Холмурадова Гўзал Рўзиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Конвергент дурагайлаш услублари орқали ғўза навлари селекцияси самарадорлигини ошириш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Qх21.
Илмий маслаҳатчи: Намазов Шадман Эргашович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги институти, DSc. 27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ибрагим Ташкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ризаева Сафия Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор; Мамарахимов Бунёд Икрамович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: конвергент дурагайлашнинг турли услублари орқали яратилган ғўза дурагайларида хўжалик белгиларининг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва шаклланишини қиёсий тадқиқ қилиш асосида ушбу услубларнинг генетик жиҳатдан бойитилган селекцион ашёларни яратишдаги самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Илк бор ўрта толали ғўза навлари селекциясида турли генотипга эга ғўза навлари иштирокида конвергент дурагайлашнинг трансгрессив рекомбинациялаш, бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш ва тўлиқсиз қайта чатиштириш услублари орқали яратилган дурагайлари қиёсий таҳлил қилинган;
улар асосида хўжалик учун қимматли белгиларнинг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва юқори авлодларда шаклланиши борасидаги қонуниятлар илмий асослаб берилган; конвергент дурагайлашнинг ҳар иккала ўрганилган услублари қўлланилганда жуфт, мураккаб ва қўш дурагайлашлардан фарқли равишда дурагайларнинг дастлабки авлодларидан бошлаб аксарият белгилар бўйича кенг ўзгарувчанлик юз бериши қайд этилган;
улардан хўжалик учун қимматли белгиларнинг юқори ижобий мажмуасига эга рекомбинант ўсимликларни танлаш самарадорли бўлиши аниқланган;
бойитилган генотипга эга янги бошланғич ашёларни яратиш ҳамда реккурент ғўза навларининг тезпишарлиги, вилтга бардошлилиги ва толасининг сифатини яхшилашда бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш ва тўлиқсиз қайта чатиштиришлар услуби юқори самара бериши исботланган;
маҳсулдорлик, 1000 дона чигит вазни ва тола чиқимини яхшилашда трансгрессив рекомбинациялаш принципидан фойдаланишнинг аҳамияти асосланган;
мураккаб дурагайлаш асосида қимматли хўжалик белгиларининг юқори мажмуасига эга бўлган янги СП-7302 нави яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ғўза генетикаси ва селекцияси борасидаги илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
мураккаб дурагайлаш асосида вертициллёз вилтга чидамли, юқори маҳсулдор, тезпишар, тола чиқими юқори, ҳосил бериш суръати юқори бўлган СП-7302 нави яратилган ва Грунтназоратга топширилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 2017 йил 11 июлдаги 53/4-307-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 14 июлдаги 02/20-399-сон маълумотномалари). Дастлабки уруғ кўпайтириш хўжаликларида нав бўйича 3-5 ц/га қўшимча ҳосил олинган ва рентабеллик даражаси 25-30 фоизга етказилган;
жуфт, мураккаб ва конвергент дурагайлаш услублари орқали яратилган Т-814-815/07 ғўза тизмаси ва О-102 (К-2), О-105 (К-5), О-779-786 (ВК-12) оилалари яратилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 14 июлдаги 02/20-399-сон маълумотномаси). Андоза С-6524 навига нисбатан 4,5-5,0 ц/га юқори ҳосилдорликка, 2-3 кунга тезпишарликка эришилган.