Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахимова Дилора Каримовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон учун янги ҳисобланган банк маҳсулотларини жорий қилиш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1292.
Илмий раҳбар: Шоҳаъзамий Шоҳмансур Шоҳназир ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Хасан Ўткирович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон учун янги ҳисобланган банк маҳсулотларини жорий қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анаънавий банкларни “молиявий инструмент-хизмат-платформа” учлигининг горизонтал ва вертикал боғлиқлигини таъминлаш орқали смарт рақамли банк фазасига трансформациялаш асосида инновацион молиявий хизматлар бозорини ривожлантириш асосланган;
илк бора мамлакатимиз тижорат банклари амалиётида молиявий бозор профессионал институтларини уларнинг ўзаро интеграллаштирилган бизнес-платформалари орқали ягона смарт рақамли макрорегулятор воситасида тартибга солиниши таклиф этилган;
рақамли банк маҳсулотларидан фойдаланиш ва аҳоли жон бошига ЯИМ ўртасида 0,6-0,9 гача кучли боғлиқлик мавжудлиги, улар таъсирида банклар рентабеллигининг йиллик ўртача 4-7 фоизгача ўсиши, операцион харажатларнинг йиллик ўртача 10 фоизгача камайиши, рискларнинг (NPL бўйича) йиллик ўртача 2 фоизгача пасайишига олиб келиши асосланган;
2030 йилгача миллий банк тизимини яхлит смарт рақамли молиявий экотизим моделига ўтишни таъминлаш имконини берувчи уч босқичли гибридли, рақамли ва ягона макрорегулятор орқали назорат қилинувчи молиявий экотизим яратиш фазалари орқали инновацион ривожлантириш таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инновацион банк маҳсулотлари, уларнинг таҳлили, ва таснифини услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
такомиллашган талқини берилган тушунчалар ҳамда уларнинг янгича тўлдирилган таснифи ва тавсифи берилганлигига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Қишлоқ қурилиш банк»АТБ смарт рақамли банк фазасига трансформацияланиши бўйича тадқиқотларда қўлланилган  (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 24 июндаги 17-22/409-сон,  «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2021 йил 24 июндаги 26-06/3777-сон ҳамда «Қишлоқ қурилиш банк»АТБнинг 2021 йил 25 июндаги 03/10-45-4731-сон маълумотномалари)  Таклифни қўллаш натижасида рақамлаштириш ва смарт рақамли молиявий технологиялар жорий қилиш билан боғлиқ терминологик базис ва аналитик хулосалар аниқлик даражасини камида 25 (йигирма беш) фоизга оширишга эришилган;
необанк операциялари бажарилишининг яхлит бизнес-платформаларини давлатнинг смарт рақамли макрорегулятор томонидан мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ фаолиятларида смарт рақамли макрорегулятор томонидан тартибга солинувчи смарт рақамли молиявий технологиялар бозорининг модели ривожлантирилиши учун назарий-методологик базис бўлиб хизмат қилган   (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 24 июндаги 17-22/409-сон,  «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2021 йил 24 июндаги 26-06/3777-сон ҳамда «Қишлоқ қурилиш банк»АТБнинг 2021 йил 25 июндаги 03/10-45-4731-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида тижорат банклари смарт рақамли молиявий инструментлар бозори ва смарт рақамли молиявий хизматлар бозори тизимида ўзаро баланслаштирилган фаолияти тезкорлиги ва рақобатдошлигини камида 30 (ўттиз) фоизга оширган; 
инновацион банк маҳсулотлари жорий қилиниши тенденциялари таҳлили асосида уларнинг ривожланиш қонуниятлари ва муаммолари аниқланганлигига оид таклифидаги моделлар ва методика асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ рақамли трансформацияланиши, ички ва ташқи смарт рақамли молиявий технолгиялар жорий қилиниши самарадорлиги оширишга имкон берган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 24 июндаги 17-22/409-сон,  «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2021 йил 24 июндаги 26-06/3777-сон ҳамда «Қишлоқ қурилиш банк»АТБнинг 2021 йил 25 июндаги 03/10-45-4731-сон маълумотномалари). Бунда тижорат банкларининг инновацион банк маҳсулотлари бозоридаги ривожланиш тенеденцияларини тизимли тадқиқ этиш ва прогнозлаш ҳамда янги смарт рақамли молиявий технолгиялар танлаб олиш бўйича аналитик фаолияти натижадорлик ва тезкорлик даражаси камида 2 (икки) баробарга оширилган; 
банк тизимини учта босқичда инновацион ривожлантиришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ рақамли трансформация стратегияларини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 24 июндаги 17-22/409-сон, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2021 йил 24 июндаги 26-06/3777-сон ҳамда «Қишлоқ қурилиш банк»АТБнинг 2021 йил 25 июндаги 03/10-45-4731-сон маълумотномалари). Ушбу таклиф банклар смарт рақамли молиявий технологиялари ва рақамли банк платформаларини жорий қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш муддатларини камида 2 (икки) баробарга камайтирган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish