Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Рофиқжон Юсуповичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Модулли плуг учун корпус тури ва параметрларини асослаш”, 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/T1467.
Илмий раҳбар: Бойметов Рустам Исаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, PhD.05/13.05.2020.T.112.01.
Расмий оппонентлар: Имомқулов Кутбиддин Боқижонович техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдувахобов Дилшод Абдувахидович техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалиги техника ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори қувватли ҳайдов тракторлари билан агрегатланадиган модулли плугнинг агротехника талаблари даражасидаги иш сифатини кам энергия сарфлаган ҳолда таъминлайдиган параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
юқори қувватли ғилдиракли ҳайдов тракторлари билан агрегатланадиган модулли плугнинг конструктив схемаси унга ўрнатиладиган корпуслар сони тракторнинг тортиш кучи ва тупроқнинг хоссаларига боғлиқ равишда ўзгартирилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган; 
модулли плугнинг параметрлари тупроқ хоссалари, унинг уваланиш даражаси белгиланган меъёрдан кам бўлмаслиги, ўсимлик қолдиқлари чуқур ва тўлиқ кўмилиши ҳамда плугнинг тортишга қаршилиги минимал бўлишини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
модулли плуг таянч ғилдирагининг диаметри ва тўғинининг кенглиги унинг шудгорлаш чуқурлигининг нотекислиги белгиланган меъёрдан катта бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
модулли плугнинг корпуслари орасидаги бўйлама масофа, корпуснинг қамраш кенглиги ва агрегат ҳаракат тезлиги уларнинг агротехник ва энергетик иш кўрсаткичларига таъсирини баҳоловчи регрессия тенгламаларини биргаликда ечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
юқори қувватли ғилдиракли ҳайдов трактори билан агрегатланадиган модулли плуг Андижон вилояти Пахтаобод  тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 02/023-4558-сон маълумотномаси). Натижада ўсимлик қолдиқларининг кўмилиш тўлиқлигини 3,9 фоизга ва иш унумини 1,1-1,2 мартага оширишга эришилинган;
модулли плуг Андижон вилояти Избоскан тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 02/023-4558-сон маълумотномаси). Натижада ерларни шудгорлашда ҳар бир гектар ерга сарфланадиган меҳнат ва эксплуатацион харажатларни мос равишда 6,3 ва 15,5 фоизгача камайтириш имкони яратилган;
юқори қувватли ғилдиракли ҳайдов тракторлари учун модулли плугни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) «BMKB-Agromash» АЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 02/023-4558-сон маълумотномаси). Натижада юқори қувватли ғилдиракли ҳайдов тракторлари учун модулли плугни ишлаб чиқариш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish