натижалари 2016-2018 йилларга мўлжалланган AYP (F)-20/518-рақамли «The Mid Infrared LET and Photodiode pair for Gas Sensors» лойиҳасида яримўтказгичли фотодиодларнинг паст инерцияли хоссаларини тадқиқ қилишда фойдаланилган (Улудағ университети (Туркия) 2021/20/518-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш яримўтказгичли фотоўзгартиргичларнинг ишлаш тезлигини орттиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish