Sayt test rejimida ishlamoqda

Даулетмуратов Мухамедали Мирзамуратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ГАТ технологияларини қўллаган ҳолда тупроқларни агрокимёвий текшириш ва ахборот – таҳлилий тизимини ишлаб чиқиш (Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани суғориладиган тупроқлари мисолида)”, 06.01.04-«Агрокимё» (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Qx405.
Илмий раҳбар: Гафурова Лазиза Акрамовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат аграр универститети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Санакулов Акмал Лапасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент, Баходиров Зафар Абдувалиевич , биология фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ГАТ технологияларини қўллаган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани суғориладиган ўтлоқи-алювиал тупроқларининг рақамли агрокимёвий харитаграммаларини яратиш ва шу асосда қишлоқ хўжалиги экинлари учун мақбул ўғит меъёри ва муддатларини белгилаш ҳамда тупроқ агрокимёвий текширув ахборот-таҳлилий тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тахтакўпир тумани «Мақпалкўл» массиви учун тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини ўзида жамлаган «Тупроқ агрокимёвий текширув ахборот-таҳлилий тизими» дастурий таъминоти яратилган;
яратилган «Тупроқ агрокимёвий текширув ахборот-тахлилий тизими» дастурий таъминоти орқали маълумотларни сақлаш, тезкор янгилаш, қидириш ва тақдим этиш жараёнларини амалга ошириш имкониятлари юқори эканлиги асосланган; 
минерал ўғит меъёри ва муддатларининг илмий асосларини ишлаб чиқишда рақамли агрокимёвий харитаграммалар маълумотларидан фойдаланиб, ҳаракатчан фосфор Р1,1088, алмашинувчан калий учун К1,0383 тузатиш коэфициентлари ишлаб чиқилган;
«Тупроқ агрокимёвий текширув ахборот-тахлилий тизими» дастурий таъминоти орқали тупроқларнинг агрокимёвий ҳолати бўйича мониторинг юритиш ва уни башорат қилиш имконияти мавжудлиги асосланган;
ArcGIS дастурий таъминотининг Geostatistical Analyst нинг Empirical Bayesian kriging усулидан фойдаланиб тупроқ агрокимёвий хусусиятларининг тақсимоти вариограмма қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида ГАТ технологияларини қўллаган ҳолда тупроқларни агрокимёвий текшириш ва ахборот-таҳлилий тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг агрокимёвий хоссаларини тавсифловчи Тахтакўпир тумани «Мақпалкўл» массиви 6261,5 гектар тупроқлари учун ГАТ технологиялари асосида 1:25000 миқёсда тузилган агрокимёвий харитаграммалар Тахтакўпир тумани қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги №01/026-1367-сон маълумотномаси). Натижада, массив майдонларида даланинг агрокимёвий паспортлари ва қайдномаларини тузиш, шунингдек, тупроқларнинг гумус ва озиқа элементлари учун баланс ҳисоб-китобларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги ерларини агрокимёвий ҳолатини баҳолаш ва башорат қилиш имконини берган;
ГАТ технологиялари асосида Тахтакўпир тумани «Анвар-Тахта» (91 га) ва «Сабир-Тахта» (73,3 га) фермер хўжаликлари суғориладиган тупроқларининг гумус ва озиқа элементлари билан таъминланганлик даражаларини акс эттирувчи 1:5000 миқёсда тузилган рақамли агрокимёвий харитаграммалари Тахтакўпир тумани қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги №01/026-1367-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликлари майдонларининг тупроқ-иқлим шароити, экин тури, тупроқларнинг озиқа элементлари билан таъминланганлик даражаси бўйича минерал ва маҳаллий ўғитларни табақалаб қўллашга эришилган;
рақамли агрокимёвий харитаграммалар асосида режалаштирилган ҳосил миқдорига боғлиқ ҳолда, озиқа элементлар учун коэффициентлар ишлаб чиқилган ва «Мақпалкўл» массивида тарқалган суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқлар шароитида қишлоқ хўжалиги асосий экин турларини озиқлантиришнинг мақбул меъёр ва муддатлари Тахтакўпир тумани қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги №01/026-1367-сон маълумотномаси). Натижада, массивда 761 гектар ғўза парваришланадиган майдони учун азотли минерал ўғитлар 133,6 тонна, фосфорли минерал ўғитлар 66,1 тонна ва калийли минерал ўғитлар 43,9 тонна кераклиги аниқланган. Шунингдек, 1055,2 гектар ғалла экиладиган майдонга азотли минерал ўғитлар 148,4 тонна, фосфорли минерал ўғитлар 73,0 тонна ва калийли минерал ўғитлар 29,2 тонна кераклиги аниқланган ва бу эса массив майдонларида фойдаланиладиган ўғитлардан илмий асосланган ҳолда самарали фойдаланиш имконини берган; 
рақамли агрокимёвий харитаграммалардаги кўрсаткичлардан тўғридан-тўғри фойдаланиш орқали «Анвар - Тахта» фермер хўжалиги шароитида етиштириладиган асосий қишлоқ хўжалик экинлари учун ўғит меъёри ва муддатлари ҳисоблаб чиқилиб Тахтакўпир тумани қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги №01/026-1367-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжалик майдонлари суғориладиган тупроқларнинг барқарор унумдорлигини таъминлашга, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосил ва сифатини яхшилашга йўналтирилган агрокимёвий тадбирларни белгилаш имконини берган; 
тадқиқот ҳудуди учун «Тупроқ агрокимёвий текширув ахборот-таҳлилий тизими» яратилган ва Тахтакўпир тумани қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги №01/026-1367-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуд тупроқларининг агрокимёвий ҳолати бўйича бир йиллик электрон маълумотлар базаси шаклланиб, ҳудудда агрокимёвий мониторинг ҳамда рақамлашган агрокимёвий хизмат кўрсатишни ташкил этишда ушбу тизим бошланғич қадам бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish