Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Саъдилло Олимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стохастик рекуррент жараёнларнинг асимптотик таҳлили», 01.01.05 – Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика  (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/FM313
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзРФА Математика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Математика институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.FM.86.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбарлар: Хусанбаев Якубджан Мухаммаджанович, физика-математика фанлари доктори, доцент. 
Расмий оппонентлар: Форманов Шокир Қосимович, физика-математика фанлари доктори, академик; Ходжибаев Вали Рахимджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иммиграция оқими боғлиқ тасодифий миқдорлардан ташкил топган иммиграцияли тармоқланувчи жараёнларнинг лимит тақсимотларини тавсифлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Иммиграция оқими ўсувчи ва боғлиқлик шартида критик тармоқланувчи жараёнлар флуктуацияси учун функционал лимит теоремалар исботланган;
Иммиграция окими кенг маьнодаги стационар жараёнлардан ташкил топган деярли критик тармокланувчи жараёнларнинг ўсиш тезлиги ва асмиптотикаси топилган;
Деярли критик иммиграцияли тармоқланувчи жараёнлар флуктуацияси учун марказий лимит теоремада яқинлашиш тезлигининг баҳоси олинган;
Иммиграция оқими ўсувчи ва боғлиқлик шартларида докрититик хамда надкритик тармоқланувчи жараёнлар флуктуациясининг асимптотик нормаллиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иммиграция оқими боғлик тасодифий миқдорлардан ташкил топган тармоқланувчи жараёнлар учун лимит теоремалар бўйича олинган натижалар асосида:
иммиграцияли тармоқланувчи жараёнлар учун олинган функционал лимит теоремалари натижаларидан ФА-Атех-2018-4  рақамли «Янги дори воситаларини ишлаб чикишда молекуляр оптималлаштиришнинг виртуал усулларини ишлаб чиқиш: машинани ўрганишни чуқурлаштириш ва биологик жараёнларнинг прогнозлаш моделларини тушуниш» мавзусидаги амалий лойиҳада биологик ва кимёвий жараёнларни прогнозлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 26 мартдаги № 2/1255-902-сонли маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши молекуляр гинетикада юзага келадиган вазиятларни моделлаштириш имконини берган;
иммиграция оқими боғлик тасодифий миқдорлардан ташкил топган тармоқланувчи жараёнларнинг характеристик функцияси учун асимптотик ёйилмадан ОТ-Ф-4-03  рақамли «Узлуксиз ҳамда дискрет вақтли аниқ динамик системалар, қисмий интеграл операторлар спектрлари» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада тармоқланувчи жараён тақсимотининг асимптотик хоссаларини тафсифлашда  фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2021 йил 23 августдаги  № 04/2809-сонли маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши дискрет вақтли динамик системаларнинг лимит тақсимотини тавсифлаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish